7-мавзу. Ишлаб чиқариш назарияси ишлаб чиқариш омиллари


Чекланган маблағда максимал маҳсулот ишлаб чиқаришни


Download 489.15 Kb.
bet9/11
Sana25.01.2023
Hajmi489.15 Kb.
#1119751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
2. Чекланган маблағда максимал маҳсулот ишлаб чиқаришни
таъминлайдиган ресурслар миқдорини аниқлаш,
ишлаб чиқарувчи мувозанати.
Ишлаб чиқариш ресурслари чекланганда максимал маҳсулот ишлаб чиқариш масаласи фирмалар учун асосий масалалардан бири ҳисобланади. Масалани соддалаштириш учун иккита ўзгарувчи омилни кўрамиз: меҳнат ва капитал. Меҳнат сарфи ( ) соатбай иш ҳақи билан, капитал сарфи ( ) - ускуна, машина ва механизмлардан фойдаланиш вақти (соатларда) ўлчанади. Фараз қилайлик, меҳнат ва капитал рақобатлашган бозор шароитида ёлланади ва ижарага олинади. Меҳнат ҳақи бир соатлик иш ҳақи билан ўлчанади ва уни орқали белгилаймиз. Капитал нархи - ускуна, машиналарнинг бир соатлик ижара ҳақига тенг дейлик ва уни деб белгилаймиз.
Меҳнат ва капитал рақобатлашган бозор шароитида ёлланиши ва ижарага олинишини эътиборга олсак, уларнинг нархи бозорда аниқланади ва ўзгармайди. Демак, меҳнат ва капитал нархлари ўзгармайди. Берилган харажатларда ишлаб чиқаришни максималлаштириш масаласини қарашда харажатлар чизиғидан, яъни изокостадан фойдаланамиз.
Изокоста - бу ишлаб чиқариш харажатларини ифодаловчи чизиқ бўлиб, у умумий қиймати бир хил бўлган иккита ишлаб чиқариш омиллари сарфларининг барча комбинацияларини ифодаловчи нуқталарни ўз ичига олади, яъни умумий қиймати бир хил бўлган меҳнат ва капитал сарфлари комбинацияларни ифодаловчи нуқталарни ўз ичига олади.
Агар фирманинг ишлаб чиқариш омилларига сарфланадиган бюджетни С деб белгиласак, ишчи кучига сарфини ва капиталга сарфини десак, изокостани ифодаловчи тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин:
(1)
Демак, фирманинг ишчи кучига сарфи билан капиталга сарфи йиғиндиси унинг умумий харажати С га тенг.
Изокостани графикда қуйидагича аниқлаймиз:

  1. муносабатдан бўлса, яъни фирма маблағини фақат ишчи кучига сарфласа, у миқдорда ишчи кучи ёллаши мумкин. нуқтани горизонтал бўйича белгилаймиз. Агар фирма маблағини фақат капиталга сарфласа, яъни бўлса, капитални ижарага олиш мумкин. нуқтани вертикал ўқ бўйича жойлаштирамиз.



ва нуқталарни туташтирувчи чизиқ (1) тенгламани ифодаловчи изокостани беради. Изокостанинг ҳар бир нуқтасига мос келувчи ресурслар сарфи комбинациясининг қиймати умумий харажат С га тенг. Масалан, А ва В нуқталар учун қуйидаги тенгликни ёзиш мумкин:




.
Агар нуқта учбурчак ичида ётса, шу нуқтага мос ресурслар комбинациясини олганда, фирма ўз бюджетини тўлиқ сарфламайди. Масалан М нуқта учун (1)-тенглама қуйидагича ёзилади:
. (2)

  1. тенглама фирманинг ҳар бир умумий харажати учун графикда алоҳида изокванта билан ифодаланади. Агар фирманинг умумий харажатлари икки вариантда бўлса, яъни ва ҳамда бўлса, ушбу умумий харажатлар учун изокванталар графикда қуйидагича жойлашади (8-расм).

8-расм. Изокванталарнинг жойлашуви.


Фирма бюджетининг ўсиши ёки ресурслар нархининг пасайиши изокостани ўнгга силжитади, бюджетнинг қисқариши ва ресурслар нархининг ошиши изокостани чапга силжитади.


(1)-тенгламани қуйидаги кўринишда ёзамиз:
. (3)
(3)-тенгламадан келиб чиқадики изокостанинг бурчак коэффициенти қуйидагига тенг:
. (4)
Изокостанинг бурчак коэффициенти шуни кўрсатадики, агар фирма нархда бирлик капитал сотиб олиш учун бир бирлик меҳнат сарфидан воз кечса ( сўм иқтисод қилади), ишлаб чиқаришдаги умумий харажат қиймати ўзгармайди.
Масалан, агар иш ҳақи 20 сўм, капиталга ижара ҳақи 5 сўм бўлса

ёки

Демак, фирма умумий харажатни ўзгартирмасдан бир бирлик меҳнатни 4 бирлик капитал билан алмаштириши мумкин.
Энди фирманинг умумий харажатлари чекланганда максимал маҳсулот ищлаб чиқаришга эришиш масаласини график усулда ечилишини кўриб чиқамиз.

9-расм. Ишлаб чиқарувчининг мувозанат нуқтаси.


Ишлаб чиқарувчи миқдорда ишлаб чиқара олмайди, нимага деганда унинг бюджети миқдордаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун керак бўлган ресурсларни сотиб олишга етмайди. ҳам максимал ишлаб чиқариш ҳажми бўла олмайди, чунки бу ҳолатда ишлаб чиқарувчи ўз бюджетини тўлиқ сарфламайди, демак у ишлаб чиқаришни ошириши мумкин.
миқдордаги маҳсулот берилган бюджетда энг максимал маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобланади. Е нуқтада изокванта билан изокоста чизиғи С кесишади ва ушбу Е нуқта ишлаб чиқарувчининг мувозанат ҳолатини ифодалайди. Е нуқтада изокванта ҳам, изокоста ҳам бир хил ётиқликка эга эканлигидан ва изоквантанинг ётиқлиги чекли технологик алмаштириш нормаси билан ўлчаниши, яъни
(5)
ва изокостанинг ётиқлиги га тенглигини ҳисобга олсак, мувозанат Е нуқта учун қуйидаги тенглик ўринли бўлади:
. (6)
(6)-муносабатни қуйидагича ёзамиз
. (7)
(7)- тенглик ишлаб чиқарувчининг мувозанат ҳолатини белгиловчи шарт бўлиб ҳисобланади.

Мувозанат шарт (7) шуни кўрсатадики, чекланган харажатда максимал ишлаб чиқаришга эришилганда ишлаб чиқариш омиллари учун сарфланган ҳар бир қўшимча сўм бир хил миқдордаги қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди.


Агар ишлаб чиқариш омилларидан бирининг нархи ошса, масалан ишчи кучи нархи ошса фирма, бундай ўзгаришга ишлаб чиқариш жараёнида ишчи кучини капитал билан алмаштириш билан жавоб беради.
Бундай ҳолат қуйидаги графикда келтирилаган (10-расм).
Бошланғич ҳолатдаги изокостада максимал ишлаб чиқариш Е нуқтада эришилади ва миқдордаги ресурслар сарфланади. Ишчи кучининг нархи ошганда изокоста ҳолатга ўтади. изокоста ишчи кучи нархининг ошганлигини ифодалайди.


10-расм. Ишчи кучини нархи ошганда уни капитал


билан алмаштириш.


изокостадафирмамаксималишлабчиқаришҳажмига нуқтадаэришадиваишлабчиқаришга ва миқдордагиресурсларсарфланади. Ишчикучиганархнингошиши, ишчикучиданфойдаланишниқисқартирадивакапиталданфойдаланишниоширади.
Мисол. Фирманинг ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги кўринишга эга: .
Капитал нархи 4000 сўм, ишчи кучи нархи 12000 сўм. Агар фирма бюджети 120 минг сўм бўлса, у максимал миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун анча ишчи кучидан ва қанча миқдордаги капиталдан фойдаланади? Максимал ишлаб чиқариш ҳажми қанча бўлади?
Демак, масаланининг кўринишини қуйидагича ёзамиз:
.
Фирманинг бюджети чегарасида . Изокостани чизамиз




Умумий формуладан фойдаланиб максимал ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ресурслар миқдорини аниклаймиз.


бирлик,
бирлик,
Демак, максимал миқдори бирлик
150 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун фирма 15 бирлик капиталдан ва 5 бирлик ишчи кучидан фойдаланади.



Download 489.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling