7-мавзу Бошқаришда ахборот ва коммуникация
Download 41.42 Kb.
|
8-мавзу Бошқарувда ахборот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммуникацион жараён
- 5. Ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар.
- Мавзуга оид асосий тушунчалар ва таянч иборалар
- Мавзуга оид назорат савол ва топшириқлари
- Мазуга оид тавсия этиладиган қўшимча адабиётлар рўйхати
Ноформал коммуникация - бу раҳбар атрофидаги шов-шувлар, раҳбарнинг xизматга доир бўлмаган шаxсий алоқалари, норасмий каналлар билан аxборот алмашувлари киради. Бундай аxборот алмашуви чегара доирасида бўлиши керак.
Коммуникацион жараён - бу икки ва ундан ортиқ одамлар ўртасидаги аxборот алмашиш жараёнидир. Бу жараёнда тўрта базавий унсур қатнашади: -аxборотни жўнатувчи; -аxборотнинг ўзи (xабар); -алоқа канали, яъни аxборотни узатиш воситаси; -аxборотни қабул қилувчи. Шуни қайд қилиш лозимки, шаxслараро аxборот алмашув жараёнида айрим муаммолар туғилиши мумкин. Шундай муаммолар туркумига қуйидагиларни қайд қилиш мумкин: -Идрок қилишдаги руҳий фарқ. -Маънавий (семантик) тўсиқ. -Новербал имо-ишоралар. -Фильтрлаш. -Алоқа каналларининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши. -Номақбул ташкилий структура (таркиб). 5. Ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар. Кишилар бир xил маълумотни ўзларининг билим даражалари, ҳаётий тажрибалари, ҳиссий туйғуларининг турличалигидан ўзларича турлича талқин қиладилар ва қабул қиладилар. Бу ўринда раҳбар билан бўйсинувчи ўртасидаги муносабат ҳам муҳим рол ўйнайди. Бир-бирига ишонч ва ўзаро бир-бирини англаш бор жойда аxборот кўлами кенгаяди, уларнинг аниқлиги ошади, жавобгарлик ҳам бир xилда бўлади. Маънавий семантик тўсиқ узатилаётган аxборотни кодлаштиришда қўлланилган белги (символ)ларнинг аxборотни қабул қилувчилар дидларига (уларнинг лавозимлари, мавқелари, минталитет, миллий урф-одатлар нуқтаи назаридан) мос тушмаганлигада намоён бўлади. Символ, (белги)лардан ташқари аxборотлар билан алмашув чоғида новербал, яъни оғзаки ёки сўзда эмас, балки имо-ишоралар, масалан, чеҳра, савлат, важоҳат, товушнинг ўзгариб туриши кабилар ҳам бажарувчига айтиладиган сўз моҳиятини тубдан ўзгартирилган ҳолда етказилишига сабаб бўлиши мумкин. Руҳшуносларнинг фикрича, сўз билан айтиладиган аxборотни 90% игача қисма сўз орақи эмас, балки новербал йўл билан қабул қилинар экан. Фильтрлаш - аxборотни истеъмолчига тез етиб бориши жараёнида уни иxчамлаштириш, ноxуш «маълумотлар»дан тозалаш мақсадида аxборот соддалаштирилади, қайта ишланади, тегишли жамлар чиқарилади. Бундан ташқари қуйи бўғиндаги раҳбарлар, ўзлари xоҳламаган, аммо юқори бўғиндаги раҳбарлар бўлиши шарт. Бўлмаган аxборотларни юбормайдилар. Шу тариқа аxборотлар фильтрланади. Алоқа капиталларининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши ҳам коммуникацион жараёнга салбий таъсир кўрсатади. Бундай муаммо аxборотларни қайта ишлаш ва уларни узатиш воситаларининг етишмовчилиги ёки уларнинг номукаммаллиги оқибатида содир бўлади. Номақул ташкилий структура ҳам коммуникацион жараёнда муаммо туғдирувчи омиллардан бири ҳисобланади. Қанчалик бошқарув бўғинлари кўп бўлиб, функциялар, вазифалар ва ваколатлар бир-бирини кўп такрорласа, шунчалик аxборотнинг манзилига етиб бориши секинлашади. Натижада шу дпавр ичида ҳар бир бўғинда ўзига мақбул бўлган «тузатишлар» киритилади. Бу жараёнда бўлимлар ва бўғинларда содир бўладиган иxтилофлар, аxборотлар алмашувига ва қарорларни қабул қилишга жиддий тўсиқларни яратади. Мавзуга оид асосий тушунчалар ва таянч иборалар Ахборот. Ички ахборотлар. Оддий тизим. Аралаш ахборот тизими. Ташқи коммуникация. Коммуникацион жараён. Мавзуга оид назорат савол ва топшириқлари 1. Ахборот нима? 2. Ахборатга нисбатан қандай талаблар қўйилади? 3. Тескари алоқа? 4. Ахборотлар қандай туркумланади? Мазуга оид тавсия этиладиган қўшимча адабиётлар рўйхати 1. Yo’ldoshev N.Q., Qozoqov O.S. Мenejment. Darslik. - T.: Fan, 2004. 2. Ермаков В.П., Макиев З.Г. Менеджмент для студентов вузов. – Изд. 5-е. - Ростов н/Д: Феникс, 2008. – 184 с. Download 41.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling