7-мавзу. Ижтимоий шериклик
фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш
Download 21.32 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ННТ ва ФЖБИларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
- ННТлари ва ФЖБИлари вакилларининг давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари фаолиятида иштирок этиши;
фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш;
аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш; миллатлараро, маданиятлараро тотувлик ва фуқаролар тотувлиги ғояларини мустаҳкамлаш, кўп асрлик, анъанавий маънавий-ахлоқий ҳамда тарихий-маданий қадриятларни тиклаш ва сақлаш; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Ижтимоий шериклик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа соҳаларда ҳам амалга оширилиши мумкин. 6-модда. Ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари Ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари: ННТ ва ФЖБИларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши; ННТлари ва ФЖБИларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши; ННТлари ва ФЖБИлари вакилларининг давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари фаолиятида иштирок этиши; ижтимоий шериклик субъектлари томонидан биргаликда тадбирлар, маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш; ижтимоий шериклик субъектлари томонидан ижтимоий шериклик тўғрисида битимлар ва шартномалар (бундан буён матнда битимлар ва шартномалар деб юритилади) тузиш, биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, ахборот алмашишдан иборат. Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида” қонунига асосан Республика кенгаши ва унинг тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг Иш берувчилар ва уларнинг вакиллари ҳамда давлат бошқаруви идоралари билан меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклиги, долзарб вазифаларнинг ечими хусусидаги доимий ҳамкорлиги, мулоқотлари ва учрашувлари изчиллик билан олиб борилмоқда. «Ижтимоий шериклик» атамаси халқаро амалиётда кенг қўлланилади. Иқтисодиёт соҳасида ижтимоий шериклик дейилганда жамият асосий қатлам ва гуруҳларининг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий манфаатлари уйғунлиги ва мутаносиблигини таъминлаш мақсадини кўзлаган ижтимоий муносабатларининг алоҳида бир тури ҳамда бозор иқтисодиёти ривожланишининг қонуний натижаси англашилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир. Ижтимоий шерикликнинг икки: икки томонлама (бипартизм) – иш берувчилар ва ходимларнинг ихтиёрий, томонларнинг мустақиллиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида манфаатларини мувофиқлаштириш ҳамда уч томонлама (трипартизм) – ана шундай шерикликда давлат ҳокимияти вакиллари ҳам иштирок этадиган тури фарқланади. Бунда, қоида бўйича, ходимлар манфаатларини уларнинг ваколатли ташкилоти – касаба уюшма лар, иш берувчиларникини – уларнинг уюшмалари, давлатникини эса – ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари ҳимоя қи лади. Ижтимоий шериклик томонларининг қонуний манфаатлари музокаралар жараёнида мувофиқлаштирилади, бунда меҳнат шароитлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимларнинг ижтимоий кафолатлари ҳамда уларнинг корхона фаолиятидаги роли ва бошқа ҳаётий муҳим масалалар ўзаро келишиб олинади ҳамда тегишли ҳужжатлар – шартномалар, битимлар, контрактлар орқали расмийлаштирилади. Асосий мақсад давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда халқаро ва хорижий тажриба билан яқиндан таништиришдир. Download 21.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling