7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

ахлоқий 
тамойиллардан
инсонпарварлик; 
жамоатчилик; 
:ватанпарварлик; 
меҳнатсеварлик; 
футувват; 
ташаббускорлик; 
бағрикенглик; фидойилик ва бошқалар. 
б) ахлоқий категория ва меъёрлардан: адолат; халимлилик; 
камтарлик; 
ҳалоллик; 
хақиқатпарварлик; 
мардлик; 
сахийлик 
ва 
мурувватлилик; дўстлик; самимийлик; сабр-қаноат в тоқатлилик; ҳаёлилик 


25 
ва покизалик; ҳомийлик ва саховатпешалик; садоқат, меҳр-оқибалилик; 
жўмардлик ва бошқалар киради. 
Ахлоқий қадрият инсоннинг онгли ҳатти-ҳаракати, инсонийлиги, 
унинг мақсадга эришиш борасидаги ахлоқий фаолияти, ҳалол меҳнати, 
сабр-қаноатидир. Ахлоқий қадриятлар инсон ва жамиятнинг мавжуд 
ҳолатини эмас, балки онгли ҳаёт-фаолияти йўналишининг миқдорий ва 
сифатий ҳажмини ифодалаб, шакл-шамойилини кўрсатиб, унга муқаррарлик 
бахш этадиган воқеа ҳодисадир.
Ахлоқий қадриятларнинг жамият ривожида тутган ўрни қуйидагича: 
- ахлоқий қадриятлар барча қадриятларнинг ядросини ташкил этади
улар ҳаётдан ажралган қандайдир абстракт куч эмас; 
- халқнинг ахлоқий ҳаёти даражаларини ўлчайдиган мезон; 
- ахлоқий қадриятлар дунёвий негизга эга бўлган моддий ва маънавий 
куч. 
Ахлоқий қадриятларнинг мазмуни, шакли ва амал қилиш доирасига 
кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин. 
Ахлоқий қадриятларни ахлоқнинг таркибий тузилишига қараб: 
 ахлоқий онгда барқарор шаклланган ахлоқий-маънавий қадриятлар; 
 ахлоқий амалиётда бевосита қўлланиладиган ахлоқий қадриятлар; 
 ахлоқий муносабатлар туфайли зоҳир бўладиган ахлоқий 
қадриятлар; 
 хуқуқий 
демократик 
давлат, 
фуқаролик 
жамиятини 
ривожлантиришда юзага келган ахлоқий категориялар ва 
қадриятлар. 
Ахлоқий қадриятлар шахс маънавий камолотида энг таъсирчан восита 
сифатида ҳам азалий, ҳам замонавий қадриятларни уйғунлаштириб, 
инсонлар ҳаётида маънавий идеални шакллантиради. Фикрлар хилма-
хиллиги (плюрализм) маънавий идеалда умуминсоний ахлоқий қадриятларини 
таркиб топтиради. Тинчликпарварлик, меҳнатсеварлик, биродарлик каби 
умуминсоний қадириятларсиз маънавий идеални жамиятда таркиб топтиришда 
тўлақонли самарага эришиб бўлмайди. Чунки ахлоқий қадриятларнинг 
маънавий идеалда тутган ўрни икки жиҳатдан аҳамиятга эга бўлади. 
1. Ахлоқий қадриятлар умумманфаатни кўзлайди. 
2. Ахлоқий қадриятлар шахсни бурчга даъват қилади. 
Зеро, фикрлар хилма-хиллиги умуминсоний-ахлоқий қадриятларни 
маънавий идеал таркиб топтириш воситасида жамиятга сингдиради. Бу 
жараёнда бунёдкорлик ғоялари билан қуролланган кенг халқ оммасининг 
идеаллари, 
манфаатларини 
ўзида 
мужассам 
этувчи 
мафкурагина 
инсонпарварлик, тараққийпарварлик тамойиллари асосида мамлакат, халқ 
тақдирида ижобий аҳамиятга эга бўлади, кишиларни эзгу ишларга даъват этади. 

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling