7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш


Download 478.36 Kb.
bet1/32
Sana28.12.2022
Hajmi478.36 Kb.
#1016431
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
С да дастурлаш 1 кисм 1 семестр


7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш

«Жаҳон цивилизациясига дахлдор бўлган энг замонавий илмларни эгалламай туриб, мамлакат тараққиётини таъминлаш қийин»
Ислом Каримов
Сўз боши
Инсоният тарихининг кўп асрлик тажрибаси эзгу ғоялардан ва соғлом мафкурадан маҳрум бирон-бир жамиятнинг узоққа бора олмаслигини кўрсатди. Шу боис, мустақиллик туфайли мамлакатимиз ўз олдига озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш, ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш, демократик жамият қуриш каби эзгу мақсадларни қўйди.
Бу эса келажагимизни яққол тасаввур этиш, жамиятимизнинг ижтимоий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш эҳтиёжини туғдиради. Демак, галдаги энг асосий вазифа: ёш авлодни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби олижаноб туйғулар руҳида тарбиялаш, юксак фазилатларга эга, эзгу ғоялар билан қуролланган комил инсонларни вояга етказиш, жаҳон андозаларига мос, кучли билимли, рақобатбардош кадрлар тайёрлашдир.
«Жаҳон цивилизациясига дахлдор бўлган энг замонавий илмларни эгалламай туриб, мамалакат тараққиётини таъминлаш қийин», - деган эдилар президентимиз И. Каримов. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда юқори натижаларга эришиши, жаҳон иқтисодий тизимида тўлақонли шериклик ўрнини эгаллай бориши, инсон фаолиятининг барча жабҳаларида замонавий ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланишнинг кўламлари қандай бўлишига ҳамда бу технологиялар ижтимоий меҳнат самарадорлигини ошишида қандай рол ўйнашига боғлиқ.
Президентимиз Ислом Каримовнинг кўп йиллик изланишлари, асарларидаги фикр-мулоҳазаларига таяниб яратилган «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» номли рисолада таълим-тарбия жараёнининг ихтиёрий босқичида амал қилиш лозим бўлган қуйидаги мезон ва талаблар келтирилган:

  • ўқув машғулотларини олиб боришда талабаларнинг ёши, тафаккури, дунёқараши ва қизиқишларини ҳисобга олиш;

  • таълим-тарбиянинг илғор, таъсирчан воситаларидан, замонавий ўқитиш технологияси имкониятларидан кенг фойдаланиш;

  • айрим тушунчаларни ҳаддан зиёд соддалаштириш, таълимнинг эскича услуб ва тамойилларини қўллаш натижасида фаннинг қадрсизланишига йўл қўймаслик;

  • таълим жараёнида тазйиқ ўтказмасдан маърифий асосда иш тутиш, ёшларнинг мустақил ва эркин фикрлаш, баҳс-мунозара юритиш кўникмаларини оширишга эътибор қаратиш;

  • ўқитувчи ва тингловчилар орасида ўзаро ҳамфикрлик ва ҳамкорлик муҳитини шакллантириш, мавзунинг тушунча ва тамойилларини шарҳлашда ҳаётий мисоллар, бугунги дунёда рўй бераётган воқеалар таҳлилидан, матбуот материалларидан кенг фойдаланиш;

  • ёшларда ғоялар, ўз маъно-моҳиятига кўра бунёдкор ёки вайронкор бўлиши ҳақидаги ҳаётий ва ҳаққоний тасаввурларни шакллантириш;

  • миллий истиқлол ғоясининг инсонпарварлик моҳиятини кўрсатиш асосида мустақиллик биз учун энг олий қадрият, уни асраб-авайлаш эса ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини талабаларнинг қалби ва онгига сингдириш.

Юқорида айтилган мезон ва талабларга риоя қилган холда Республикамизда, замонавий ҳисоблаш техникаси воситаларидан самарали фойдаланишни уддалай оладиган, замонавий компьютерлардан амалий иш фаолиятида кенг фойдалана оладиган етук кадрлар тайёрлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шунинг учун, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг иккинчи босқичида юқори малака, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун сифатли, жаҳон андозаларига мос дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва маъруза матнларини тайёрлаб, чоп эттириш масаласига жуда катта эътибор берилган.
Мазкур маърузалар матни ҳам давлатимиз чақириғига муносиб жавоб сифатида ва узоқ йиллик педагогик фаолиятимизнинг махсули тарзида яратилди.

1. Дастурлашга кириш


Режа:

  1. Алгоритм тушунчаси

  2. Алгоритм хоссалари

  3. Алгоритм турлари ва алгоритмнинг берилиш усуллари

  4. Блок – схема ёрдамида алгортмлар яратиш

  5. ЭҲМда масала ечиш босқичлари

  6. Дастурлаш тиллари ва уларнинг оиласи

1.1. Алгоритм тушунчаси
Алгоритм сўзи ва тушунчаси IX асрда яшаб ижод этган буюк бобокалонимиз Мухаммад ал-Хоразмий номи билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг арифметикага бағишланган “Ал жабр ва ал муқобалa” номли асарининг дастлабки бетидаги “Dixit Algoritmic” (“Дедики Ал Хоразмий”нинг лотинча ифодаси) деган жумлалардан келиб чиққан.
Ал-Хоразмий биринчи бўлиб ўнлик саноқ тизимининг принципларини ва унда турли амаллар бажариш қоидаларини асослаб берди. Бу эса хисоблаш ишларини ихчамлаштириш ва осонлаштириш имконини яратади. Чунки бу билан ўша даврда қўлланиб келинган рим рақамлари ва сонларни сўз орқали ёзиб бажаришдаги ноқулайликлар бартараф этилди. Дастлаб алгоритм дейилганда ўнлик саноқ тизимидаги сонлар устида турли арифметик амаллар бажариш қоидалари тушуниб келинган. Ал-Хоразмийнинг илмий асарлари фанга алгоритм тушунчасининг киритилишига сабаб бўлди. Алгоритм нима? Умуман олганда уни аниқ таърифлаш мушкул. Лекин алгоритмнинг мохиятини аниқ ва қатъийроқ тушунтиришга харакат қиламиз. Алгоритм деганда бирор мақсадга эришишга ёки қандайдир масалани ечишга қаратилган буйруқларнинг аниқ, тушунарли, чекли хамда тўлиқ тизими тушунилади.
Алгоритмга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: алгоритм деб аниқ натижага олиб келадиган амалларнинг чекланган кетма-кетлигига айтилади. Алгоритмнинг хизмати нимадан иборат? Алгоритмлар – бу билимлар устида фикрлаш ва етказиб беришдан иборат. Хақиқатан хам кимдир қандайдир масалани ечишни ўйлаб топиб ва уни бошқаларга айтмоқчи бўлса, у холда у ўйлаб топган ечимини шундай тасвирлаши керакки, натижада бошқалар хам уни тушунсин, хамда шу тасвирга кўра бошқалар хам масалани тўғри ечишсин. Шунинг учун тасвир бир неча талабларга бўйсиниши керак.
Агар ечимнинг тасвири аниқ бўлмаса, яъни мужмал бўлса, у холда шу тасвирга асосан бошқа жавобни олиш мумкин. Чунки, хар ким масала ечимининг тасвирини ноаниқ мужмал жойини ўзича аниқлаштириши мумкин. Бундай тасвирни алгоритм деб бўлмайди. Алгоритмларга мисол сифатида таомлар тайёрлаш рецептларини, формулаларни, турли автоматик қурилмаларни ишлатиш йўлини, механик ёки электрон ўйинчоқларни ишлатиш бўйича йўриқномаларни, кўча харакати қоидаларини келтириш мумкин. Алгоритмга баъзи бир мисоллар келтирамиз:
1-мисол. Чой дамлаш алгоритми.

  • чойнак қайнаган сув билан чайилсин;

  • бир чой қошиқ миқдоридаги қуруқ чой чойнакка солинсин;

  • чойнакка қайнаган сув қуйилсин;

  • чойнакнинг қопқоғи ёпилсин;

  • чойнак устига сочиқ ёпиб уч дақиқа тиндирилсин.

Хар куни бир неча мартадан бажарадиган бу ишимиз хам алгоритмга мисол бўла олади. Алгоритмни бажаришда кўрсатмаларни берилган кетма-кетликда бажариш мухим ахамиятга эга эканлиги, 2 – ўриндаги кўрсатма билан 3 – сини ёки биринчи билан 4 – ўриндаги кўрсатмаларнинг ўрнини алмаштириш билан олдимизга қўйилган мақсадга эришмаслигимиз яққол кўриниб турибди. Бундан ташқари хар бир кўрсатманинг мазмуни алгоритмни бажараётган киши-ижроси учун аниқ ва равшан бўлиши керак.
2-мисол: формула бўйича y нинг қийматини хисоблаш алгоритми.

  • с ни х га кўпайтириб, натижа R1 билан белгилансин;

  • b ни R1 га қўшиб, натижа R2 билан белгилансин;

  • а ни R2 га кўпайтириб, натижа R3 билан белгилансин;

  • d ни x га кўпайтириб, натижа R4 билан белгилансин;

  • R3 дан R4 ни айириб, натижа y нинг қиймати деб хисоблансин.

Бу кўрсатмалар кетма-кетлиги берилган формула бўйича тузилган. Бу алгоритмни оддий арифметик амалларни бажаришни билган ижрочи, қандай формуланинг қиймати хисобланаётганини билмаса хам, тўғри натижа олиши мумкин. Сабаби, формуладаги ифоданинг қийматини хисоблаш фақатгина оддий арифметик амалларни бандма-банд тартиб билан бажаришга олиб келинди.

Download 478.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling