7-мавзу. Ишлаб чиқариш назарияси ишлаб чиқариш омиллари


Download 489.15 Kb.
bet5/11
Sana25.01.2023
Hajmi489.15 Kb.
#1119751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Изокванталар картаси - бу изокванталар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум ишлаб чиқариш омиллари сарфлари комбинацияларига тўғри келадиган максимал ишлаб чиқариш ҳажмини ўзида акслантиради.
Маълум вақт оралиғида жами ишлаб чиқарилган маҳсулотни умумий маҳсулот десак, ўртача маҳсулот - умумий маҳсулотни ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган ўзгарувчан ишлаб чиқариш омиллари сарфига нисбати билан аниқланади.
,
бу ерда: - умумий маҳсулот миқдори; - ўртача маҳсулот; -сарфланган ресурслар.
Чекли маҳсулот- бу ўзгарувчан ресурслар комбинациясини кичик миқдорда қўшимча сарфи ҳисобидан умумий маҳсулотнинг ўсган қисмига айтилади. Масалан, ишлаб чиқаришда битта омил, яъни фақат меҳнат сафланса чекли маҳсулот қуйидагича аниқланади: ;
- қўшимча бирлик меҳнат сарфи ( ) ҳисобига ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот миқдори.
Агар ишлаб чиқаришда меҳнат сарфи ўзгармас бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш фақат капиталга боғлиқ бўлса, чекли маҳсулот га тенг:
,
бу ерда: - бир бирлик қўшимча капитал сарфи ҳисобидан ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот; - бир бирлик қўшимча сарфланган капитал.

“Why, in practice, should \ve expect the marginal product curve to rise and


then fall? Think of a television assembly plant. Fe,ver than ten workers might be
insufficient to operate the assembly line at all. Ten to fifteen workers might be
able to run the assembly line, but not very efficiently. Adding a few m.ore workers might allow the assembly line to operate much more efficiently, so the marginal product of those workers would be very high. This added efficiency might
start to diminish once there were more than 20 workers. The marginal product of
the twenty-second worker, for example, might still be very high (and abow the
average product), but not as high as the marginal product of the nineteenth or
twentieth worker. The marginal product of the twenty-fifth \'>'orker might be
lower still, perhaps equal to the average product. With 30 workers, adding one
more worker would yield more output, but not \'ery much more (so that the
marginal product, \, .. hile positive, would be below the average product). Once
there were more than 40 workers, additional workers would simply get in each
other's way and actually reduce output (so that the marginal product would be
negative).”3.

Қуйидаги жадвалда меҳнат сарфи ўзгармас бўлганда, ишлаб чиқариш ҳажми фақат капитал сарфига боғлиқ бўлгандаги ўртача ва чекли маҳсулотлар миқдори кўрсатилган.


Бир ўзгарувчи омил қатнашгандаги ишлаб чиқариш.

Капитал сарфи, K

Меҳнат
сарфи,
L

Махсулот ишлаб чиқариш ҳажми, Q

Ўртача маҳсулот,

Чекли маҳсулот,

15

0

0

-

-

15

1

12

12

12

15

2

32

16

20

15

3

60

20

28

15

4

80

20

20

15

5

95

19

15

15

6

108

18

13

15

7

112

16

4

15

8

112

14

0

15

9

108

12

-4

15

10

100

10

-8

Биринчи устун ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ўзгармаслигини кўрсатиб турибди. Иккинчи устунда меҳнат сарфи келтирилган. Бир бирлик меҳнат сарфига тўғри келадиган маҳсулот ўртача маҳсулот бўлиб, у тўртинчи устунда келтирилган. Ўртача маҳсулот ишлаб чиқарилган маҳсулотни умумий меҳнат сарфига нисбати билан аниқланади. Ўртача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 84 бирликка етгунча ортиб, ундан кейин қисқариб боради. Ўртача маҳсулот максимал бўлганда меҳнат сарфи тўрт бирликни ташкил қилади.
Бешинчи устунда меҳнат сарфининг чекли маҳсулоти келтирилган. У қўшимча бир бирлик меҳнат сарфи ҳисобидан ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот миқдори бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўрсатувчи учинчи устундаги ҳар бир маҳсулот миқдоридан ундан олдинги ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини айриш орқали аниқланади. Масалан, капитал сарфи ўзгармас бўлганда (15 бирлик) меҳнат сарфининг икки бирликдан уч бирликка ўзгариши маҳсулот ишлаб чиқаришни 32 бирликдан 60 бирликка оширади, демак қўшимча бир бирлик меҳнат сарфи 60-32=28 бирлик қўшимча маҳсулот яратади. Ўртача маҳсулотдек, чекли маҳсулот ҳам бошида ўсиб, кейинчалик камайиб боради (яъни, у 3 бирлик меҳнат сарфигача ўсиб, меҳнат сарфи 3 бирликдан ошганда камайиб боради). Шуни эсдан чиқармаслик керакки, чекли маҳсулот миқдори меҳнатга ва бошқа капитал сарфига ҳам боғлиқ. Агар меҳнат сарфи ўзгарса капитал сарфи ҳам ўзгариши мумкин.

Download 489.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling