7-маъруза очиқ кон бурғилаш ускуналари маъруза режаси
Download 433.6 Kb. Pdf ko'rish
|
7-маъруза
1-расм. СБУ станогининг кинематик схемаси: 1-узатиш пневмоцилиндри, 2- поршен
штоки, 3-айлантиргич, 4-бурғилаш снаряди, 5-гусеницали юриш ускунаси, 6-мачтани кўтарувчи гидроцилиндр, 7-домкрат, 8-гусеница, 9-маслостанция, 10-борт редуктори, 11- вентилятор, 2-чанг бостириш қурилмаси Поршен шток 2 билан бирга 1050 мм юриш ўлчамида пастга 6 кН ва юқорига 9 кН куч билан сурилади. Айлантиргич поршен штоки 2 билан боғланган бўлиб, труба шаклдаги йўналтиргич бўйлаб силжитилади. Айлантиргич асинхрон электродвигател М1 ва икки поғонали планетар редуктор (2К-Н схемаси бўйича) ва шпинделдан ташкил топган. Айлантиргич шпинделига пневмозарббергич билан бирга штанга уланади. СБУ-100Г-35 станогининг база модели қаттиқлиги f=6-16 бўлган кон жинсларидан диаметри 100-125 мм ва чуқурлиги 35 м гача бўлган вертикал ва қия скважиналарни бурғилайди.станокнинг f=12 қаттиқликдаги кон массивидаги унумдорлиги 36м/смена гача ни ташкил этади. Станокда К-105К ва К-125К коронкалари ҳамда П-105К ва П-125К пневмоударниклари ишлатилади. Станокнинг юриш ускуналари иккита гусеницали тележкадан ташкил топган. Ҳар бир гусеница қуввати 5,5 кВт ли электр юритма билан таъминланган. Станок ташқаридан пульт ёрдамида бошқарилади. СБУ-100П-35 станоги СБУ-100Г-35 станогининг модификацияси ҳисобланади. Унинг юриш қисми – пайванд орқали қурилган рама, иккита борт ва пневмошинали тўртта етакловчи ғилдиракдан ташкил топган. Ҳар бир бортнинг юритмаси червякли редуктор ва тишли узатмалардан ташкил топган. СБУ-100Н-35 – ўзиҳаракатланмайдиган станок. Станок мачтаси қўл лебедкаси ёрдамида кўтарилади ва металл пальец ёрдамида тутиб турилади. Станокнинг бурғилаш жараёнидаги мувозанатини таъминлаш учун салазкаларига юк тахланади. Станок масофали пульт ёрдамида бошқарилади. СБР – кескич коронкали айлантириб бурғиловчи станок. Майдаланган кон жинслари шнек ёрдамида чиқазилади. Иккита модели ишлаб чиқазилган бўлиб 123 ва 160 мм ли скаважиналарни қаттиқлиги f ≤2-6 бўлган кон жинсларидан ўтади. СБТ – реактив горелкали термик бурғилаш станоклари. Майдаланган кон жинслари пар ва газ ёрдамида чиқазилади. Битта модели ишлаб чиқазилган бўлиб шартли 180 ва 250 мм ли скаважиналарни қаттиқлиги f ≥14 бўлган кон жинсларидан 16 м гача чуқурликкача бурғилашга мўлжалланган Download 433.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling