7-мавзу. Ишлаб чиқариш назарияси ишлаб чиқариш омиллари
Ишлаб чиқариш функциясининг икки хусусий ҳоли
Download 489.15 Kb.
|
Ишлаб чиқариш функциясининг икки хусусий ҳоли. Ишлаб чиқариш жараёнида бир омил билан иккинчи омилни алмаштиришда икки хусусий ҳол мавжуд. Биринчи ҳолда (5-расм) омиллар бир-бири билан тўлиқ алмаштирилади. Бу ерда изоквантанинг ҳар қандай нуқтасида ўзгармас қийматга эга:
5-расм. Ишлаб чиқариш функциясининг омиллари тўлиқ алмаштириладиган ҳолати. Иккинчи ҳолда, ишлаб чиқариш омилларидан белгиланган тартибда фойдаланишни ифодалайдиган ишлаб чиқариш функцияси (6-расм). 6-расм. Таркиби белгиланган омиллардан фойдаланишни ифодаловчи ишлаб чиқариш функцияси. Ҳар бир ишлаб чиқариш ҳажми аниқ пропорциядаги омиллар комбинациясидан фойдаланишни талаб қилади. Масалан миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш ва миқдордаги ресурслар комбинациясини сарфлашни талаб қилади; ва миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқаришда - мос ҳолда ва таркибдаги ресурслар комбинацияларини сарфлаш талаб қилинади. Берилган таркибдаги ресурслардан бирортасининг миқдори оширилган билан маҳсулот ишлаб чиқариш ошмайди. “When both labor and capital are variable, both factors of p~·od~c~io.n ~an exhibit diminishina marcinal returns. As we move from A to C, there is diminishina marcinal returns. As we move from A to C, there IS dlffilluslung returns to labor and as :e move from 0 to C, there is diminishing returns to capital.”5. Шундай қилиб тўғри бурчакли изоквантанинг горизонтал ва вертикал қисмларида чекли капитал ва чекли меҳнат маҳсулдорликлари ва нолга тенг. Агар сарфланадиган ресурслар бир вақтнинг ўзида, маълум комбинацияда ошса, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошади. Масалан, А нуқтадан В нуқтага ва С нуқтага ўтганда омиллар сарфи комбинацияси мос равишда дан га ва га ўзгарганда ишлаб чиқариш ҳажми ҳам мос ҳолда дан га ва га ўсади. А, В ва С нуқталар техник нуқтаи назардан самарали омиллар комбинациялари ҳисобланади. Download 489.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling