7- мавзу. Axborot texnologiyalari (AT) va ularniń turlari


Муаммога йўналтирилган АДТ


Download 3.8 Mb.
bet34/39
Sana14.10.2023
Hajmi3.8 Mb.
#1702100
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
1 АТТ 4-курс 7-18 темалар 22-23

Муаммога йўналтирилган АДТга қуйидагилар киради:

  • бухгалтерия учун ДТ;

  • персонални бошқариш ДТ;

  • жараёнларни бошқариш ДТ;

  • банк ахборот тизимлари ва бошқалар.

Умумий мақсадли АДТ - соҳа мутахассиси бўлган фойдаланувчи ахборот технологиясини қўллаганда унинг ишига ёрдам берувчи кўплаб дастурларни ўз ичига олади. Булар:

  • компьютерларда маълумотлар базасини ташкил этиш ва сақлашни таъминловчи маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ);

  • матнли ҳужжатларни автоматик равишда форматлаштирувчи, уларни тегишли холатда расмийлаштирувчи ва чоп этувчи матн муҳаррирлари;

  • график муҳаррирлар;

  • ҳисоблашлар учун қулай муҳитни таъминловчи электрон жадваллар;

  • тақдимот қилиш воситалари, яъни тасвирлар ҳосил қилиш, уларни экранда намойиш этиш, слайдлар, анимация, фильмлар тайёрлашга мўлжалланган махсус дастурлар.

Офис АДТ идора фаолиятини ташкилий бошқаришни таъминловчи дастурларни ўз ичига олади. Уларга қуйидагилар киради:

  • планировҳик ёки органайзерлар, яъни иш вақтини режалаштирувчи, учрашувлар баённомаларини, жадвалларни тузувчи, телефон ва ёзув китобларини олиб борувчи дастурлар;

  • таржимон дастурлар, яъни берилган бошланғич матнни кўрсатилган тилга таржима қилишга мўлжалланган дастурлар;

  • сканер ёрдамида ўқилган ахборотни таниб олувчи ва матнли ифодага ўзгартирувчи дастурий воситалар;

  • тармоқдаги узоқ масофада жойлашган абонент билан фойдаланувчи орасидаги ўзаро мулоқотни ташкил этувчи коммуникацион дастурлар.

Кичик нашриёт тизимлари «компьютерли нашриёт фаолияти» ахборот технологиясини таъминлайди, матнни форматлаш ва тахрирлаш, автоматик равишда бетларга ажратиш, хат бошларини яратиш, рангли графикани матн орасига қўйиш ва хоказоларни бажаради.

Download 3.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling