7-маъруза очиқ кон бурғилаш ускуналари маъруза режаси


БУРҒУЛАШ СТАНОКЛАРИ ИШ БАЖАРУВЧИ ОРГАНЛАРИ ВА


Download 433.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana25.04.2023
Hajmi433.6 Kb.
#1399250
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-маъруза

БУРҒУЛАШ СТАНОКЛАРИ ИШ БАЖАРУВЧИ ОРГАНЛАРИ ВА 
МЕХАНИЗМЛАРИ ТУРЛАРИ 
 
СБУ-125У-52 зарбли – айлантириб бурғуловчи станоги кинематик схемаси 
Занжир билан узатувчи шпинделли айлантирувчи-узатувчи механизм 1-расмда 
кўрсатилган. Бурғилаш стави 2 ни пневмоударник 3 билан бирга айлантириш учун икки 
тезликли М1 асинрхрон электродвигатели хизмат қилади. М1 электродвигатели икки 
поғонали планетар редуктор 3 орқали ҳаракатни узатади.
Узатувчи механизм иш ва маневр жараёнларига хизмат қилади ва иккита тортувчи 
втулка-роликли занжир 4, пневмодвигател, тишли узатмалар ва юлдузчалардан ташкил 
топган. Втулка-роликли занжирнинг учлари айлантиргич 
коромыслосига
уланади. Занжир 
юлдузча 5 ёрдамида ҳаракатлантирилади. Пневмодвигател 6 (қуввати 4,4 кВт, айланиш 
частотаси 33,3 с
-1
) юлдузча 5 га айланма ҳаракатни тишли 7 ва глобоид 8 узатмалардан 
ташкил топган икки поғонали редуктор орқали узатади.
Юлдузча 9 мачтанинг юқориги қисмига жойлаштирлган. Бурғилаш стави мачтада 
бўйламасига йўналтиргич 10 бўйлаб сурилади. Тезлик ва узатиш кучини бошқариш ва 
тартибга солиш ҳамда тезликни реверсивлаш (тескарига айлантириш) пневмодвигателга 
ҳавони узатиш орқали бажарилади. Станокка сиқилган ҳаво кўчма компрессор ёки карьер 
пневмотизими орқали узатилади. 
СБШ-250МНА-32 б
урғилаш станогининг айлантириш-узатувчи механизми тури 
канат-поршенли узатиш тизимига эга бўлган шпинделли механизмдан иборат (1-расм). 
Бурғилаш ставини айлантириш. Ўзгармас ток двигатели М1 нинг айланиши тишли 
муфта ва шлицали вал орқали икки поғонали редуктор 1 нинг кириш валига узатилади. 
Электродвигатель ва редукторни титрашдан сақлаш мақсадида редукторнинг чиқиш валига 
шина-шлицали муфта 2 уланади.Таянч қисм 3 орқали айланувчи бурғилаш снаряди 15-18 га 
ўқ йўналишидаги босим кучи берилади. Бу куч таяч узели ползунлари 4 га махкамланган 
узатиш механизми пастки канатлари орқали узатилади. 


2-расм. СБУ-125У-52 станогининг кинематик схемаси 
Айлантиргич ползуни 5 мачта 6 йўналтиргичлари бўйлабҳаракатланади. Таянч узел 
3 ўз навбатида кареткага нисбатан силжиши мумкин. 
М1 электродвигател ва редуктор, ўрама электрокабел ва ҳаво шланглари 8 ва 9 
канатлар орқали блок 7 га осилади. Бу канатлар ҳам узатиш тизими ва нисбатига эгадир.
Айлантиргич кареткаси 
яримспаст тизими
орқали узатиш гидроцилиндри 10 штоки билан 
боғланади. Таянч узелдан пастда бурғилаш ставига сув ва ҳаво аралашмасини узатиш 
қурилмаси жойлашган. Канат-полуспаст тизими (узатиш нисбати тўрт каррали) охирлари 
айлантиргич кареткасига махкамланган юқориги 11 ва пастки 12 канатлардан ташкил 
топган бўлиб айлантиргични 8 м ли штанга узунлиги бўйлаб узлуксиз узатишни 
таъминлайди. Бунда поршеннинг юриш йўли 2 м ни ташкил этади. Цилиндрлар штоклари 
юқорига ҳаракатланганда пастки канатлар тортилади ва айлантиргич пастга ҳаракатланади. 
Штоклар пастга ҳаракатланганда эса юқориги канатлар тортилади ва айлантиргич юқорига 
кўтарилади. Канатларнинг тортилиши 13 ва 14 винтли қурилмалар ёрдамида бошқарилади. 



Download 433.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling