7-маъруза очиқ кон бурғилаш ускуналари маъруза режаси


Download 433.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana25.04.2023
Hajmi433.6 Kb.
#1399250
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-маъруза

III244,5ОК-ПВ-1Р маркадаги долотанинг маъноси қуйидагича: (III) – уч 
шарошкали; 244,5 – долота диаметри; ОК – жуда қатиқ жинсларни бурғилаш учун 
мўлжалланган; (П) – ҳаво билан марказий продувка; 1-завод модели номери. Бундан 
ташқари долотада ишлаб чиқарилган вақти (ой ва йил) ва номери ёзилади. Ушбу долота 
IADC бўйича 822 рақамига эга, бунинг маъноси қуйидагича: 8- қаттиқ қотишма билан 
жихозланган, 2-энг қаттиқ жинсларгача мўлжалланган, 2-таянч ишқаланиши ҳаво ёрдамида 
совутилади. 
Шарошкали долота ва бурғилаш штангаси биргаликда бурғилаш ставини ташкил 
этади. 
Бурғилаш штангалари комплектига битта охирги штанга ва бир нечта ишчи 
штангалар киради. Охирги штанга (забурник) долота ва ишчи штанга оралиғида 
ўрнатилади. Штанга қалиндеворли трубадан ясалиб иккала учига конуссимон ички резба 
очилган қуйма қотирилган. Қуйма ички тешиги орқали сиқилган ҳаво ёки аралашма ўтади. 
Юқориги қуйма уясида яна битта кичик диаметрли конуссимон резьба очилган бўлиб, 
вертлюг шпинделини штангага улаш учун хизмат қилади.
Ишчи штанга катта узунликка эга бўлиб охирги штанганинг конструкциясидан фарқ 
қилади. Ишчи штанганинг бир учи ташқи конуссимон резьба билан жиҳозланган. 
Штанга диаметри бурғиланган кон жинсларини чиқариш учун долота диаметридан 
20-50 мм кичик олинади. 
Шарошкали бурғилаш станогининг мачтаси пўлат уголник ва швеллерлардан 
пайвандлаб ясалган фермадан иборат. Мачтанинг пастки қисми станок платформаси билан 


шарнирли боғланган. Мачтага уни кўтариш ва тушириш учун механизм махкамланган. Бу 
механизм ёрдамида мачта вертикал иш ҳолатига ва горизонтал транспорт ҳолатига 
келтирилади. Мачтани кўтариш ва тушириш гидроцилиндрлар ёки канатли механизм 
ёрдамида бажарилади.
Мачтада айлантиргич, бурғилаш ставини узатиш ва кўтариш, бурғилаш ставини 
қотириш ва ечиш механизмлари, штангаларни сақлаш ва узатиш қурилмаси жойлашади. 
Штангаларни сақлаш ва узатиш қурилмаси (сепаратор) нинг вазифаси кассета 
уяларида ушлаб турилган ишчи штангаларни бурғилаш ставига ўтқазишни ва ундан 
ажратиб олишни механизациялаштиради. Ишчи штангаларни бурғилаш ўқига узатиш учун 
сепаратор гидроцилиндр ёрдамида бурилади. 
Штангаларни ва долотани ечиш ва қотириш учун ечиш-қотириш механизми 
қўлланилади. Бу механизм ёрдамида штангалар ва долотани ечиш ва қотириш тўлиқ 
механизациялаштирилади. Бу механизм мачтанинг пастки қисмида жойлашиб қисқич 
қурилмаси ва резбани силжитиш механизмидан ташкил топган. Бу жараёнлар 
гидроцилиндрлар ёрдамида бажарилади. Резбали бирикма силжитилгандан сўнг 
айлантиргич ёрдамида ечилади ёки қотирилади. 
Кескич коронкали айлантириш билан бурғиловчи станоклар ишчи ускуналари 
кесувчи бурғилаш долотаси ва шнекли бурғилаш штангасидан иборат. 
Бурғилаш долотаси кон жинсини бузувчи элементининг забой билан контактига 
кўра: доимий контактда бўлувчи – қанотли ёки панжали; ўзгарувчан контакда бўлувчи – 
кескич таянчларда айланувчи долота кўринишида бўлади. Биринчи тоифадаги долоталар 
қаттиқ қотишма билан мустахкамланган ясси корпус ва хвостовик
 

Download 433.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling