7-Маъруза. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ташкил этиш шакллари
Download 140.69 Kb.
|
7-Маъруза 65853
Ихтисослашув ҳам, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг муҳим шакли бўлиб, у меҳнат тақсимоти билан чамбарчас боғлиқ. Унинг уч босқичи ва уч тури мавжуд. Ихтисослашувнинг уч босқичи-корхона, шаҳар ёки район, миқёсидаги ихтисослашувдир. Бошқача қилиб айтганда, уларнинг ҳар бирига ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида маълум бир маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши бириктирилади. Ўз навбатида, ихтисослашув шу корхона (у жамоа хўжалиги бўлиши ҳам мумкин), шаҳар ёки районларнинг «қиёфасини», уларнинг меҳнат тақсимотида тутган ўрнини белгилаб беради.
Ихтисослашувнинг уч тури-бу қисм (детал), технологик ёки ярим маҳсулот (полуфабрикат) ва предмет (тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш) ихтисослашувидан иборат. Унинг бундай кўринишлари бирбири билан узвий боғлиқ ва улар турли ҳудудий босқичда ўзгача хусусиятга эга. Ихтисослашув оқибатида хўжаликнинг турли тармоқлари вужудга келади, иқтисодий районлар, шаҳарларнинг функционал типлари шаклланади. Шу билан бирга у ташқи транспорт иқтисодий алоқаларини тақозо этади, чунки ишлаб чиқарилган ва маҳаллий истеъмолдан ортиб қолган маҳсулот четга чиқарилади ва мазкур районда етишмайдиган маҳсулот эса бошқа жойлардан келтирилади. Ихтисослашувни аниқлаш учун бир неча шарт ва шароитлар зурур. Муҳими-маҳсулот фақат шу жой талабини қондирибгина қолмай, балки ортиқчаси бошқа районларга-бозорга чиқарилиши ёки товар хусусиятига эга бўлиши керак. Масалан, Республикамиз пахта толаси, пилла, тоғкон, табиий газ саноати, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа соҳаларга ихтисослашган. Уни ип ёки ипак газламаси, нефт саноатига ихтисослашган дейиш бироз мушкулроқ, сабабибу маҳсулотлар Ўзбекистонда ҳозирча етарлича ишлаб чиқарилмайди ва улар маҳаллий талабни тўла қондирганича йўқ. Ихтисослашув, албатта фақат моддий ишлаб чиқаришга тегишли эмас. У барча ижтимоий жабҳаларга ҳам молик хусусиятдир. Қолаверса, айрим олийгоҳлар ўқитувчи, бошқалариагроном, муҳандис, табобатчи каби мутахассисларни тайёрлайди. Чунки бу олийгоҳлар айнан ана шундай ходимларни тайёрлашга ихтисослашган. Ихтисослашувнинг ҳам мужассамлашув каби ўзининг чегараси бўлиши лозим; ўта тор ихтисослашув бир томонламаликка (ижтимоий ҳаётда тор фикрлашга), йўл харажатларининг кўпайишига олиб келади. Улкан корхоналарни қуриш қандай зарарли бўлса, ҳаддан ташқари тор ихтисослашув, яккаҳокимлик ҳам шунча хатарлидир. Иқтисодиётда фақат ёки асосан бир соҳага ихтисослашув–бу ҳудуднинг муваққат қудрати, бахти ва айни вақтда унинг бадбахтлиги, фожиаси бўлиши мумкин (ижтимоий ҳаётда ҳам худди шундай). Афсуски, яқин ўтмишда мамлакатимиз қудрати, унинг ривожланганлик даражаси «йирик», «энг катта», «ягона» каби тушунчалар билан ифодаланар, «биринчи» бўлиши эса кўп ҳолларда қолган барча соҳаларда қолоқликни англатар эди. Аммо бу мулоҳазалардан нотўғри хулоса чиқариш ҳам керак эмас, чунки ихтисослашувсиз шаҳар, туман, вилоят, иқтисодий районларнинг, қолаверса, жамият ва кишиларнинг ўзини ҳам ривожланганлигини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ихтисослашган тармоқлар билан биргаликда бошқа ёрдамчи ёки иккиламчи соҳалар ҳам ҳеч бўлмаганда маҳаллий эҳтиёж доирасида ривожланган бўлиши лозим. Бу ерда ихтисослашган тармоқни дарахтнинг танасига, дарёга, қўшимча тармоқларни эса дарахтнинг шох ва шохчаларига, дарёларнинг ирмоқларига ўхшатиш ўринли. Ўзўзидан маълумки, танасиз шох ҳам бўлмайди, шохсиз дарахт эсабу оддий бутадир, ирмоқсиз дарё ҳам баркамол дарё тизимини шакллантирмайди. Демак, ихтисослашув комплекс, ҳар томонлама ривожланиш билан уйғунлашуви керак. Зеро, ихтисослашувда йўл қўйилган хатолар оқибатини ҳозирги кунда сезиб турибмиз. Бу камчиликлар айниқса, собиқ иттифоқдош республикаларнинг ўзаро иқтисодий алоқаларини бузилишида ўз аксини топмоқда. Шу сабабли эътибор кўпроқ ҳар бир мамлакатнинг мумкин қадар атрофлича ривожланишига қаратилмоқда. Албатта, бундай тараққиёт Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятидаги бошқа мамлакатлардан фарқ қилдирувчи, унинг ўрнини белгилаб берувчи ихтисослашган тармоқларни такомиллаштириш орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Минтақа ва мамлакатларнинг у ёки бу маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашуви, энг аввало, улардаги мутлоқ ва нисбий афзалликларга боғлиқ (А.Смит, Д.Риккардо); бу ерда яратилган маҳсулот уни бошқа жойда етиштиришга кўра арзонроқ, кам харажатлироқ бўлиши керак. Одатда, ҳар бир мамлакат ёки унинг алоҳида қисмлари ўзидаги қулай ва арзон омиллардан фойдаланиб, қийин ва қиммат омил маҳсулотларини четдан олиб келади. Бундай қонуниятни дастлаб швед иқтисодчилари ХХ асрнинг 30йилларида Э.Хекшер ва Б.Олинлар асослаб беришган. Ихтисослашувнинг ҳам туб моҳияти, мақсади иқтисодий самарадорликни оширишдир. Табиийки, бир кишининг ҳар хил маҳсулот яратиш, ёки ҳар хил касб билан шуғулланишидан кўра муайян ишни бажариши фойдали. Қолаверса, меҳнатнинг бир турини унинг иккинчи тури билан алмашуви давомида вақт ҳам кетади, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати яхши бўлмайди. Аммо, бу ерда соф ижтимоий ихтисослашув кишининг фикр доирасини торайтиради, уни оддий роботга айлантириб қўяди. Кўриниб турибдики, ижтимоий ҳаётда ҳам, ишлаб чиқаришда ҳам тор ихтисослашув яхши натижалар бермайди. Ҳозирги ривожланган мамлакатларда ва қисман ўзимизда ҳам бозор муносабатларига мос равишда истеъмол, талаб индивидуаллашиб, хусусийлашиб бормоқда. Авваллари бир мамлакат ёки район маҳсулотнинг бир турига ихтисослашган ва у билан минтақавий ва жаҳон бозорида қатнашган бўлса, эндиги шароитда ўша маҳсулотнинг ўзи турли шаклга, кўринишга эга бўлиши керак. Масалан, ҳозирги даврда енгил машиналар, озиқовқат маҳсулотлари ва бошқалар фақат бир турда бўлиши уларнинг рақобатбардошлиги ва харидорлигини таъминламайди. Бинобарин, эндиги шароитда конвейр усули, миқдор кўрсаткичлари муҳим эмас; аксинча «постфордизм», масштаб (миқдор) самарадорлигининг ўрнига турли хиллик, сифат самарадорлиги олдинга сурилмоқда. Ҳозирги фантехника тараққиётидан фойдаланиб янги янги маҳсулот турлари пайдо бўлмоқда ёки улар замонавий технологиялар асосида арзон ва осон йўллар билан ишлаб чиқилмоқда. Бундай инновацияларнинг «ҳаёт цикли»-вужудга келиши, ривожланиши, астасекин барча мамлакатларда тарқалиши ва, ниҳоят уларнинг ўрнига бошқаларнинг келиши ва «сўниши» билан белгиланади. Шунга ўхшаш янгиликларнинг тарқалиши ёки диффузия қонуни иқтисодиёт назариясида Йозеф Шумпетер (ХХ аср биринчи ярмида) ва швед Т.Хагерстранд (1953 й.) томонларидан асосланган. Шундай қилиб, ихтисослашув ҳам мужассамлашув каби ривожланганликнинг муҳим белгисидир. Аммо, ҳар иккисининг ҳам чегараси бўлиши керак. Худди шу нуқтаи назардан кооперация ёки ҳамкорлик янада самаралироқ ҳисобланади. Бу ўринда айтиш мумкинки, кооперация ихтисослашув билан яқиндан боғлиқ ва усиз вужудга келмайди. Чунки, ҳар қандай кооперация турли касб, ҳунар, маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашганларнинг ҳамкорлигидан бошқа нарса эмас. Download 140.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling