7-мавзу. Молиявий назорат
Молиявий назорат соҳалари: давлат молиявий назорати; нодавлат молиявий назорати
Download 32.59 Kb.
|
7. Молиявий назорат Маруза (2)
4. Молиявий назорат соҳалари: давлат молиявий назорати; нодавлат молиявий назорати.
Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат, ўзаро таъсирчан ҳамда мустақил бўлган икки соҳага бўлинади: давлат молиявий назорати; давлатдан ташқари молиявий назорат. Давлат молиявий назорати — давлатнинг асосий қонунларига таянадиган ва ҳокимият ҳамда аниқ бошқарув органлари иқтисодий- ҳуқуқий ҳаракатининг маълум мақсадга йўналтирилган тизимидир. Молиявий назоратни ташкил этишда мамлакат Конституцияси ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Унинг ҳуқуқий регламенти давлатнинг типи, ижтимоий-сиёсий йўналиши, иқтисодий тарққиёт даражаси, мулкчилик шакллари нисбатига боғлиқ. Давлат молиявий назорати ЯИМ тақсимланишининг қиймат пропорсияларини кузатишга қаратилган. Бу назорат давлат молиявий ресурсларини шакллантириш, тўлиқ ва узликсиз тушиб туриши ва мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ пул ресурслари ҳаракатининг барча тармоқлари (тарқатилади) тегишли ҳисобланади. Давлат молиявий назорати давлатнинг молия сиёсатини амалга оширишга ва молиявий барқарорлик учун шароитлар яратишга қаратилган. Бу нарса, энг авало, барча даражалардаги бюджетлар ва бюджетдан ташқари фондларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш,тасдиқлаш ва ижро этиш, корхона ва ташкилотлар, банклар ва молиявий корпорацияларнинг молиявий фаолияти устидан назоратни англатади. Умуммиллий иқтисодий манфаатларга, алоқадор бўлса, давлат молиявий назоратчилари ҳам давлат секторида ҳам хусусий ва корпоратив бизнес секторида тафтиш ва текширишларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бироқ иқтисодиётнинг давлатдан ташқари секторида давлат томонидан амалга ошириладиган молиявий назорат фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳам қўшиб олган ҳолда давлат олдидаги пул мажбуриятлари қандай бажарилаётгани, уларга ажратилган бюджет субсидиялари ва кредитларини сарфлашда мақсадга мувофиқлилик ва қонунийликка риоя қилиниши, шунингдек, ҳукумат томонидан белгиланган пул ҳисоб-китобларини ташкил этиш, буихгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритиш қоидаларини назорат қилиш ҳам қамраб олади. Давлатдан ташқари молиявий назорат иккига бўлинади: ички фирма ичидаги, корпоратив) ва ташқи (аудиторлик)". Молиявий назоратнинг давлат ва давлатдан ташқари соҳалари назоратни амалга ошириш методлари ўхшашлигига қарамасдан, пировард мақсадларига кўра бир-биридан тубдан фарқ ҳам қилади.Давлат молиявий назоратининг бош мақсади давлат хазинасига у ресурсларни туширишни максималлаштириш ва давлат бошқарув харажатларини минималлаштириш бўлса, бунга қарама-қарши равишда давлатдан ташқари молиявий назоратнинг (айниқса, фирма ичидаги) бош мақсади жойлаштирилган капиталдаги фойда нормасини ошириш мақсадида давлат фойдасидаги ажратмалар ва бошқа харажатларни минималлаштиришдан иборат. Бир вақтнинг ўзида молиявий назоратнинг ҳар икки соҳаси амалдаги қонунларнинг ҳуқуқий доираси билан чеклаб қўйилган. Пул муносабатлари, молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланишдаги қайта тақсимлаш жараёнлари, шу жумладан, барча даражалардаги ва хўжаликнинг барча бўғинлардаги пул фондлари шаклидаги молиявий ресурслар молиявий назоратнинг объекти ҳисобланади. Текширувларнинг бевосита предмети сифатида фойда, даромадлар, рентабеллик, таннарх, муомала харажатлари каби қиймат кўрсаткичлари майдонга чиқади. Пулдан фойдаланиш орқали ва айрим ҳолларда пулсиз (масалан, бартер битимлари) амалга ошириладиган операцияларнинг барчаси молиявий назоратнинг соҳаси ҳисобланади. 1 Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. - Тошкент: «Ўзбекистон», 2017. -104 б. 2 Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. - Тошкент: «Ўзбекистон», 2017. -104 б. Download 32.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling