7-Маъруза. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ташкил этиш шакллари
Download 140.69 Kb.
|
7-Маъруза 65853
Кооперация пировард натижада муайян бир маҳсулот яратиш учун турли корхоналарнинг ҳамкорлигидир. Бу корхоналар фақат бир ёки икки тармоққа тегишли бўлмаслиги мумкин. Шу билан бирга кооперацияда ҳудудий бирлик, барча ихтисослашган корхоналарнинг бир жойда ўринлашуви унча сезилмайди ва, аксинча, уларнинг тарқоқ ҳолда жойлашуви кузатилади.
Кооперацияда қатнашувчи корхоналар сони ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мураккаблигига боғлиқ. Чунончи, машинасозликда, аниқроғи енгил ва юк машиналарини ишлаб чиқариш учун жуда кўп эҳтиёт қисмлар, деталлар керак. Шу боис бундай машиналарнинг яратилишида юзлаб ихтисослашган корхоналарнинг улуши бор. Масалан, Москвада енгил автомобил ёки Лихачев номли завод, Толяттидаги Волга автомобил заводи (Жигули), Асакадаги «УзДЭУ» автокорхоналари ва шунга ўхшашлар юзлаб корхоналар билан ҳамкорлик қилади. Модомики асосий, якунловчи ёки йиғувчи бош корхона кўп жойдан асбобускуналар, деталл ва жиҳозлар олар экан, у транспорт географик жиҳатдан қулай нуқтада қурилиши зарур. Комбинация ёки комбинатлаш кооперацияга ўхшаб корхоналар бирлашмасидан иборат. Аммо бу ерда тарқоқ ҳолда жойлашган бирлик эмас, балки уларнинг ҳудудий умумийлиги, технологик ва ташкилий бирлиги тушунилади. Шу сабабли комбинацияда, кооперациядан фарқли ўлароқ, ҳудудийлик хусусияти кўпроқ намоён бўлади. Бинобарин, унда мужассамлашув яққол кўзга ташланади, сабабикўп ҳолларда комбинатлашув муайян хом ашёни биргаликда, атрофлича қайта ишлаш билан боғлиқ. Бу икки, юзаки қараганда бирбирига ўхшаш тушунча ўртасида бошқа фарқлар ҳам бор. Хуллас, бу шаклни қаерда «комбинат» сўзини учратсак, уни ўша соҳада кўрамиз, ҳатто аҳолига хизмат кўрсатувчи тармоқларда ҳам (маиший хизмат комбинатлари). Саноатда комбинатлар бир неча технологик жиҳатдан боғлиқ бўлган завод ёки цехлардан ташкил топган бўлади. Чунончи, қора металлургия комбинатлари, аниқроғи тўлиқ циклли комбинатлар чўян, пўлат ва прокат ишлаб чиқарувчи заводлар бирлашмасидир. Агар уларнинг биттаси бўлмаса, у ҳолда комбинат тўлиқ циклга эга эмас (Бекободдаги Ўзбек металлургия комбинати худди шундай корхоналардандир). Тўқимачилик комбинатлари йигирув, бўёқлаш, тайёрлаш цехларидан иборат, хом ашё биттапахта толаси ёки пилла маҳсулоти. Гўшт комбинатида ҳам ягона хом ашё асосида бир неча маҳсулот: гўшт, консерва, колбаса каби бошқа маҳсулотлар олинади. Унинг чиқиндисидан, масалан, суяк ва қондан қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳасида фойдаланиш мумкин, териси эса ошлагандан сўнг чармпойафзал саноатида ишлатилади. Ўрмон, цементшифер, кимё комбинатларининг тузилиши ҳам худди шундай. Қолаверса, марказлашган иссиқлик электр станциялари ҳам комбинат хусусиятига эга, чунки улар айни пайтда электр энергияси ва пар (буғ) беради. Шундай қилиб, комбинация саноат тармоқларининг кўпчилигига хосдир. Фақат машинасозикда «комбинат» сўзини учратмаймиз, аммо моҳиятан бу ерда ҳам у мавжуд, зотан металлдан асосий маҳсулот билан бир қаторда халқ истеъмол моллари ҳам ишлаб чиқарилади. Масалан, Тошкентдаги Чкалов номли авиация бирлашмаси самолётдан ташқари автомобил учун баъзи бир эҳтиёт қисмлар, болалар аравачаси (коляска) ва шунга ўхшаш турли хил халқ истеъмол молларини ҳам ишлаб чиқаради. Умуман олганда, ишлаб чиқаришнинг барча ижтимоий шакллари ўзаро боғлиқ. Жумладан, ихтисослашган корхоналар ёки кооперация ва комбинация доирасидаги ишлаб чиқариш бўғинлари ҳам у ёки бу кўринишда мужассамлашувни англатади. Бироқ, бу ерда уларнинг бир жойда тўпланганлиги, йиғилганлик даражаси бошқа жойларга нисбатан юқори бўлиши лозим, акс ҳолда том маънодаги мужассамлашув бўлмайди. Сўнгги йилларда ихтисослашувда унинг детал ва технологик ихтисослашув шакли қисқариб бориш ҳоллари кузатилмоқда. Айни вақтда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, яъни предмет ихтисослашуви кенг ривожланади, айниқса детал ва технологик ихтисослашув кооперация ва комбинатлашувда кўпроқ иштирок этади. Бундай вазият қисман ўтиш даврининг ўзига хос қийинчиликларидан ҳам келиб чиқади. Ихтисослашув ишлаб чиқариш жараёнини ажратади, яккалайди, кооперация эса уни умумийлаштиради, комбинатлашувбирлаштиради. Уларнинг барчаси айни вақтда у ёки бу даражадаги корхонада ташкил этилади, мужассамланади. Масалан, ҳар қандай комбинат юқори даражадаги мужассамлашув, йирик корхона демакдир. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий шакллари бозор иқтисодиёти шароитида ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Энг муҳими шундаки, корхоналарнинг каттакичиклиги, уларнинг ихтисослашуви ва ўзаро уйғунлашуви энди кўп жиҳатдан давлатга, ягона марказ ва режалаштиришга боғлиқ эмас. Корхоналар, ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар бирбирлари билан тўғридантўғри алоқа, шериклик қиладилар. Давлатнинг вазифаси эса бу жараённи турли механизмлар орқали тартибга солиш ва бошқариб боришдан иборат бўлади. Download 140.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling