7 –Лобаратория иши. Индикатор чизиқларига ишлов бериш Тажрибани бажаришдан мақсад


Download 159.37 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi159.37 Kb.
#1523073
  1   2
Bog'liq
Indikator chiziqlariga ishlov berish


7 –Лобаратория иши.
Индикатор чизиқларига ишлов бериш
Тажрибани бажаришдан мақсад: Фаввора усулида ишлайдиган қудуқларда иш режимини ўрнатиш учун олинадиган индикатор чизиғига ишлов беришни ўрганиш.
Назарий қисм.
Қудуқларнинг жорий ҳолатини назорат қилиш, улардан олинадиган маҳсулот миқдорини белгилаш ва уларнинг ишлаш технологик режимини тузиш мақсадида тадқиқот ишлари олиб борилади.
Қудуқларнинг тадқиқоти барқарор ва беқарор режимларда бажарилади.
Барқақор режимдаги тадқиқот қўйидагича бажарилади. Қудуқ анча вақт ўзгармас миқдорда ишлатилади. Бу муддатда қудуқнинг маҳсулот миқдори ва туб босими ўлчанади. Биринчи ўлчашдан сўнг маҳсулот миқдори ўзгартирилади (оширилади ёки камайтирилади). Бироз вақтдан сўнг қудуқ туби босими ўрнатилгач, ўлчовлар такрорланади. Бундай ўлчовлар камида 3-4 марта бажарилади.
Қудуқнинг ишлаш режимини ўзгартириш (маҳсулот миқдорини ошириш ёки камайтириш) бу қудуқнинг ишлатилиш усулига боғлиқ. Масалан, фаввора усулида ишлайдиган қудуқларда штутсер диаметрини ўзгартириб, компрессор усулида ишлайдиган қудуқларда ишчи агентининг нисбий сарфланишини ўзгартириб, чуқурлик насоси усулида ишлайдиган қудуқларда тебратма дастгоҳ параметрларини ўзгартириб маҳсулот миқдорини бошқариш мумкин.
Тадқиқот натижасида маҳсулот миқдори ва унга мос келадиган босимлар айирмаси орасидаги боғланиш графиги чизилади. Бу графиклар индикатор чизиқлари деб аталади. Абсисса ўқида маҳсулот миқдори Қ ва ордината ўқида депрессия (босимлар айирмаси) ΔР = Рqat – Рqud.tubi қўйилади.
Q


2


3
1
4
Р
Индикатор чизиғи

Кўриниши жиҳатидан индикатор чизиқлари тўғри чизиқли, қавариқ ёки ботиқ ҳолларда учрайди.


Тўғри чизиқли ҳолат нефть уюмида сиқиб чиқариш усули мавжудлигида ва оқим Дарси қонуни бўйича чизиқли сизилиш шароитида юзага келади.
Айрим ҳолларда индикатор чизиғи бошланғич шароитда тўғри шаклда бўлиб, депрессия ошган сари қавариқ шаклга ўтиши мумкин.
Сув босими режимидан бошқа ҳамма ҳолларда индикатор чизиғи қаварик шаклда бўлади. Ботиқ шаклдаги индикатор чизиғи дебит ва депрессия нотўгри ўлчанганда учрайди. Ботиқ шаклдаги индикатор чизиғи ҳолатида тадқиқот натижаси қоникарсиз ҳисобланиб, ўлчашлар такрорланади.
Tасвирланган индикатор чизиқлари қуйидаги тенглама орқали ифодаланиши мумкин:
Q = К (Рqat - Рqud.tubi)n
бу ерда: К - маҳсулдорлик коэффициенти; n - ғоваклик муҳитда сизилишни характерловчи коэффициент.
Чизиқли сизилиш қонуни мавжуд ҳолларида n=1 ва индикатор чизиғи тўғри шаклда.
Қавариқ шаклдаги индикатор чизиғи n<1 ва ботиқ шаклдагиси n>1 шароитларида вужудга келади.

Чизиқли қонун бўйича сизилиш шароитида тенглама қўйидаги кўринишга эга бўлади.


Q = К (Рqat - Рqud.tubi) (7.2)
Mahsuldorlik koeffitsiyenti son jihatdan bosim 1 atmosferaga pasayganda mahsulot miqdorining qanchaga ortganligini ko‘rsatadi
К = Q \ (Рqat - Рqud.tubi) = Q\ Р; (7.3)
Quduqning maksimal mahsulot miqdori yoki potensial debiti Rqud.tubi = 0 holda bajarilib qo‘yidagicha hisoblanadi
Qпот = К * Рnqat (7.4)
Tadqiqot natijasida chizilgan indikator chizig‘iga ishlov berib quduqning mahsuldorlik koeffitsiyenti (K), qatlam o‘tkazuvchanligi (k), harakatlanuvchanlik (r/μ); gidroo‘tkazuvchanlik (kh/μ); pyezoo‘tkazuvchanlik va boshqa parametrlarni hisoblash mumkin.
Indikator chizig‘iga ishlov berish quyidagi tarzda bajariladi. Indikator chizig‘ining tug‘ri chiziqli qismi uchun mahsuldorlik koeffitsiyenti quyidagicha hisoblanadi.
К=Q\ Р (7.5)
Darsi qonuniga asosan quduqqa bo‘lgan oqim quyidagi tenglama yordamida hisoblanadi.
Q = 2кh(Рqat qud.tubi)\ (ln Rк\Rqud +C1+C2) (7.6)
Bu yerda: к - qatlam o‘tkazuvchanligi; h - qatlam qalinligi;  - quduq mahsulotining qovushqoqligi; Rк- ta’min konturi radiusi; Rqud- quduq radiusi; С1, С2- quduqning gidrodinamik nomukammallik koeffitsiyenti;
Yukorida ko‘rsatilganidek quduqqa nisbatan okim quyidagi tenglama yordamida ham hisoblanadi.
Q=К (Рqat-Рqud.tubi) (7.7)
Bu ikkala tenglamaning o‘ng tomonlarini tenglashtirib qatlamning o‘tkazuvchanlik koeffitsiyenti topiladi.
2кh(Рqat - Рqud.tubi)\(ln Rk\Rkud+C1+C2)=К(Рqat qud.tubi) (7.8)
к=К·(lnRk\Rkud+C1+C2)\2h (7.9)
Endi o‘tkazuvchanlik bilan bog‘liq bo‘lgan boshqa parametrlarni (к\; кh\; х) hisoblash mumkin.

Download 159.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling