7-маъруза. Маршрутизация алгоритмларнинг классификацияси ва уларга қўйиладиган талаблар


Download 18.06 Kb.
bet2/5
Sana02.06.2024
Hajmi18.06 Kb.
#1837595
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 maruza

Статик ёки динамик алгоритмлар
Статик маршрутизация алгоритмлари маршррутизация жадвалларининг тақсимотини маршрутизация бошлангунча тармоқ администратори томонидан ўрнатилади. Статик маршрутизация алгоритмлари тармоқдаги ўзгаришларга таъсир эта олмайди, улар доимо ўзгарадиган замонавий йирик тармоқлар учун яроқсиз ҳисобланади.
Динамик маршрутизация алгоритмлари тармоқнинг ўзгариши ҳолатларига реал вақт режимида мослашади. Улар бири-бирларига жўнатадиган маршрутизация параметрларининг янгиланиши ҳақидаги хабарларни таҳлил қилиш йўли орқали бажаради.

1-расм. Динамик маршрутизатсия протоколларининг синфланиши
Динамик маршрутизация протоколларининг асосий характеристикаларини таққослаш жадвали
Бир маршрутли ёки кўп маршрутли алгоритмлар
Айрим маршрутизация протоколлари қабул қилиш пунктига маршрутларни кўп томонламалигини таъминлайди. Бундай кўп маршрутли алгоритмлар кўп сонли линиялар бўйича трафикни мультиплексрли узатиш имконини беради. Кўп маршрутли алгоритмларнинг афзаллиги маълум, улар сезиларли катта ўтказиш қобилияти ва ишончлиликни таъминлаши мумкин.
Бир даражали ёки иерархик алгоритмлар
Бир даражали маршрутизация тизимида барча маршрутизаторлар бир-бирларига нисбатан тенг. Иерархик маршрутизация тизимида айрим маршрутизаторлар маршрутизация асосини (backbone) ташкил этишни шакллантиради.
Маршрутизация тизимлари кўпинча доменлар ёки автоном тизимлар (AS) ёки соҳалар дейиладиган тугунлар мантиқий гуруҳларига ўрнатилади. Иерархик тизимларда қандайдир доменнинг айрим маршрутизаторлари бошқа доменларнинг маршрутизаторлари билан маълумотларни алмашади, шу билан бир вақтда бу доменнинг бошқа маршрутизаторлари фақат ўз домени чегараларидаги маршрутизаторлар билан алоқа қилиши мумкин.
Иерархик маршрутизациянинг асосий афзаллиги катта компанияларни ташкил этишни имитациялаш ва трафиги схемасини яхши қўллаши ҳисобланади.
Мос равишда ишлатиладиган маршрутизация алгоритмига боғлиқ бўлган маршрутизацияни янгилаш трафиги ҳам камайиши мумкин.

Download 18.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling