7- мавзу. Axborot texnologiyalari (AT) va ularniń turlari


Ахборот технологиялари буйича педагог кадрлар тайёрлаш


Download 3.8 Mb.
bet38/39
Sana14.10.2023
Hajmi3.8 Mb.
#1702100
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
1 АТТ 4-курс 7-18 темалар 22-23

Ахборот технологиялари буйича педагог кадрлар тайёрлаш
Таълимда ахборот технологиялари йуналиши буйича педагог кадрлар тайёрлаш жараёнини таълим муассасаларида ахборотлаштиришни ташкил эта оладиган, узининг касбий фаолиятида ахборот- коммуникация технологияларидан амалий жихатдан фойдаланишни уддалайдиган, ахборотлашган жамиятда бемалол, эркин фаолият юрита оладиган педагог кадрлар тайёрлаш мазмуни ва методикасини ишлаб чик,аришга йуналтирилган фаннинг йуналиши сифатида караш лозим.
Таълимни ахбороглаштириш буйича педагог кадрларни тайёр­лаш фан укитувчиси, таълим-тарбия жараёнини ташкил этувчиси нуктаи назаридан дифференциаллашган булиши керак.
Таълимни ахборотлаштириш буйича кадрлар тайёрлашнинг умумпедагогик тамойилларини куйидагича келтириш мумкин:

  • касбий йуналишга нисбатан базавий тайёргарликнинг инвари- антлилиги, унинг ахборот, коммуникация, умуммаданий жихатларга йуналтирилганлиги, ахборотлашган жамият ривожланишининг хозирги даражасига мослиги;

  • педагог кадрларни профиль тайёрлашни ихтисослаштириш, яъни аник бир фан буйича ахборот-коммуникация .технология­лари воситалари имкониятларини жорий этишга каратил ганл иги;

  • педагог кадрлар тайёрлашнинг дифференциаллашгани, унинг шахсий афзаллигига, касбий эхтиёжга ва укувчиларнинг хусусиятларига йуналтирилганлиги.

Таянч ва профиль тайёрлаш ва дифференциаллашган ёндашув тамойилларини жорий этиш учун укитиш дастурининг блок модулли тузилмаси киритилади. Блок-модулли тузилмали тайёр­лашнинг максади:

  • тайёргарлик дастурларида жамиятни ахборотлаштириш жа­раёнининг холати уз аксини топмоги;

  • тайёргарлик дастурларида аник бир фан буйича ахборот- коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш буйича педагог кадрлар фаолиятининг асосий ташкил этувчила- ри булиши;

  • таълимни ахборотлаштиришнинг назарий асосларини ёритиши;

  • педагог кадрларнинг мустакил равишда уз малакасини ошириши учун шароитларни таъминлаши талаб этилади.

Таълимни ахборотлаштириш буйича педагог кадрлар тайёрлаш мазмуни касбий даражага мое равишда таянч блок ва модуллардан ташкил топади. Кадрлар тайёрлашнинг мажмуавийлиги деганда психологик-педагогик, методик, хукукий-меъёрий ва техник жихатларнинг узаро боглик; холда камраб олинганлигини тушуниш мумкин.


Таълимни ахборотлаштириш сохасида куп босцичли тайёрлашни бакалавриат йуналишлари ва магистратура ихтисосликлари негизида амалга ошириш мумкин. Шунингдек, уцитувчилар ва юк;ори курс талабалари учун таълимда ахборот технологиялари буйича кушимча таълим курсларини ташкил этиш мумкин. Шундай килиб, таълимни ахборотлаштириш буйича педагог кадрларни тайёрлаш жараёни олий ва олий таълим ва кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини к,амраб олади.

Download 3.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling