7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш


Алгоритмнинг берилиш усуллари


Download 478.36 Kb.
bet5/32
Sana28.12.2022
Hajmi478.36 Kb.
#1016431
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
С да дастурлаш 1 кисм 1 семестр

Алгоритмнинг берилиш усуллари.
Алгоритмнинг берилиш усуллари хилма-хилдир. Хозир уларнинг энг кўп учрайдиганлари билан танишамиз. Алгоритмларни қуйидаги кўринишларда тасвирлаш мумкин:
Алгоритмнинг сўз орқали берилиши. Бунда ижрочи учун бериладиган хар бир кўрсатма сўзлар орқали буйруқ мазмунида берилади (юқорида келтирилган мисолларга эътибор беринг).
Алгоритмнинг формулалар ёрдамида берилиши. Алгоритмнинг формулалар билан берилиш усулидан математика, физика, кимё ва бошқа аниқ фанларни ўрганишда кўпроқ фойдаланилади. Масалан: учбурчакнинг юзини унинг асоси ва баландлиги бўйича хисоблаш формуласи
S=аh/2
Алгоритмнинг жадвал кўринишида берилиши. Алгоритмнинг бу кўринишида тасвирланишидан хам кўп фойдаланилади. Масалан: тўрт хоналик математик жадваллар ёки турли лоторея жадваллари. Функцияларнинг графикларини чизишда хам алгоритмнинг қийматлар жадвали кўринишларидан фойдаланамиз. Алгоритмнинг дастур шаклида ифодаланиши. Миллионлаб компьютерларнинг кенг тарқалиб кетиши алгоритмларнинг дастур тарзидаги тасвирининг кенг оммалашиб кетишига катта турки берди. Сабаби шундаки, компьютерлар доимо дастурлар ёрдамида бошқарилади.
Дастурдаги буйруқлар компьютер-ижрочига тушунарли бўлиши шарт. Бериладиган буйруқлар тизими компьютер учун тушунарли тилда бўлиши ёки шу тилга таржима қилиб берилиши керак. Хозирги кунда минглаб дастурлаш тиллари мавжуд ва янгилари яратилмоқда. Жумладан, Бейсик, Паскаль, Си ва хоказо каби дастурлаш тиллари бунга мисол бўлади. Алгоритмларнинг график (блок-схема) шаклида тасвирланиши. Алгоритмнинг блок-схема кўринишидаги тасвирида геометрик фигуралар шаклидаги оддий элементлардан фойдаланилади. Нисбатан мураккаб масалаларни ечишда алгоритмдан муайян ЭҲМ тилидаги дастурга ўтиш жуда қийин. Бундай бевосита ўтишда алгоритмнинг алохида қисмлари орасидаги боғланиш йўқолади, алгоритм таркибининг асосий ва мухим бўлмаган қисмларини фарқлаш қийин бўлиб қолади. Бундай шароитда кейинчалик аниқлаш ва тўғрилаш анча вақт талаб қиладиган хатоларга осонгина йўл қўйиш мумкин. Одатда алгоритм бир неча марта ишлаб чиқилади, баъзан хатоларни тўғрилаш, алгоритм таркибини аниқлаштириш ва текшириш учун бир неча марта орқага қайтишга тўғри келади. Алгоритм ишлаб чиқишнинг биринчи босқичида алгоритмни ёзишнинг энг қулай усули алгоритмни блок-схема кўринишда ифодалашдир. Алгоритм блок-схемаси берилган алгоритмни амалга оширишдаги амаллар кетма-кетлигининг оддий тилдаги тасвирлаш элементлари билан тўлдирилган график тасвиридир. Алгоритмни хар бир қадами блок-схемада бирор бир геометрик шакл-блок (блок символи) билан акс эттирилади. Бунда бажариладиган амаллар турига кўра турлича бўлган блокларга ГОСТ бўйича тасвирланадиган турли хил геометрик шакллар - тўғри тўртбурчак, ромб, параллелограмм, доира, овал ва хоказолар мос келади.
1.4. Блок – схема ёрдамида алгортмлар яратиш


Download 478.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling