Амалий дастурий таъминот (Aplication program pasкage) – бу аниқ бир предмет соҳаси бўйича маълум бир масалалар синфини ечишга мўлжалланган дастурлар мажмуасидир.
Дастурлаш технологиясининг ускунавий воситалари - янги дастурларни ишлаб чиқиш жараёнида қўлланиладиган махсус дастурлар мажмуасидан иборат воситалардир. Бу воситалар дастурчининг ускунавий воситалари бўлиб ҳизмат қилади, яъни улар дастурларни ишлаб чиқиш(шу жумладан автоматик равишда ҳам), сақлаш ва жорий этишга мўлжалланган.
Системавий дастурий таъминот (СДТ) қуйидагиларни бажаришга қаратилган:
компьютернинг ва компьютерлар тармоғининг ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш;
компьютер ва компьютерлар тармоғи аппарат қисмининг ишини ташкил қилиш ва профилактика ишларини бажариш.
Системавий дастурий таъминот иккита таркибий қисмдан – асосий (базавий) дастурий таминот ва ёрдамчи(ҳизмат кўрсатувчи) дастурий таъминотдан иборат. Асосий дастурий таъминот компьютер билан биргаликда етказиб берилса, ҳизмат кўрсатувчи дастурий таъминот алоҳида, қўшимча тарзда яратилиши мумкин.
Асосий дастурий таъминот (baze softwаre) – бу, компьютер ишини таъминловчи дастурларининг минимал тўпламидан иборат.
Уларга қуйидагилар киради:
операцион тизим (ОТ);
тармоқ операцион тизими.
Ёрдамчи(ҳизмат кўрсатувчи) дастурий таъминотга асосий дастурий таъминот имкониятларини кенгайтирувчи ва фойдаланувчининг иш муҳитини (интерфейсни) қулайроқ ташкил этувчи дастурлар киради. Булар ташхис қилувчи, компьютернинг ишчанлигини оширувчи, антивирус, тармоқ ишини таъминловчи ва бошқа дастурлардир.
Асосий дастурий таъминотни қўшимча равишда ўрнатиладиган хизмат кўрсатувчи дастурлар тўплами тўлдириб туради. Бундай дастурларни кўпинча утилитлар деб аташади.
Утилитлар – бу, маълумотларни қайта ишлашда қўшимча операцияларни бажаришга ёки компьютерга ҳизмат кўрсатишга (ташхис, аппарат ва дастурий воситаларни тестлаш, дискдан фойдаланишни оптималлаштириш ва бошқалар) мўлжалланган дастурлардир.
Компьютернинг дастурий таъминоти орасида энг кўп қўлланиладигани амалий дастурий таъминот(АДТ)дир. Бунга асосий сабаб- компьютерлардан инсон фаолиятининг барча соҳаларида кенг фойдаланиши, турли предмет соҳаларида автоматлаштирилган тизимларни яратилиши ва қўлланишидир. Амалий дастурий таъминотни қуйидагича таснифлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |