FR тармоқларини қуриш усуллари FR технологияси базасида корпоратив тармоқ қуришда 2 хил асосий вариант кўриб чиқилади: - компанияга ажратилган ҳусусий тармоқ алоқа линиясини ижарага олади ва керакли ускуналарни сотиб олади (компьютерлар, маршрутизаторлар, мултиплексорлар). Уларнинг базасига қурилган тармоқ фирманинг мулки ҳисобланиб назорат ҳам уларнинг қўлида бўлади; - виртуал хусусий тармоқ. Фирма телекоммуникация компанияларидан FR тармоғи хизматини сотиб олади. Бу ҳолда фирма FR абонент ускуналари билан бирга хизматни сотиб олади ёки бу ускунани телекоммуникация операторидан ижарага олади. Шу билан фирма хусусий умумий фойдаланишга мўлжалланган FR тармоғидан фойдаланиб, корпоратив тармоқни ташкил қилади ва тармоқ устидан административ хизматни ва тўлиқ назоратни ўрнатади. Қайта узатиш кадри (FR) атамаси пакетлар коммутацияси тармоғига қарашлидир. FR канал даражаси протоколи ҳисобланади. FR юқори турувчи протоколларни «ажрата олмайди». Шу сабабли кўп муаммолар келиб чиқади. Бу трафикни бир-биридан ажратишнинг ягона йўли ҳар бирига ўзининг виртуал боғланишини таъминлаш керак ёки иккинчи виртуал уланиш учун қўшимча ҳаракат талаб қилинади: - Зичлаб узатилган сигналлар юкламаси тармоқларда йўқотилиши мумкин;
- Овозли қайта узатиш кадри учун стандарт тўлов хизмати бўлмагани;
- Овозли қайта тарқатилиш кадри пакетли коммутация тармоғида уланишларга, сигналларни бузилишларига ва сифатини пасайишига олиб келади.
FR технологиясини камчиликлари
Frame Relay технологияси қуйидагиларни талаб қилади: - охирги қурилма юқори даражали интеллектуал протокол билан
таъминланган бўлиши керак; - алоқа канали хатолардан холи бўлмоғи керак;
- тадбиқ этилган жихозлар турли хил узатишга мўлжалланган бўлиши керак.
Бу технология локал хисоблаш тармоқларида (ЛХТ) ва худудий тармоқни пульсацияли трафик билан бошқаришга мос келади, яъни овозни узатишга мослашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |