Бош ҳисоблаш машинаси ёки маршрутизатордаги интеллектли алгоритмлар
Айрим маршрутизация алгоритмлари манбанинг охирги тугуни бутун маршрутни аниқлашини кўзда тутади. Манбадан маршрутизация тизимларида маршрутизаторлар пакетни ўйламасдан кейинги қурилмага узатиш билан пакетни сақлаш ва қайта узатиш қурилмалари каби оддий ишлайди.
Бошқа алгоритмлар бош ҳисоблаш машиналари маршрутлар ҳақида ҳеч нарса билмаслигини кўзда тутади. Бундай алгоритмлардан фойдаланишда маршрутизаторлар ўз ҳисоблашларига асосланиш билан бирлаштирилган тармоқ орқали маршрутни аниқлайди. Юқорида кўриб чиқилган биринчи тизимда маршрутизация интеллекти бош ҳисоблаш машинасида бўлади. Иккинчи ҳолда кўриб чиқилган тизимда маршрутизация интеллекти маршрутизаторларда бўлади.
Интеллект бош ҳисоблаш машинасида бўладиган маршрутизация тизимлари кўпинча энг яхши маршрутларни танлайди, чунки улар пакет жўнатилишидан олдин олиш пунктига барча бўлиши мумкин маршрутларни топади.
Лекин барча маршрутларни аниқлаш сезиларли қидириш трафиги ва катта вақт ҳажмини талаб қилади.
Доменлар ички ва доменлараро алгоритмлар
Айрим маршрутизация алгоритмлари фақат доменлар чегараларида, бошқалари эса ҳам доменлар чегараларида, ҳам улар орасида ишлайди. Бу иккита алгоритмларнинг табияти турлича.
Канал ҳолати ёки масофа-вектор алгоритмлари
Адаптив маршрутлаш протоколлар синфи ўз навбатида икки гуруҳга бўлинган, уларнинг ҳар бири қуйидаги алгоритмлар тури билан боғланган:
- масофа-вектор алгоритми (Distance Vector Algorithms, DVA);
- алоқа холати алгоритми (Link State Algorithms, LSA).
Масофа-вектор туридаги алгоритмларда маршрутизатор вақти-вақти билан ва кенг огох қилинган ҳолда тармоқ бўйича ўзидан то унга маълум бўлган тармоқларга масофа векторини юборади.
Масофа деганда одатда пакет мувофиқ тармоққа тушишдан олдин нечта оралиқ маршрутизаторлар орқали ўтиши тушинилади. Нафақат пакет ўтган оралиқ нуқталар, у қўшни маршрутизаторлар орасида алоқа бўйича ўтган вақтини ҳам ҳисобга олувчи бошқа метрика ҳам ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |