7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш
Масалани ечиш усулини танлаш
Download 478.36 Kb.
|
С да дастурлаш 1 кисм 1 семестр
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ҳисоблаш алгоритмини тузиш.
- 5. Бирор алгоритмик тилда дастур тузиш.
- 6. Дастурни ЭҲМ хотирасига киритиш ва уни тузатиш.
- 7. Натижа олиш.
- 8. Олинган натижани таҳлил қилиш.
- 1.6. Дастурлаш тиллари ва уларнинг оиласи
3. Масалани ечиш усулини танлаш. Бу босқичда ҳосил қилинган математик масаланинг ечиш усули танланади. Бунинг учун тайёр сонли усуллардан фойдаланиш мумкин. Танланган усулнинг тўғрилигини кейинги ьосқичларда текшириб кўрилади.
4. Ҳисоблаш алгоритмини тузиш. Бу босқичда масаланинг ечиш алгоритми тузилади, яъни масалани ечиш учун бажарилиши зарур бўлган буйруқларнинг тартибланган кетма – кетлиги ишлаб чиқилади. Алгоритм тузишда иложи борича уни содда ва тушунарли қилиб тузиш мақсадга мувофиқ бўлади. 5. Бирор алгоритмик тилда дастур тузиш. Бу босқич ишлаб чиқилган алгоритмни ЭҲМ тушуниладиган бирор дастурлаш тилига ўтказишдан иборат. Тузилган дастурнинг тўғри бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Агар тузилган дастур катта ҳажмда бўлса, у ҳолда унга зарур жойларда изоҳ берилса, дастурни тушуниш осонлашади. Дастур тузишда қайси дастурлаш тилидан фойдаланиш масаланинг моҳиятига боғлиқ. Умуман олганда қайси дастурлаш тилини қўллаш дастурчининг ихтиёрида бўлади. 6. Дастурни ЭҲМ хотирасига киритиш ва уни тузатиш. Дастур тузилгандан кейин, унинг бажарилиши учун ЭҲМ хотирасига киритиш зарур. Умуман олганда, бу босқичда дастурнинг тўғри ишлаши ва йўл қўйилган хатоларни аниқлаб тузатиш, алгоритмни тузишда йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга. ЭҲМ дастурни бажаришда биринчи навбатда уни ўзининг “тили”га таржима қилади, яъни тузилган дастур машина “тили”да тўғри ёзилганми-йўқми, шуни текшириб кўради. Агар дастур тўғри ёзилган бўлса, кейин уни ҳисоблашга киришади. Ҳисоблаш жараёнида ҳам хатоликлар бўлиш мумкин, масалан, нолга тенг бўлиши, квадрат илдиз тагида манфий сон ҳосил бўлиши ва ҳоказо. 7. Натижа олиш. Дастурдаги хатоликлар ва камчиликлар бартараф этиладигандан кейин, дастлабки берилганлардан фойдаланиб, ЭҲМ дастурни бажаришга киришади. Бу босқичда асосан ҳисоблаш ишлари амалга оширилади ва керакли натижа олинади. 8. Олинган натижани таҳлил қилиш. Бу босқич масалани ЭҲМда ечиш босқичларининг энг муҳимларидан бир ҳисобланади. Чунки, ихтиёрий дастур натижа бериши мумкин. Лекин олинган натижанинг нечоғлик тўғрилиги, қўйилган масалани қаноатлантиришини таҳлил қилиш муҳимдир. Бу иш одатда масалани қўйган мутахассис томонидан амалга оширилади. Агар олинган натижа қўйилган масала учун яроқли бўлса, у ҳолда масалани ЭҲМда ечишнинг юқоридаги босқичлари бирма-бир қайтадан кўриб чиқилади. ЭҲМда олинган натижаларни техник эксперимент йўли билан олинган натижалар ёки олдиндан аниқ натижалар билан таққослаш мақсад мувофиқ. 1.6. Дастурлаш тиллари ва уларнинг оиласи XX асрнинг 50 йиллар охирида, яъни 1948 йилда биринчи дастурлаш тили пайдо бўлган. Бу дастурлаш тилининг номи ПЛАНКАЛЬКУЛЬ деб номланган. Бу дастурлаш тилидан АССЕМБЛЕР дастурлаш тили яратилган. 60 йилларда иқтисодий масалаларни ечиш учун COBOL дастурлаш тили ва FORTRANT дастурлаш тиллари яратилди. 1964 йилга келиб бошловчилар учун анча қулай бўлган дастурлаш тили BASIC яратилди. 1969 йилга келиб, процедурали дастурлаш тили Паскаль дастурлаш тили яратилди. 1972 йилда тизимли дастурлаш тили C дастурлаш тили яратилди. 1989 йилга дунё дастурчилари томонида объектга йўналтирилган ёндашув натижасида C++ дастурлаш тили яратилди. Дастурлаш тили оилаларга бўлинади. Бу оилалар асосан Basic, C ва Pascal оиласидир. C оиласига кирувчи дастурлаш тиллари кўпни ташкил этади. Қуйидаги жадвалда дастурлаш тили оилаларига кирувчи дастурлаш тиллари кўрсатилган.
Download 478.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling