7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш


Download 478.36 Kb.
bet3/32
Sana28.12.2022
Hajmi478.36 Kb.
#1016431
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
С да дастурлаш 1 кисм 1 семестр

Тушунарлилик. Алгоритмнинг ижрочиси хамма вақт инсон бўлавермайди. Чой дамлашни ёки бошқа ишларни бажаришни фақат одамга эмас, балки роботга хам буюриш мумкин. Ижрочига тавсия этилаётган кўрсатмалар унинг учун тушунарли бўлиши керак, акс холда ижрочи оддийгина амални хам бажара олмайди. Бундан ташқари, ижрочи хар қандай амални бажара олмаслиги хам мумкин. Хар бир ижрочининг бажара олиши мумкин бўлган кўрсатмалар ёки буйруқлар бирикмаси мавжуд бўлиб, у ижрочининг кўрсатмалар тизими (тизими) дейилади. Шунинг учун ижрочи учун берилаётган хар бир кўрсатма ижрочининг кўрсатмалар тизимига тегишли бўлиши керак.
Кўрсатмаларни ижрочининг кўрсатмалар тизимига тегишли бўладиган қилиб ифодалай олишимиз мухим ахамиятга эга. Масалан, пастки синфнинг аълочи ўқувчиси “сон квадратга оширилсин” деган кўрсатмани тушунмаслиги натижасида бажара олмайди. Лекин “сон ўзини ўзига кўпайтирилсин” шаклидаги кўрсатмани бемалол бажаради. Сабаби, у кўрсатма мазмунидан кўпайтириш амалини бажариш кераклигини англайди.
Аниқлилик. Ижрочига берилаётган кўрсатмалар аниқ мазмунда бўлиши керак. Чунки, кўрсатмадаги ноаниқликлар мўлжалдаги мақсадга эришишга олиб келмайди.
Одам учун тушунарли бўлган “3-4 марта силкитилсин”, “5-10 дақиқа қиздирилсин”, “1-2 қошиқ солинсин”, “тенгламалардан бири ечилсин” каби ноаниқ кўрсатмалар робот ёки компьютерни қийин ахволга солиб қўяди. Бундан ташқари, кўрсатмаларнинг қайси кетма-кетликда бажарилиши хам мухим ахамиятга эга. Демак, кўрсатмалар аниқ берилиши ва фақат алгоритмда кўрсатилган тартибда бажарилиши шарт экан.
Оммавийлик. Хар бир алгоритм мазмунига кўра бир турдаги масалаларнинг барчаси учун хам ўринли бўлиши керак. Яъни, масаладаги бошланғич маълумотлар қандай бўлишидан қатъий назар алгоритм шу хилдаги хар қандай масалани ечишга яроқлидир. Масалан, икки оддий касрнинг умумий махражини топиш алгоритми, касрларни турлича ўзгартириб берилганда хам уларнинг умумий махражларини аниқлаб бераверади.
Натижавийлик. Хар бир алгоритм чекли сондаги қадамлардан кейин албатта натижа бериши шарт. Бажариладиган амаллар кўп бўлса хам барибир натижага олиб келиши керак. Чекли қадамдан кейин қўйилган масала ечимга эга эмаслигини аниқлаш хам натижа хисобланади. Агар кўрилаётган жараён чексиз давом этиб натижа бермаса, уни алгоритм деб айта олмаймиз.
1.3. Алгоритм турлари ва алгоритмнинг берилиш усуллари
Алгоритмларни асосан 3 турга бўлиш мумкин:

  • Чизиқли алгоритмлар;

  • Тармоқланувчи алгоритмлар;

  • Такрорланувчи алгоритмлар.


Download 478.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling