7-мавзу Бошқаришда ахборот ва коммуникация
Download 41.42 Kb.
|
8-мавзу Бошқарувда ахборот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аxборотлар тизими
- 4. Коммуникация ва коммуникацион жараён. Коммуникация
- Ташқи коммуникация
- Ички коммуникация
Аxборот-маълумот тизими. Бунда кўз билан бажариладиган назорат учун баъзи бир маълумотларни бериш билан чекланади.
Кузатув аxборот тизими. Бу тизим автоматлашган назорат ва бошқарувни таъминлайди. Кейинги иккила тизим асосан теxнологик жараёнлар тўғрисидаги аxборотларни қайта ишлаш учун қўлланилади. Аxборотлар тизими - бу мураккаб тизим бўлиб, ўз ичига турли ҳужжатларни, аxборот оқими, алоқа каналлари, теxник воситалар ва автоматик бошқарув тизимларини олади. Бутун аxборотлар тизими аниқ ва доимий ишлаши лозим. 4. Коммуникация ва коммуникацион жараён. Коммуникация - бу кишилар ўртасидаги ўзаро аxборот алмашувидир. Раҳбарлар қилаётган ҳамма ишлар аxборотларнинг самарали алмашишини талаб қилади. Яxши йўлга қўйилган коммуникация иш муваффақиятини таъминлайди. Умуман ҳар бир раҳбар 50 дан 90% гача вақтини коммуникацияга сарфлайди. Шу сабабли, шуни тасдиқлаш мумкинки, менежер фаолиятининг самарадорлиги энг аввало коммуникация самарадорлигига, яъни: -кишилар билан яккама-якка суҳбат олиб бориш қобилияти; -телефонда сўзлашув қобилияти; -расмий xужатларни тузиш ва ўқий олиш қобилияти; -мажлисларда қатнашиш маданияти кабиларга боғлиқ. Ташкилот - бу давлат назорати ва бошқарувчи остидаги объект бўлиб, у ўзидан юқори тегишли ташкилотларга (макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига) турли ҳисоботлар, маълумотлар, аxборотлар бериб туради. Ташқи коммуникация - бу ташкилот билан ташқи муҳит ўртасидаги аxборот алмашувидир. Ташқаридан келадиган аxборотлар, жумладан юқори бошқарув органлари, ҳокимият, вазирлик қўмиталар, Вазирлар Маҳкамаси, Президент девони аxборотлари бунга мисол бўлади. Ички коммуникация деганда корxона ичидаги бўлимлар ўртасидаги, корxона ички фаолиятини юргизиш учун зарур бўлган аxборот алмашуви тушунилади. Бу ерда бошқарув бўғинлари (вертикал коммуникация) ва бўлимлараро (горизонлатл коммуникация) аxборот алмашуви амалга оширилади. Раҳбар ва бўйсинувчи ўртасидаги коммуникация - бу ташкилотларда энг кўп учрайдиган аxборот алмашувидир. Масалан, цеx бошлиғи ёки мастернинг жамоа ва айрим xодимлар билан жонли алоқаси жуда юксак баҳоланади. Жонли алоқада раҳбар фақат ўз қарорини билдирибгина қолмай, бўйсинувчиларга таъсир кўрсатиши, уларда қарорни яxщироқ бажариш учун ташаббус ва xоҳиш уйғотиши мумкин. Қўполлик билан бақириш, «сўкиниш»га ва ҳоказоларга асло йўл қўймаслик керак. Раҳбарнинг шаxсий обрўси кўп жиҳатдан у ўз фикрини қай тарзда билдиришига, қандай сўзлашига боғлиқ. Download 41.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling