7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи
Download 100.79 Kb.
|
7-тема
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологик(Рт)
- Кредитларнинг муддатлиги ва мақсадлиги бўйича ишлатилиши таҳлили
-жадвал
1,2,3,4,5- қаторлар корхоналарнинг тақобатдошлик даражаси бўйича сифат мезонлари ҳисобланади. Буда: 1-аъло; 2-яхши; 3-ўрта; 4-ўртадан паст, 5-ташвишли ҳолат деб белигиланади. -жадвал Ж.Ж. Ламбен модели бўйича рақобатошлик таҳлили методикаси ҳам амалиётда кенг қўлланилади. Унда асосий кўрсаткичлар сифатида бозордаги улуши, товарлар таркиби улуши, харажатлар сарфи, технологияларни ўзлаштириш даражаси ва имиджи олинган. -жадвал Кредитларнинг муддатлиги ва мақсадлиги бўйича ишлатилиши таҳлили Кредитнинг муддатлиги- бу олинган кредитни ўз вақтида қайтариб беришлиги билан тавсифланади. Кредитнинг муддатлилик тамойили қарздор учун қулай бўлган ҳар қандай вақтда эмас, балки кредит битимида кўрсатилган маьлум муддатда кредитнинг қайтарилиши зарур эканлигини билдиради. Кредитнинг муддатлилиги ҳар иккала томон, кредитор ва қарз олувчи учун муҳимдир. Агар кредитор қарзни фоизи билан ўз вақтида қайтиб олса, уни эгасига ўз вақтида қайтариш ёки яна кредитга бериш имкониятига эга бўлади. Қарз олувчи кредитни самарали ишлатиб, уни ўз вақтида кредиторга қайтариш ва шу билан шартномадаги жазо чораларидан қутилишидан манфаатдор. Кредитнинг муддати бўйича кредит шартномада кўрсатилган шартларнинг бузилиши натижасида қарз берувчи қарз олувчига иқтисодий чоралар ( жарималар шаклида, кредит бўйича фоиз даражасини ошириш, кредитнинг муддатини қисқартириш ва бошқалар)ни қўллаши мумкин. Бу чоралар ҳам ёрдам бермаган ҳолларда қарз берувчи молиявий талабларни хўжалик суди орқали ундириб олиши мумкин. Кредитнинг муддатлилиги келиб тушувчи бойликларни тежамли ва қайта ишлатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни жўнатиш, товарларни сотиш муддатларига ва пировард натижада айланма фондларининг доиравий айланишининг тезлигига боғлиқдир. Олинган кредитнинг мақсадли ишлатилганлиги муҳим масала ҳисобланади. Бу тамойилнинг моҳияти шундаки, қарз олувчи томонидан олинган кредитлар аниқ бир мақсадни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши зарур. Кредитнинг қайси мақсадга йўналтирилганлиги, масалан, товар-моддий бойликлар сотиб олишга ёки бирор ишлаб чиқариш харажатларини қоплашга ва ҳоказо аниқ бирор объектга мақсадли йўналтирилганлиги корхона билан банк ўртасида тузиладиган кредит шартномада кўрсатилган бўлади. Корхона олган кредитини фақатгина кредит шартномада кўрсатилган ишни бажаришга сарфлаши керак. Бунда кредит муайян, аниқ объектга: ишлаб чиқариш харажатларига, ишлаб чиқариш захираларига, тайёр маҳсулотга, жўнатилган товарларга, ҳисоб-китоб ҳужжатларига ва ҳоказоларга берилади. Жаҳон амалиётида умумий бирор эҳтиёжни қоплаш учун ишлатиладиган кредитлар мавжуд. Бунда банк томонидан бериладиган кредитлар қарз олувчининг молиявий ресурсларга бўлган турли эҳтиёжларини қондириш учун ўз ихтиёри бўйича ишлатилади. Ҳозирги шароитда улар қисқа муддатли кредитлаш соҳасида чекланган тарзда қўлланилади, ўрта ва узоқ муддатли кредитлашда умуман қўлланилмайди. Бизнинг амалиётимизда банклар томонидан бирор мақсадни амалга ошириш учунгина кредитлар берилади. Ўзининг фаолият доирасига қараб, қарз олувчи корхона ва ташкилотларни бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин. Тижорат соҳаси учун кредитлар бериш. Бу соҳа бўйича кредитлар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик субъектларига берилади. Бу кредитлар тез айланиб келиш хусусиятига эга бўлиб, тижоратчилар эҳтиёжини қондиришда катта аҳамиятга эгадир. Банк томонидан кредитлар қимматли қоғозлар бўйича олди сотди операцияларини амалга оширувчи, фонд биржаси воситачилари: брокер, маклер, дилерлик фирмаларига ҳам берилади. Кўчмас мулк учун ипотека кредитлари берилиши ҳам мумкин. Улар ҳам оддий, ҳам ихтисослашган ипотека банклари томонидан берилади. Бу ҳозирда хориж амалиётида кенг тарқалган бўлиб, ҳатто баъзи манбаларда кредитнинг алоҳида шакли сифатида намоён бўлади. Банклараро кредитлар – банк кредитининг кенг тарқалган шакллардан бири. Банклараро кредитнинг жорий ставкаси маълум бир тижорат банкнинг бошқа турлардаги ссудалар бериш сиёсатини аниқлаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бу меъёрнинг аниқ миқдори (фоиз ставкаси) Марказий банк томонидан белгиланади. Кредитларнинг мақсадлигини таснифлашда уларнинг узоқ ва қисқа мудатга кредитларга бўлинишига муҳим аҳамият қаратиш лозим. Одатда, узоқ муддатли активларни молиялаштириш юзасидан узоқ муддатли кредитлар, жорий активларни молиялаштирш учун қисқа муддатли кредитлар жалб этилади. Фарқлаш муддати сифатида бир йилдан ошиқ ва бир йилгача муддат чегараланган. Баланс моддаларига нисбатан жорий ҳолатни баҳолашда қуйидагиларга Кроедитларнинг қуйидаги схематик боғланишларини бериб ўтиш лозим. Кредитнинг мақсадли ишлатилиши ва муддатлигини ўрганишдан ташқари улардан оқилона фойдаланиш даражасини, самарадорлигини ҳам баҳолаш лозим. Бу нафақат кредит ва фоиз суммасини банкга қайтариб тўлашни, бундан ташқари, шу кредит ёрдамида кредитланадиган ёки молиялаштириладиган соҳа, тармоқ, корхона қанча самарадорликка эришишаётганлигини ҳам баҳолаш имонини беради. Кредитлар албатта маълум бир лойиҳаларнинг бажарилишига йўналтирилган бўлади. Банклар лойиҳаларни кредитлаш ёки молиялаштиришдан олдин лойиҳани бажариш учун йўналтириладиган маблағларнинг самарадорлигини ҳисоблаб чиқишлари зарур. Агар иқтисоди ривожланган давлатларда кредитлаш ва лойиҳаларни молиялаштириш амалиётига эътибор берадиган бўлсак, уларда корхона, ташкилотларга кредит беришдан олдин қўйиладиган маблағларнинг самарадорлиги мухим эътибор қрааилишини кўришимиз мумкин. Агарда лойиҳага қўйиладиган маблағлар иқтисодий ва молиявий самара берадиган бўлса, шу лойиҳа учун маблағ ажратилади. Кредитнинг самарадорлиги ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмига тўғридан-тўғри боғлиқ. Самарадорлик кредитнинг тамойилларининг ҳам бажарилиши учун асос ҳисобланади. Самарадорлик кредитдан аниқ, мақсадли фойдаланишни тақозо қилади. Ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми қанчалик катта, кредит ресурсларининг айланиш даври қанчалик қисқа бўлса кредит қўйилмаларининг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Download 100.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling