7-маъруза очиқ кон бурғилаш ускуналари маъруза режаси


-расм. Канат-поршенли узатиш тизимли шпинделли айлантириш-узатиш механизми


Download 433.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana25.04.2023
Hajmi433.6 Kb.
#1399250
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-маъруза

3-расм. Канат-поршенли узатиш тизимли шпинделли айлантириш-узатиш механизми. 
 
Бурғилаш станоклари ишчи ускуналари 
Бурғилаш станоклари ишчи ускуналари бурғилаш асбоби, мачта, мачтани кўтариш 
ва тушириш, штангаларни сақлаш ва узатиш, бурғилаш ставини ечиш ва қотириш 
механизмларидан ташкил топган.
Шарошкали станоклар бурғилаш асбоби бурғилаш штангаси ва шарошкали 
долотадан ташкил топган. Шарошкали бурғилаш станокларида учшарошкали долота энг 
кўп ишлатилади. Бир ва икки шарошкали долоталар чегараланган доираларда, кўп 
шарошкали долоталар эса катта диаметрли (490 мм дан ошиқ) скважиналарни ҳосил 
қилишда ишлатилади. 
Учшарошкали долото шарошкалар ўрнатиладиган бир-бирига пайвандланган учта 
панжадан иборат. Панжаларнинг юқори қисми кесик конус шаклида бирлаштирилган бўлиб 
бурғилаш штангасини қотириш учун резьба ҳосил қилинган. Долотанинг шарошкалари ва 
панжалари 20ХН3А, 12ХН2, 17Н3МА пўлатларига химиявий ва термик ишлов бериш билан 
тайёрланади. 


4-расм. АО “Уралбурмаш” заводида ишлаб чиыарилган III244,5ОК-ПВ-1Р маркали 
уч шарошкали долота 
Бурғиланаётган кон жинсларининг хусусиятларига боғлиқ равишда шарошкали 
долоталарнинг 8 тури ишлатилади (1-жадвал). 
Долота 
тури 
Ишлатилиш кўлами 
Кон 
жинсларининг 
Протодьяконов 
шкаласи 
бўйича 
қаттиқлик 
коэффициенти 
Шарошкаларнинг 
турлари 
М 
Юмшоқ (мягкие) жинслар 

Фрезерли тишлар 
билан 
МЗ 
Юмшоқ абразив жинслар 

Ўрнатилган 
қотишмали тишлар 
билан 
С 
Ўртача (средней) 
қаттиқликдаги жинслар 

Фрезерли тишлар 
билан 
Т 
Қаттиқ (твердые) жинслар 
6-8 
Фрезерли тишлар 
билан 
ТЗ 
Қаттиқ абразив жинслар 
8-14 
Ўрнатилган 
қотишмали тишлар 
билан 
ТК 
Қаттиқ ва мустахкам 
қатламли жинслар 
10 
Фрезерли ва 
ўрнатилган тишлар 


комбинацияси 
билан 
К
Мустахкам (крепкие) 
жинслар 
10-12 
Ўрнатилган 
қотишмали тишлар 
билан 
ОК
Жуда мустахкам (очень 
крепкие) абразив жинслар 
14 ва ундан 
катта 
Ўрнатилган 
қотишмали тишлар 
билан 
Шарошкали долоталар конструкцияси бўйича: тишли (тишлар шарошканинг 
материали билан бир хил); штирли (штир учига пона ёки сферик ишчи юзали цилиндрик 
қаттиқ қотишма ёпиштирилади); тишли-штирли. Цилиндрик қотишма ВК88 ёки ВК11В 
қаттиқ қотишмасидан тайёрланади. 
АО “Уралбурмаш” заводида ишлаб чиыарилган III244,5ОК-ПВ-1Р маркали уч 
шарошкали долота тузилишини кўриб чиқамиз (1-расм). 
Ушбу долота пайвандлаб туташтирилган учта секция (панжа) 2, шарошка 1 ва 
резьбали боғловчи ниппель дан ташкил топган. Шарошка таянч қисмга (Р-Ш-Р) кўринишда 
боғланади. Р-роликподшипникли, Ш-шарикли (замковый). Схемада роликподшипниклар - 
6 ва 8, шарикподшипник -7. Шарошка таянчга кнал 5 орқали ўтадиган фиксатор ёрдамида 
махкамланади. Ҳаво марказий канал 4 орқали секция канали 12 га узатилади. Ушбу долота 
шарошкасида ўрнатилган тишлар шакли – яримсферик ишчи бошчалидир. Тишларнинг 
жойлашиш шакли шундай танланганки тишлар бир-бирларини тозалаш имконига эгадир.
2-расм. Уч шарошкали долота 

Download 433.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling