Назорат учун саволлар:
Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари деганимиз нима?
Қарор қабул қилишни қўлловчи тизимлар деганимиз нима?
Автоматлаштирилган ахборот-ҳисоблаш тизимлари деганимиз нима?
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари деганимиз нима?
Автоматлаштирилган ахборот-сўров тизимлари деганимиз нима?
12-mavzu. Avtomatlashtirilgan axbort tizimining(AAT) tuzilmasi va ta’minoti.
Reja
Axborot muhiti, axborot tizimining namunaviy tarkibi.
AAT ning tuzilmasi va ta’minoti,
AAT ning hayotiy sikli.
Axborot muhiti, axborot tizimining namunaviy tarkibi, avtomatlashtirilgan axborot tizimining tuzilmasi va ta’minoti, avtomatlashtirilgan axborot tizimining hayotiy sikli
Тизим(система) деганда, ягона мақсад йўлида бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит, ҳам ўзаро боғланган тарзда фаолият кўрсатувчи элементлар(объектлар) мажмуаси тушунилади. Демак, ҳар қандай тизим бирор бир аниқ мақсад йўлида ҳизмат қилади. Масалан, сизга маълум бўлган шахар телефон тармоқлари тизими, инсондаги юрак қон-томир тизими,асаб тизими ва бошқалар сунъий яратилган ва табиий тизимларга мисол бўла олади. Уларнинг ҳар бири тизимга қўйиладиган барча шартларга жавоб беради, яъни ҳар бири ўзига ҳос ягона мақсад йўлида фаолият кўрсатади ва тизимни ташкил этучи элементлардан иборат.
Қуйидаги жадвалда элементлари ва асосий мақсади кўрсатилган тизимларга яна бир нечта мисоллар келтирилган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |