7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш


Download 478.36 Kb.
bet8/32
Sana28.12.2022
Hajmi478.36 Kb.
#1016431
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
С да дастурлаш 1 кисм 1 семестр

Basic оиласи

C оиласи

Pascal оиласи

Basic

C/C++

Pascal

Visual Basic

C#

Delphi

VBScript

Java







JavaScript







PHP




Дунё рейтинги бўйича юқорида келтирилган дастурлаш тилларидан биринчи ўриндан учинчи ўрингача С оиласи туради, яъни Java, C/C++, C# дастурлаш тиллари эгаллайди.
Назорат саволлари:

  1. Алгоритм нима?

  2. Алгоритм хоссалари?

  3. Алгоритм берилиш усуллари?

  4. ЭҲМда масала ечиш босқичларини ва уларнинг вазафиси.

  5. Алгоритм турлари ва уларнинг вазифаси.

2. C++ дастурлаш тилига кириш


Режа:

  1. C++ дастурлаш тилининг келиб чиқиши ва вазифаси

  2. Саноқ системалари ва уларнинг турлари

  3. 2 лик, 8 лик ва 16 лик саноқ системалари

  4. Тетрада ва триада усули ёрдамида ишлаш

2.1. C++ дастурлаш тилининг келиб чиқиши ва вазифаси
C++ дастурлаш тили С дастурлаш тилига асосланган. С дастулаш тили 1972 йили илк бор Bell Laboratoriesда, DEC PDP-11 клмпьютерида қўлланган. C дастурлаш тили ўзидан олдинги тилларнинг жуда кўп муҳим томонларини ўз ичига олиш билан бир қаторда, ўзгарувчиларни типлаштириш ва яна бир қатор янгиликлар қўшиб олди. Бошланишда С дастурлаш тили асосан UNIX системаларида кенг тарқалди. Ҳозирда операцион тизимларнинг асосий қисми C/C++ дастурлаш тилларида ёзилмоқда. 1983 йили C дастурлаш тили кенг тарқалганлиги сабабли, уни стандартлаш ҳаракати бошланди. Бунинг учун Америка Миллий Стандартлар Комитети (ANSI) қошида X3J11 техник комитет тузилди. Ҳаракатлар натижасида 1989 йил ушбу стандарт қабул қилинди. Стандартни дунё бўйича кенг тарқатиш мақсадида 1990 йилда ANSI ва Дунё Стандартлар Ташкилоти (ISO) ҳамкорликда C дастурлаш тилининг ANSI/ISO 9899:1990 стандарти қабул қилинди. C++ дастурлаш тили 1980 йиллар бошида Бжарне Строуструп томонидан C дастурлаш тилига асосланган ҳолда яратилди. C++ дастурлаш тили жуда кўп қўшимчаларни ўз ичига олган дастурлаш тилидир. Бу қўшимчаларнинг энг асосийси объектлар билан ишлаш олиш имкониятидир. Дастурларни тез ва сифатли ёзиш ҳозирги кунда катта аҳамият касб этмоқда. Буни таъминлаш учун объектли дастурлаш ғояси илгари сурилди. Ҳудди 70-чи йиллар бошида структурали дастурлаш каби, дастурларни ҳаётдаги жисмларни моделлаштирувчи объектлар орқали тузиш, дастурлаш соҳасида инқилоб қилди. C++ дастурлаш тилидан ташқари бошқа кўп объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари пайдо бўлди. Шулардан энг кўзга ташланадигани Xeroxнинг Пало Алтода жойлашган илмий – қидирув марказида (PARC) тузилган Smalltalk дастурлаш тилидир. Smalltalk дастурлаш тилида ҳамма нарса объектларга асосланган. C++ дастурлаш тили эса гибрид тилдир. Унда С дастурлаш тилига ўхшаб структурали дастурлаш ёки янгича, объектлар билан дастурлаш мумкин. Янгича дейишимиз ҳам нисбийдир. Объектли дастурлаш фалсафаси пайдо бўлганига ҳам қарийб ўттиз йил бўлди. C++ дастурлаш тили функция ва объектларнинг жуда бой кутубхоналарига эга. Яъни C++ дастурлаш тилида дастурлашни ўрганиш икки қисмга бўлинади. Биринчиси бу C++ дастурлаш тилини ўзини ўрганиш, иккинчиси эса C++ дастурлаш тилининг стандарт кутубхонасидаги тайёр объект ва функцияларини қўллашни ўрганишдир.
2.2. Саноқ системалари ва уларнинг турлари
Одамлар ўртасида муомала воситаси бўлмиш тил каби сонларнинг ўз тили мавжуд бўлиб, у ҳам ўз алифбосига эга. Бу алифбо рақамлар ва сонларни ифодалаш учун қўлланиладиган белгилардан иборатдир. Масалан, кундалик ҳаётимизда қўлланиладиган араб рақамлари 0, 1, 2, ..., 9 ёки рим рақамлари I, II, V, X, L, C, D, M, H, … сонлар алифбосининг элементлари ҳисобланади. Турли даврларда турои ҳалқлар, қабилалар рақамлар ва сонларни ифодалашда турлича белгилардан фойдаланганлар. Маълумки, ҳарфлардан иборат алифбони қўллашда маълум қонун ва қоидаларга амал қилинади. Сонли алифбосидаги белгилардан фойдаланишда ҳам ўзига хос қоидалардан фойдаланилади. Бу қоидалар турли алифболар учун турлича бўлиб, мазкур алифбонинг келиб чиқиш тарихи билан боғлиқ. Масалан, биз кундалик ҳаётимизда қўллаётган сонлар алифбоси ўнта араб рақамини ўз ичига олган бўлиб, унинг келиб чиқишида ва қўлланилишида табиий ҳисоблаш воситаси бўлмиш қўл бармоқларимиз асосий ўрин тутади. Ўз ичига ўнта рақамни олганлиги учун ҳам бу алифбо ўзининг барча қоидалари билан биргаликда ўн рақамли (ўнлик) саноқ системаси деб аталади. Бундан ташқари биз кундалик ҳаётимизда ўнлик саноқ системасидан ташқари олтмишлик, йигирма тўртлик, ўн иккилик саноқ системаларидан фойдаланилади. Саноқ системалар позицияли ва позициясиз саноқ системаларга бўлинади. Саноқ системаларида қўлланиладиган қоидалар турлича бўлса – да, улар бир хил тамойил асосида қурилган. Мазкур тамойилга кўра ихтиёрий натурал N сонни p асосли саноқ системада қуйидагича ифодалаш мумкин:

бу ерда: ak,ak-1,…,a0 – берилган сонни ташкил этувчи рақамлар; k – сондаги рақамлар сонидан битта кам миқдор (чунки биринчи разряд 0 (нол) дан бошланган). Масалан, ўнлик саноқ системасида берилган 98756 сонни кўпҳад шаклида бўлади:


Download 478.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling