7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш
Download 478.36 Kb.
|
С да дастурлаш 1 кисм 1 семестр
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Алгоритм хоссалари Дискретлилик
3-мисол. “Светофор” дан фойдаланиш алгоритми.
светофор чироғига қаралсин; қизил чироқ ёнган бўлса, тўхталсин; сариқ чироқ ёнган бўлса, юришга ёки тўхташга тайёрлансин; яшил чироқ ёнган бўлса, юрилсин. Алгоритмни ишлаб чиқиш учун аввало масаланинг ечиш йўлини яхши тасаввур қилиб олиш, кейин эса уни формаллаштириш, яьни аниқ қоидалар кетма-кетлиги кўринишида ёзиш керак. Бу мисоллардан битта умумий томонини кузатиш мумкин. Бу алгоритмдан қандай мақсад кўзланганлигини билмасдан туриб хам уни муваффақият билан бажариш мумкин. Демак, хаётда учрайдиган мураккаб жараёнларни бошқаришни ёки амалга оширишни роботлар, компьютерлар ва бошқа машиналар зиммасига юклашимиз мумкин экан. Бу эса алгоритмнинг жуда мухим афзаллигидир. Шунга кўра, хар бир инсон ўз олдига қўйилган масаланинг ечиш алгоритмини тўғри тузиб бера олса, у ўз ақлий ва жисмоний мехнатини енгиллаштирибгина қолмай, бу ишларни автоматик тарзда бажаришни машиналарга топшириши хам мумкин. Алгоритмни ишлаб чиқишда масалани ечиш жараёнини шундай формаллаштириш керакки, бу жараён етарли даражадаги оддий қоидаларнинг чекли кетма-кетлигини кўринишига келтирилсин. Масалан, биз кўпинча кўп хонали сонлар устида асосий арифметик амалларни бажаришда ватандошимиз Ал-Хоразмийнинг IX асрда яратган қоидаларини ишлатамиз. "Алгоритм" атамаси хам ана шу буюк математик номидан келиб чиқади. Шунинг учун алгоритм деб, масала ечимини тасвирлашнинг ихтиёрий тасвири олинмасдан, балки фақатгина маълум хоссаларни бажара оладиганлари қабул қилинади. Кўрсатмаларнинг мазмуни, келиш тартиби, қўлланиш доираси ва олинадиган натижадан келиб чиқиб, алгоритмнинг энг асосий хоссалари билан танишамиз. 1.2. Алгоритм хоссалари Дискретлилик. Бу хоссанинг мазмуни алгоритмларни доимо чекли қадамлардан иборат қилиб бўлаклаш имконияти мавжудлигидадир. Бошқача айтганда, уни чекли сондаги оддий кўрсатмалар кетма-кетлиги шаклида ифодалаш мумкин. Алгоритмнинг бу хоссаси юқорида келтирилган хамма мисолларда яққол кўриниб турибди. Агар кузатилаётган жараённи чекли қадамлардан иборат қилиб бўлаклай олмасак, у холда уни алгоритм деб бўлмайди. Download 478.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling