Натижа:
10
10.52
1256.45
7.3. Чизиқли жараённинг дастури ва натижалар таҳлили
Чизиқли жараёнларни дастурлаш учун бир нечта мисолларни кўриб чиқамиз.
1 – мисол: Икки сонни йиғиндиси, айирмаси ва кўпайтмасини топувчи дастур тузинг.
#include
using namespace std;
int main()
{
int a,b,c,y,k;
cin >> a >> b;
c = a + b;
y = a – b;
k = a * b;
printf(“Yiindi: %i\nAyirma: %i\nKўpaytma:%i”, c, y, k);
return 0;
}
Натижа:
2 – мисол: Иккита ҳақиқий мусбат сон берилган бўлсин. Уларнинг ўрта арифметик ва ўрта геометрик қийматларини топинг.
#include
#include
using namespace std;
int main()
{
int a,b,u,g;
cin >> a >> b;
u = (a + b) / 2;
g = sqrt(a * b);
cout.precision(5)
cout << “Ўrta arifmetik: ” << a << endl;
cout << “Ўrta geometrik: ” << g << endl;
return 0;
}
Натижа:__3_–_мисол'>Натижа:
3 – мисол: Кубнинг қирраси маълум бўлса, унинг ён сирти ва ҳажми топилсин.
#include
using namespace std;
int main()
{
float a = 0;
cout << “Kubning qirrasini kiriting:”; cin >> a;
float s = a * a;
float v = s * a;
printf(“Kubning yuzi: %f\nKubning hajmi: %f\n”, s, v);
return 0;
}
Натижа:
Kubning qirrasini kiriting: 5
Kubning yuzi: 25
Kubning hajmi: 125
Назорат саволлари:
Форматлаб чиқариш операторини ишлаш жараёнини тушунтириб беринг?
Чизиқли жараён деганда қандай жараённи тушунасиз?
% белгисини чиқариш учун форматлаб чиқариш операторида қандай буйруқ ёзилиши керак?
Сонни саккизлик кўринишда кўриш учун форматлаб чиқариш операторида қандай буйруқ ёзилиши керак?
Сонни ўн олтилик кўринишда кўриш учун форматлаб чиқариш операторида қандай буйруқ ёзилиши керак?
8. Тармоқланувчи жараёнлар ва ўтиш оператори
Режа:
Тармоқланувчи жараён ҳақида тушунча
Ўтиш оператори ва ундан фойдаланиш
Тармоқланувчи жараённинг дастури ва натижалар таҳлили
8.1. Тармоқланувчи жараён ҳақида тушунча
Тармоқланувчи жараённи ҳисоблаш йўли маълум бир шартни бажарилиши ёки бажарилмаслигига қараб танланади. Тармоқланувчи жараёнларни ҳисоблаш учун шартли оператордан фойдаланилади. Шартли оператори икки хил кўринишда бўлади:
тўлиқ шартли оператор;
чала шартли оператор.
Чала шартли операторда шарт рост холатда операторнинг 2 қисми ишга тушади, агар шарт ёлғон бўлса, оператор турган қатордан сўнги қатор ишлатилади.
if (<шарт>) {<операторлар>;}
Тўлиқ шартли операторда шарт рост холатда операторнинг 2 қисми ишга тушади, агар шарт ёлғон бўлса, 2 қисми ишга тушади.
if (<шарт>) {<операторлар>;} else {<операторлар>;}
8.2. Ўтиш оператори ва ундан фойдаланиш
Одатда, дастур ўз ишини ёзилган операторлар кетма-кетлиги бўйича амалга оширади. Операторларнинг табиий бажарилиш кетма-кетлигини бузиш учун, шартсиз ўтиш операторидан фойдаланиш мумкин. Дастурнинг бирор операторидан бошқаришни бошқа операторга узатиш учун, бошқарилиш узатиладиган оператор олдига тамға (метка) қўйилиши керак. Бошқаришни шартсиз узатиш оператори қуйидаги формада ёзилади :
goto <метка>;
бу ерда goto - … га ўтмоқ. Бу оператор ёрдамида бошқариш кўрсатилган меткали операторга узатилади. Бу меткалар лотин харфи билан бошланган ва ўзгарувчи сифатида эълон қилинмаган бўлиши керак.
8.3. Тармоқланувчи жараённинг дастури ва натижалар таҳлили
Тармоқланувчи жараёнлар юқорида айтиб ўтганимиздек икки турда бўлади. Буларга мисол сифатида бир нечта дастурларни кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |