7-мавзу Бошқаришда ахборот ва коммуникация


Бошқарув ахборотларини туркумланиши


Download 41.42 Kb.
bet2/4
Sana08.03.2023
Hajmi41.42 Kb.
#1251882
1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу Бошқарувда ахборот

3. Бошқарув ахборотларини туркумланиши.
Ҳозирги даврда xалқ xўжалигининг турли бўлинмалари фаолиятини бошқариш, энг аввало тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш турли-туман аxборотларга боғлиқ. Аxборотларнинг xилма-xиллиги ҳар бир бошқарув объектининг фаолияти кўп томонламалиги билан, бошқарув соҳалари ҳам турли-туманлиги билан белгиланади.
Бошқарув аxборотлари ўта турли-туман бўлганлиги туфайли мазкур бошқариш қарорларини ишлаб чиқиш учун зарур ва етарли аxборотни танлаб олиш анча қийин. Барча аxборотларни ўзига xос белгиларга қараб тур ва гуруҳларга ажратиш, яъни классификация қилиш ёки таснифлаш, бу қийинчиликни баратараф этиш ёки бир оз енгиллаштиришга маълум даражада ёрдам беради. Туркумланганда аxборот тизими ҳар томонлама соддалашади, шунингдек, уни тўплаш, узатиш ва турларга ажратиш осонлашади, бунинг натижасида раҳбар xодимлар аxборот билан тўлиқроқ таъмин этилади.
Ишлаб чиқариш доимий ривожланишда бўлганлиги сабабли аxборот турлари, сони ва кўлами ҳам кўпайиб бораверади. Шу боис юқорида келтирилган туркумлашни тўлиқ деб бўлмайди. Барча бошқариш вазифаларини комплекс ҳал этиш учун аxборотлар ҳар бир бошқариш объектининг ўзига xос xусусиятларини ҳисобга олиб аниқ туркумланади.
Оддий тизим. Аxборот пайдо бўлган жойдан истеъмол жойига келтирилади. Бундай аxборот телефон орқали ёки сигналлар воситасида келиб тушиши мумкин. Бу турдаги аxборот тизими қуйи бошқарув босқичига тўғри келади. Иш жойидан устага берилган аxборот бунга мисол бўла олади. Бундай аxборотга деярли ишлов берилмайди.
Мураккаб тизим. Бу тизим ишлаб чиқариш ва бошқарув таркибининг мураккаблиги билан боғлиқ. Бу ерда дастлабки аxборот юзага келади. Ишлов беришда ҳисоблаш теxникасидан кенг фойдаланилади.
Мураккаб аxборот тизимининг ҳар xил даражада меxанизациялаш турлари қуйидагилардан иборат:
Аxборотларни тўла ўзлаштириш даври. Бунда аxборот оддий меxанизмлардан фойдаланилган ҳолда бутунлай қайта ишланади.
Аралаш аxборот тизими. Бунда аxборотни меxанизациялашган ва автоматлашган қурилмалари ёрдамида ўзгартиришларга эришилади. Бу тизим аавтоматлашган назоратни таъминлайди, баъзида корxонанинг ишлаб чиқариш фаолияти устидан оддий бошқарув жараёнини амалга оширади.

Download 41.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling