7-Маъруза. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ташкил этиш шакллари
Download 140.69 Kb.
|
7-Маъруза 65853
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мужассамлашув
7-Маъруза. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ Иқтисодиёт ривожланиши унинг ижтимоий ва ҳудудий ташкил этилиши билан боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг бундай шакллари эса муайян бир жараённинг икки томони бўлиб, у моҳиятан ижтимоий ва ҳудудий (географик) меҳнат тақсимоти хусусиятларидан келиб чиқади. Бинобарин, уларни бир бирига мутлақо тескари қўйиб бўлмайди, чунки катта ёки кичик, у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқариш албатта уларни маълум ҳудудда жойлаштириш орқали амалга оширилади. Ижтимоий ташкил этиш шакллари мужассамлашув, ихтисослашув, ҳамкорлик ва комбинатлашувдан иборат. Булар ҳам ўзаро алоқадорликда ривожланиб боради ва кўпинча биргаликда содир бўлади. Уларнинг астасекин такомиллашиб бориши, бирбирлари билан уйғунлашуви фантехника тараққиёти, жамият ривожланиши билан ҳамкорликда юз беради. Мужассамлашув ва ихтисослашув ишлаб чиқаришни ижтимоий (ҳудудий) ташкил қилишнинг нисбатан оддийроқ шакллари ҳисобланади. Бироқ, айни ана шу шаклларнинг ўзгариб бориши қолган шакллар, ишлаб чиқариш ривожланиш хусусиятларга катта таъсир этади. Мужассамлашув, энг аввало, корхона ёки бошқа ишлаб чиқариш объектларининг каттакичиклигини англатади. Табиийки, жамият ривожланиши билан мужассамлашув даражаси ҳам ошиб боради. Шу нуқтаи назардан ўзига хос мужассамлашув қонунияти мавжуд; бир вақтлар маҳсулотлар унча катта бўлмаган корхоналарда ишлаб чиқилган бўлса, кейинчалик улар астасекин йириклашиб борган (саноат корхоналарида 100 минг кишидан зиёд ишчи хизмат қилади, жуда катта кўламда маҳсулот ишлаб чиқарилади). Масалан, Россия Федерациясидаги «АвтоЗил» корхонаси, Магниитогорск металлургия комбинати, СаянШушен ёки Красноярск ГЭСи, ўзимизнинг Ўзбекистондаги Чкалов номли самолётсозлик заводи, Олмалиқ тоғметаллургия комбинати, Тошкент, Бухоро тўқимачилик комбинатлари шулар жумласидандир. Худди шундай, собиқ Иттифоқ даврида қишлоқ хўжалигида ҳам жуда катта колхоз ёки совхозлар, чорвачилик фермалари, ноишлаб чиқариш соҳаларида йирик кинотеатрлар, ўрта ва олий мактаблар, магазинлар, стадионлар ташкил қилинган эди. Ишлаб чиқаришнинг мужассамлашуви катта иқтисодий самарадорликка (мужассамлашув, агломерация самарадорлиги) олиб келсада, бу жараён чексиз эмас ва уни ҳар қандай шароитда ҳам ижобий баҳолаб бўлмайди. Демак, мужассамлашув қонуниятининг ҳам ўзининг чегараси, меъёри мавжуд. Аммо, бу билан мужассамлашув ўз моҳиятини йўқотмайди, балки у ўз шаклини ўзгартиради, холос. Мужассамлашув саноат мисолида жуда аниқ кўринади. Бу борада ишлаб чиқариш фондлари, ялпи маҳсулот ёки ишчи ва хизматчиларнинг турли йирикликдаги корхоналарда йиғилиши, тўпланиши соф ҳолдаги ишлаб чиқариш ёки корхона мужассамлашуви, уларнинг шаҳарлар ва районлар жойлашувини эса урбанистик ва ҳудудий мужассамлашув сифатида кўрсатиш ўринли. Мужассамлашувнинг бу шакллари бирбирига ўтиб туради ва турли район ёки мамлакатларда ҳар хил бирикмада бўлади. Чунончи, шаҳарнинг марказлашув даражаси маълум бир босқичга етгандан кейин ўзига хос вазият вужудга келади, яъни энди мазкур шаҳарда қўшимча корхоналарни қуриш имконияти қолмайди. Экологик, уйжой, транспорт муаммолари кескинлашади, қуриш учун ер майдони ҳам етишмайди ва айни пайтда янги корхона бу марказдан олисда жойлашувни ҳам «истамайди». Демак, йирик шаҳарда ҳам эмас, ундан узоқда ҳам эмас; шаҳарнинг ички имконияти йўқ, корхона эса ундан йироқлаша олмайди. Натижада янги корхона ёки илмий текшириш муассасалари, олий ўқув юртлари йирик шаҳарнинг таъсир доирасида ўрнашади шаҳар агломерацияси ёки саноат тугуни вужудга келади. Юқорида келтирилган мулоҳазаларга мисол қилиб Тошкент атрофида жойлашган гўшт комбинати (Ўртаовул шаҳарчаси), ТошИЭС, Тошкент аграр университети (Яланғоч манзилгоҳи), ядро физикаси институти (Улуғбек шаҳарчаси), алкоголсиз ичимликлар комбинати (Қибрай) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Тошкент аҳолиси эҳтиёжи ва хўжалиги учун зарур бўлган бу корхоналарни пойтахтда қуришнинг иложи йўқ. Лекин улар истеъмолчи, саноат, илмфан марказига яқин бўлмоғи, замонавий инфраструктура тизимига эга бўлиши лозим. Бундан яна бир хулоса, яъни ишлаб чиқариш мужассамлашуви билан шаҳар ривожланиши ўртасидаги муносабат келиб чиқади. Дастлаб шаҳарнинг вужудга келиши ва улғайишида ишлаб чиқаришни жойлаштириш (мужассамлашув) етакчи рол ўйнайди, кейинчалик эса шаҳарнинг ўзи ишлаб чиқаришнинг ҳудудий ва мужассамлашув омилига айланади. Энди турли шаклдаги мужассамлашувга мисол келтирайлик. Масалан, Ўзбекистон саноат маҳсулотининг ярмидан кўпини ҳар бирида 2000 дан ортиқ ишчи ишлайдиган корхоналар ишлаб чиқаради, деб фараз қилайлик. Бу ишлаб чиқариш ёки корхона даражасидаги мужассамлашувдир. Тошкент шаҳрида мавжуд корхоналар Ўзбекистон Республикаси саноат маҳсулотининг тахминан 17-20 фоизини берадибу урбанистик мужассамлашув бўлади. Агар Фарғона водийсини Республикамизнинг асосий пилла ёки мева маскани, нефт маҳсулотлари ёки ўсимлик ёғи чиқарувчи райони сифатида кўрсак, у ҳолда ҳудудий мужассамлашувни назарда тутган бўламиз. Мужассамлашувнинг юқори ёки пастлиги айни пайтда маълум бир соҳанинг ривожланганлик даражасини белгилайди. Бу ерда «умумий махраж» бўлиб шаҳар, вилоят ёки бошқа бир жойда яшовчи аҳолининг улуши, ҳиссаси хизмат қилади. Айтайлик, Фарғона водийсида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 27 фоизи жойлашган. Агар у ёки бу ишлаб чиқариш кўрсаткичи шу рақамдан қанча юқори бўлса, у ҳолда мазкур ишлаб чиқариш тармоғи водийда ривожланган, иқтисодий мужассамлашган бўлади. Корхона, урбанистик ва ҳудудий мужассамлашув турли район ёки мамлакатларда турлича бирикма ҳосил қилади. Нисбатан паст даражадаги урбанистик мужассамлашувида корхона ёки ишлаб чиқариш мужассамлашуви юқори бўлиши ҳам мумкин. Бунга кичикроқ шаҳарда, масалан, Хивада катта гилам комбинатининг жойлашуви мисол бўла олади. Худди шундай, паст даражадаги урбанистик мужассамлашув юқори кўрсаткичдаги ҳудудий мужассамлашувга ҳам олиб келади. Бу ҳолда мазкур ҳудудда жуда кўп кичик саноат пункти ёки марказлари мавжуд бўлади. Айнан шундай вазиятни 80йилларда Республиканинг кўпгина вилоятларидаги (Андижон, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Хоразм ва ҳ.к), тўқимачилик корхоналарининг тарқоқ, филиаллар асосида жойлашганлигида учратамиз. Шу билан бирга паст даражадаги ҳудудий мужассамлашуви юқори урбанистик кўрсаткич билан ҳам уйғунлашган ҳолда келади. Чунончи, бир вақтлар Франция деганда, аввало унинг пойтахти Париж, Венгрия рамзида эса Будапешт тушунилар эди. Ҳозир ҳам қўшни Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ялпи маҳсулотнинг талайгина қисмини унинг пойтахти Бишкек беради, Туркия иқтисодиётида эса Истамбулнинг ўрни ниҳоятда катта ва ҳ.к. Шундай қилиб, юқори даражадаги мужассамлашув, айниқса ўта йирик корхоналарни барпо этиш ҳамма вақт ҳам ижтимоийиқтисодий жиҳатдан самарали эмас. Бундай ҳолларда тайёр маҳсулотни транспортда ташиш харажатлари кўпаяди, ишчи кучи етишмайди ва энг муҳимиэкологик мувозанат бузилади. Хўш, қайси даражадаги мужассамлашув маъқул, деган савол туғилади. Ахир, айни бир ҳажмдаги маҳсулотни турли хил бирликдаги корхона, шаҳар ёки районларда ишлаб чиқариш мумкинку! Бу ерда ҳам бир томонламалик, қатъийлик ноўриндир. Бинобарин, турли хил йирикликдаги корхоналар, каттакичик шаҳарлар бўлгани мақсадга мувофиқ. Демак, мужассамлашув объектив қонуният, бироқ у барча мамлакатларга хос ва иқтисодий самарадорликка эга бўлсада, унинг маълум чегараси, кўлами, доираси бўлиши шарт. Мамлакатнинг биргина, аксарият ҳолларда пойтахт шаҳар асосида ривожланишини Лотин Америкаси давлатларининг яқин ўтмишдаги тараққиёти ёки ҳозирги Африка мамлакатлари мисолида кўришимиз мумкин. Ушбу мамлакатлар ўз ижтимоийиқтисодий борлиғини уларнинг энг йирик маркази бўлган пойтахт шаҳрида мужассамлаштиради. Бундай ҳолларда ишлаб чиқаришнинг бир томонлама ёки номутаносиб ҳудудий таркиби ўта марказлашган мужассамлашувни билдиради. Республикада ҳам фақат Тошкент ёки Тошкент вилоятини ривожлантириб, қолган минтақаларни ўз ҳолича қолдиравериш ярамайди, албатта. Шу боис Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Жиззах каби вилоятлар ижтимоийиқтисодий ривожланишини жадаллаштириш мустақил давлатнинг илмий асосланган минтақавий сиёсатида ўз аксини топмоғи лозим. Марказлашув мужассамлашувнинг бир кўринишидир. Бу ерда ишлаб чиқариш корхоналари ёки бошқа ташкилотлар ва соҳаларни атиги биргина шаҳарда жойлашуви тушунилади. Айни пайтда мамлакат ёки хўжалик бошқарувининг бундай тизими якка ҳокимликмонополияга олиб келиши турган гап, бу эса бозорэркин иқтисодиёт шароитида мақсадга номувофиқдир. Таъкидлаш жоизки, ўтиш даври иқтисодиётида барча соҳаларнинг кичик бўлгани маъқулроқ. Чунки, улар ҳаракатчан, мабодо касод бўлганда, инқирозга учраганда, тез ва осон қайта ихтисослаштирилиши мумкин. Бундай ихчам корхоналарни бошқариш ҳам қийин эмас. Аммо, кичик корхоналар асосан маҳаллий бозорни тўйинтиради ва шу жиҳатдан уларнинг рақобатбардошлиги, экспорт салоҳияти ўта паст. Қолаверса, хўжаликнинг, жумладан саноатнинг барча тармоқларида ҳам (масалан, автомобилсозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё ва б.) майда ҳажмдаги корхоналарни қуриб бўлмайди. Ўз навбатида тўғри ташкил этилган йирик корхоналар минтақа ва миллий иқтисодиётнинг таянчи, мамлакат қудратини, унинг жаҳон бозорида қатнашувини таъминлайди. Мужассамлашув қишлоқ хўжалиги ва айниқса транспортда унча сезиларли эмас, чунки уларнинг жойлашуви «нуқтасимон» бўлмай, балки ареал (майдон) ва лентасимон шаклга эга. Албатта, бу ерда соф ҳолдаги ишлаб чиқариш, яъни корхона даражасидаги мужассамлашув назарда тутилади. Бундай мужассамлашув аҳоли жойлашувида, аҳоли манзилгоҳларнинг каттакичиклигида, соғлиқни сақлаш, таълим тизими, савдо, спорт, маданият ва бошқа ижтимоий соҳалар корхоналарини ташкил қилишда яққолроқ намоён бўлади. Бироқ, юқорида таъкидлаганимиздек, мазкур тармоқларда ҳам ўтиш даврида фақат йирик корхоналарни қуриш ижобий натижалар бермаслиги мумкин. Тарихан қараганда, ихтисослашув мужассамлашувдан олдин пайдо бўлган. Зеро, дастлабки ижтимоий меҳнат тақсимоти оила аъзоларини-аёл ва эркакларни турмушнинг турли соҳаларига ихтисослашувида ўз аксини топганди (аёллар уй юмушлари билан, эркаклар овчилик билан шуғулланардилар). Маълумки, бу даврда кишилар табиатда мавжуд бўлган озиқовқат билан кун кечирар эдилар. Download 140.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling