7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


«Никомахнинг ахлоқ китоби» ва «Эвдемнинг ахлоқ китоби» ҳамда «Катта


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

«Никомахнинг ахлоқ китоби» ва «Эвдемнинг ахлоқ китоби» ҳамда «Катта 
ахлоқ китоби» рисолаларида ўз аксини топган. Арасту Қадимги Юнон 
мутафаккирлари ичида биринчи бўлиб ихтиёр эркинлигини ахлоқнинг асоси 
сифатида олиб қарайди ва ахлоқий фазилатни Афлотунга қарама-қарши ўлароқ, 
руҳнинг туғма хусусияти эмас, балки касб этиладиган (ҳосил қилинадиган) 
сифат эканини айтади. У барча фазилатларни иккига бўлади: биринчиси, 
руҳнинг донишмандлик, тажрибакорлик, топқирлик сингари маънавий соҳа 
билан боғлиқ ақлий қисмига оид фазилатлар ва, иккинчиси, руҳнинг 
интилувчан (ихтиёрий) қисми – соф ахлоқ билан боғлиқ фазилатлар. Унинг 
фикрича, асосий фазилат адолатдир. «Фазилат, – дейди Арасту, – маълум 
маънода ўрталикдир, зеро, доимо ўрталикка интилади». Масалан, мардлик 
телбавор жасорат билан қўрқоқлик орасидаги ўрталик ва ҳоказо. Шунингдек, 
мутафаккир ниятга катта аҳамият беради ва уни ҳаракатнинг тамойили, 
бошланиши деб атайди. Лекин у пировард мақсад эмас, ниятнинг тамойили эса 
интилиш ва ақл, шу сабабли ният ақлдан, эс-ҳушдан ва одобдан ташқарида 
бўлмайди. 
Арастунинг фикрича, ахлоқли инсон ақлий фазилатлар билан йўғрилган 
кишидир; ақлни инсон эмас, инсонни ақл белгилайди. Аёл зоти эса паст 
даражали, заиф, кўз ёшига эрк берадиган, ўзини тутолмайдиган инсон, уларда 
эҳтирос ақл-идрокдан юксак туради, иллатларга эркакларга нисбатан кўпроқ 
мойил бўладилар, шунинг учун ҳам донишмандлик уларга хос эмас; хотин эрга 
бўйсуниши адолат тамойилини бузмайди. Санъат, сиёсат ва илм фан озод 
кишилар учун. Қул, умуман, ахлоқдан ташқаридаги мавжудот. 
Арасту, юқорида келтирганимиздек, илмни (ақлни) ахлоқдан (виждондан) 
юксак қўяди ва бу билан мушоҳадакор ҳаётни, назарияга, ижодга бағишланган 
ҳаётни ахлоқий идеал тарзида талқин этади. Шунга кўра, буюк мутафаккир 
антик дунё фуқаросининг анънавий фазилатлари бўлмиш донишмандлик, 
мардлик, одиллик, дўстликни юксак қадрлайди.
Эпикур эса ўз қарашларида фалсафанинг амалий мақсадини, ахлоқий 
мазмунини таъкидлайди: «Инсоннинг бирор бир изтиробига даво 
тополмайдиган файласуфнинг сўзлари маъносиздир. Бадандан касалликни қува 



олмайдиган табобатдан ҳеч қандай фойда бўлмагани каби, руҳни (қалбни) 
даволай олмайдиган фалсафадан ҳам фойда йўқ». 
Эпикурнинг фикрига кўра, инсонда танлов ихтиёри бор. У ҳам Демокрит 
каби эзгулик ҳақидаги таълимотни лаззат ва изтироб муаммосидан бошлайди. 
Унинг учун энг муҳими руҳий ҳотиржамлик. Дўстларидан бирига у шундай деб 
ёзади: «Заррин тўшагу тўкин дастурхонинг бўлиб, беҳаловат яшагандан кўра, 
похол тўшакда хотиржам ётганинг афзал!». Фазилатлар орасида Эпикур 
адолат билан донишмандликка алоҳида эътибор билан қарайди. Адолат 
тушунчасида мутлақлик ва нисбийлик ҳоллари мавжудлигини таъкидлаб ўтади: 
«Умуман, адолат ҳамма учун бир хил, чунки у одамлараро муносабатлардаги 
фойдали ҳодиса; лекин муайян мамлакатларнинг ўзига хослиги нуқтаи 
назаридан ва шунга ўхшаш бошқа шароитларда адолат барча учун бир хилда 
бўлолмай қолади». Фазилатларнинг моҳияти инсонни лаззатга олиб боришдан, 
хотиржамликка ҳамда руҳнинг фаолиятли ҳолатига хизмат қилишдан 
иборатдир. Бахт эса ахлоқий ва жисмоний соғломликдан юзага келади. 
Ўлим қаршисидаги қўрқув борасида гапириб, Эпикур, унинг манбаини 
руҳнинг ўлмаслиги ва изтиробларнинг абадийлиги ҳақидаги нотўғри 
тасаввурларда деб ҳисоблайди. Зеро руҳ ҳам вужуд сингари атомлардан иборат. 
Табиатдаги ҳамма нарса атомлар бирикувидан ҳосил бўлган, уларнинг 
парчаланиши билан руҳ ҳам парчаланади, ўлим хавфининг асоссиз эканини 
исботлаш учун у шундай дейди: «Ёвузликнинг энг даҳшатлиси бўлмиш 
ўлимнинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки биз ҳали мавжуд эканмиз, ўлим 
келмайди, ўлим келганда эса, биз мавжуд бўлмаймиз. Шундай қилиб, ўлимнинг 
тирикларга ҳам, ўликларга ҳам алоқаси йўқ, чунки бирлари учун у мавжуд эмас, 
бошқаларининг эса ўзлари мавжуд эмас». 
Эпикур изтиробдан қочишни эмас, уни енгиш кераклигини таъкидлайди. 
Бунинг учун ахлоқий қатъият, фикр ёрқинлиги, фикр қудрати изтиробга қарши 
қўйилиши керак. Унинг ахлоқий идеали – ердаги ҳаётга нафрат билан 
қарамайдиган, аксинча, табиат билан ҳамнафас бўлиб, яъни табиат белгилаб 
берган ҳаётий мақсадга мувофиқ яшайдиган донишманд, файласуф. Айнан 
табиатга мувофиқликда, турли бидъат ва алдамчи фикрлардан қутилиб, ўз 
эҳтиёжларини табиий зарурат билан мослаштирган ҳолдагина донишманд 
тафаккур ва ички эркинлик борасида олий даражадаги лаззатга эришади. 
Донишманд ўз кучи меъёрини билади ва ундан оқилона фойдаланади. Унга 
бахт манбаи-фақат маънавий эзгуликда, дўстлик билан билимда бўлган 
нисбатан мустаҳкам ва узоқ муддатли лаззатда экани аён. Эпикур одамларнинг 
муносабатларида ҳаммасидан аввал тенглик ва ҳамфикрлиликка асосланган 
дўстликни қадрлайди. Фалсафа билан шуғулланиш ҳам худди дўстлик сингари 
руҳан хотиржамликка етишишга олиб келади. 
Ўрта асрларга келиб насронийлик Оврўпо халқларининг ижтимоий-
сиѐсий ва маданий ҳаѐтини черковга бўйсундирди, ҳамма соҳалар бўйича 
черков назорати ўрнатилди. Бу билан илм-фан ва санъат черков белгилаб 
берган чегаралар доирасидагина ривожланишга маҳкум этилган эди. Ислом 



динида эса, айниқса, тасаввуфнинг вужудга келиши туфайли, муайян маънода 
ҳурфикрлилик мавжуд бўлиб, илм-фан ва саньат тараққиѐтига кенг йўл очилди.

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling