7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

Этика фани категорияларини таҳлил қилганда бирини иккинчисидан 
устун қўймаслик керак. Чунки уларнинг барчаси жамият ҳаёти тўғрисидаги 
фақат биргаликда олиб қаралганда тўлиқ тасаввур беради. Биз фақат ўрганиш 
қулайлиги нуқтаи назаридангина уларни бир-биридан ажратамиз. Ўтмиш 
мутафаккирлари, албатта уларнинг ҳаммасини тўлалигича ўрганмаганлар. Бу 
ҳолни ахлоқий категорияларнинг ўрганишнинг мушкуллиги билан изоҳлаш 
мумкин. Масалан, Арасту ва Афлотунда — яхшилик, Кантда — бурч, Гегелда 
— виждон, Фейербахда — бахт тушунчаларига кўпроқ эътибор берганлар. 
Марказий Осиё мутафаккирлари ҳам “яхшилик”, “бахт” категориялари ҳақида 
кўпроқ ўз фикр мулоҳазаларини баён этганлар. 
Этика фани категорияларини ҳар доим ўзаро алоқадорликда ва 
боғлиқликда талқин этмоқ керак. Бошқача қилиб айтганда, этика 
категорияларини баҳолаш ва норматив унсурларининг ўзаро муносабатларига 
қараб, бир-биридан ажратган ҳолда таҳлил қилиш зарур. Масалан, яхшилик, 
ёмонлик, адолат шахслар ўртасидаги муносабатларни (иқтисодий, сиёсий, 
ҳуқуқий) ҳодисаларни баҳолаш категориялари бўлса, “бурч”, “виждон” 
норматив ички даъватга қаратилган категориялардир. 
Ахлоқий нормалар ва тамойиллар категорияларнинг асосий мазмунини 
конкретлаштиради. Бундан ташқари, этика фани категориялари жамиятнинг 
ахлоқий тараққиёти жараёнида янгича мазмун касб этиб, ўзгариб ва 
ривожланиб боради. Бу категорияларни яхши билиш тиббиёт соҳаси 
мутахассислари, бўлғуси тиббиёт соҳаси ходимлари — ёшлар учун ўз касбий 
ахлоқий мажбуриятларини англаб етиш, маънавий камолот жараёнида муҳим 
аҳамият касб этади.
Яхшилик ва ёмонлик категориялари ахлоқий онгнинг энг умумий 
тизимига киради. Яхшилик ижтимоий ҳодисаларни, шунингдек, ахлоқий хатти-
ҳаракат, хулқ-атвор, тамойил ва қоидаларнинг айрим кишилар, жамоатчилик, 
инсоният нуқтаи назаридан ижобий баҳолари мажмуини англатади. 
Ёмонлик тушунчасида кишиларнинг мақсади, улар эъзозлайдиган 
нарсаларга зид келадиган, бахтга эришиш, одамлар орасидаги муносабатларда 
ижобий ўзгаришлар қарор топишига ҳалал берадиган қарашлар ҳамда 
тасаввурлар ифодаланади. 


10 
Кишилар томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатларнинг яхшилик 
ёки ёмонлик сифатида баҳоланиши билиш субъектларининг ўз олдига қўйган 
мақсадига боғлиқ бўлади. 
Ўтмишда турли фалсафий йўналишлардаги таълимотларда “яхшилик ва 
ёмонлик”, “эзгулик” тушунчалари турлича талқин қилинган. Масалан: баъзи 
мутафаккирлар яхшилик инсон хатти-ҳаракатларига ахлоқий баҳо бериш, 
ёмонлик эса эзгуликка зид тушунча сифатида, Афлотун талқинича, яхшилик 
инсон табиати ўзгармас бўлгани учун ўзгармас абадий “ҳиммат” деб, яна 
бошқалари яхшилик бу — эҳтирос ва орзу-ҳавасни қондирувчи нарса, деб 
талқин қиладилар. Яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурлар халқдан-халққа, 
асрдан-асрга ўтиб, шу қадар ўзгариб кетганки, кўпинча улар бир-бирига 
тамомила зид келиб қолган. 
Шуни айтиб ўтиш жоизки, “яхшилик ва ёмонлик” тушунчалари 
жамиятдан ташқари ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиши мумкин 
эмас. Гегель таълимотида яхшилик ва ёмонликнинг диалектик алоқадорлигини 
таъкидлаб, яхшилик бор ерда ёмонлик ҳам мавжуд, демак уларнинг тараққиёти 
зиддиятлар, бирининг иккинчисига ўтиб туриши орқали содир бўлади, деб 
таъкидлаган. Яхшилик ва ёмонлик объектив, шу билан бирга нисбийдир. Гегель 
фикрича, ёмонлик тарихий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида 
намоён бўладиган шаклдир.
Яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги фикрлар Марказий Осиё мутафаккирлари 
А.Н.Форобий, А.А.Ибн Сино, А.Р.Беруний, У.Хайём, А.Навоий ва бошқалар 
ижодида қам яққол кўринади. Хусусан, Форобий “яхшилик ва ёмонлик” 
тушунчаларининг инсоннинг маълум руҳий ҳолати ва тарбия натижасида 
вужудга келувчи муайян маънавий хислатлари билан боғлаган ҳолда талқин 
қилади. Яхшиликнинг асоси кишиларнинг амалий фаолиятида, у иқтисодий 
зарурият билан боғлиқдир. 
Халқ мақолларида яхшилик ва ёмонлик ҳақида кўп фикр юритилади. 
Масалан: “Агар яхшилик қилиш қўлингдан келмаса, унда ёмонлик ҳам қилма, 
шунинг ўзи ҳам яхшилик”, “Яхшидан от қолади, ёмондан дод”. Бу ҳақда 
Президентимиз И.А.Каримов бундай ёзади: “Инсон дунёга яхши иш қилиш, 
яхши иш қолдириш учун келади, яхши фарзандларни тарбиялаб қилган яхши 
ишлари ва қолдирган яхши сўзларига муносиб ворислар тайёрлайди”. (И. А. 
Каримов. “Халқнинг оташ қалб фарзандлари”. Т. Ўзбекистон, 1992, 28 бет). 
Умумий яхшилик инсоний фазилат.

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling