7-мавзу. Ижтимоий шериклик.
Режа
1.Ижтимоий шериклик тушунчаси, ва унинг талкинлари.
2. Ижтимоий шерикликнинг ривожланишининг назарий-хукукий асослари
. 3.Хамкорлик ва ижтимоий шериклик. Ижтимоий шерикликнинг турлари, максад ва вазифалари, субъектлари, ташкилий-хукукий механизмлари
. 4.Мамлакатимизда “Ижтимоий шериклик тугрисида”конуннинг (2014) кабул килиниши ва унинг ахамияти.
5.Узаро манфаатли хамкорликнинг самарасии оширишга каратилаган давлат - хусусий шерикликиннг замонавий механизмларини жор.ий этиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” ги қабул қилинди ва мазкур қонунга кўра Ижтимоий шерикчилик – давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ҳамкорликдир.
Субъектлари – давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар (фондлар, жамғармалар, уюшмалар, бирлашмалар) ҳамда фуқаролик жамияти институтлари (сиёсий партиялар).
Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” ги қонунининг асосий мақсадларидан бири албаттадавлат органларининг нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунларни ишлаб чиқишда ҳамкорлигини янада кўчайтириш ва давлатимиз ривожини таъминлашдан иборат.
Қонун лойиҳасини тайёрлашда АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Россия каби 11 дан ортиқ ривожланган давлатларнинг ижтимоий шерикликка оид бўлган қонунчилиги ва уни қўллаш амалиёти ўрганиб чиқилди. 20 дан ортиқ ННТлар вакиллари бевосита иштирок этдилар, қонун лойиҳасига билдирилган 1000 ортиқ таклифлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида” қонуни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |