Масофа-вектор туридаги алгоритмларда маршрутизатор вақти-вақти билан ва кенг огох қилинган ҳолда тармоқ бўйича ўзидан то унга маълум бўлган тармоқларга масофа векторини юборади. Масофа-вектор туридаги алгоритмларда маршрутизатор вақти-вақти билан ва кенг огох қилинган ҳолда тармоқ бўйича ўзидан то унга маълум бўлган тармоқларга масофа векторини юборади. Алоқа канали ҳолати алгоритмларида эса ҳисобга олиш усулида корпоратив тармоқ ҳар бир маршрутизатори қолган маршрутзаторларга ўзига бевосита боғланган тармоқ ва маршрутизаторлар тўғрисида ахборотни юборади. Тармоқда барча локал боғланишлар тўғрисида олинган ахборот асосида ҳар бир маршрутизатор унинг тўлиқ топологик графини қуради, сўнг қисқа йўлни танлаш (Shortest Path First — SPF) мураккаб алгоритмидан фойдаланиб ўзининг жадвалини тўлдиради. Бошқа томондан, канал ҳолати алгоритмлари масофа вектори алгоритмларига қараганда катта процессор қуввати ва хотирани талаб қилиши ҳамда мураккаб ҳисоблашлар билан характерланади
Қўшни маршрутизатордан векторни қабул қилиб ҳар бир маршрутизатор ўзи бевосита (агар тармоқлар унинг портига уланган бўлса) ёки қўшни маршрутизаторларнинг ўхшаш элементларидан билиб олган унга маълум бошқа тармоқлар тўғрисида ахборотни векторга қўшади ва тармоқ бўйича векторнинг янги мазмунини жўнатади.
Масофа-вектор алгоритмлари унча катта бўлмаган тармоқлардагина яхши ишлайди. Катта тармоқларда улар интенсив кенг огохлантириш трафики билан алоқа линияларини сифатсиз қиладилар. бундан ташқари бу алгоритм конфигурациянинг ўзгариши ҳар доим ҳам тўғри бажарилмайди, чунки маршрутизаторлар тармоқдаги алоқалар топологияси аниқ тушунчага эга эмаслар, улар фақат воситачилар орқали олинган, умумлашган ахборотга – масофа-векторига эгалар.
Дейкстри алгоритми 1959 йилда голландиялик олим Э. Дейкстри томонидан ихтиро қилинган графлардаги алгоритм ҳисобланади. Графнинг битта баландлигидан бошқа баландликларигача энг қисқа йўлларни топади. Алгоритм фақат манфий вазнсиз графлар учун ишлайди. Алгоритм дастурлаш ва технологияларда кенг қўлланилади, масалан, у OSPF ва IS-IS маршрутизация протоколларида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |