7-мавзу. Молиявий назорат


Download 32.59 Kb.
bet1/3
Sana04.02.2023
Hajmi32.59 Kb.
#1164446
  1   2   3
Bog'liq
7. Молиявий назорат Маруза (2)


7-мавзу. Молиявий назорат
Режа:

  1. Молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими, вазифалари, принциплари.

  2. Молиявий назоратнинг икки йўналишда қаралиши ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.

  3. Молиявий назоратнинг предметини ифодаловчи молиявий кўрсаткичлар.

  4. Молиявий назорат соҳалари: давлат молиявий назорати; нодавлат молиявий назорати.



Калит сўзлар: умумдавлат молиявий назорати, идоравий молиявий назорат, хўжалик ичидаги молиявий назорат, жамоатчилик молиявий назорати, мустақил молиявий назорат.



  1. Молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими, вазифалари.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиш шароитида ҳам, бугунги иқтисодиётни либераллаштириш шароитида ҳам умумдавлат молиявий назоратининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш шароитида кучли молиявий назоратни шакллантиришни давр талаби ҳисобланар экан, молиявий назоратни такомиллаштириш доимо мамлакатимиз раҳбариятининг диққат-эътиборида бўлган. Бу хусусда Президентимиз Ш.Мирзиёев қуйидаги фикрларларни таъкидлайди: “Албатта, Давлат бюджети ўлчовсиз эмас, маблағларни қаттиқ тежаш, белгиланган мақсад учун ва оқилона ишлатишни таъминлаш зарур. Бу – ҳаммага равшан ва рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Шундай экан, нима учун Ғазначилик ва Назорат-тафтиш бошқармасининг аппаратлари ҳаддан ташқари кенгайиб кетган? Уларда жами 4 минг нафар ходим ишлайди ва уларнинг харажатига йилига 90 миллиард сўм давлат маблағи сарфланади. Ана шу тузилмалар раҳбар ва ходимлари шундай тасаввур билан яшамоқдаки, уларнинг вазифаси гўё фақатгина назорат қилиш ва бошқаларни жазолашдир.
Лекин фақат қамчи ва қилич билан ижобий натижаларга эришиб бўладими? Бу - нафақат хато фикр, балки чуқур янглишиш, деб ҳисоблайман. Бу борада профилактика ишларини ким самарали олиб боради?”1.
Дарҳақиқат, ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш ва давлат бюджети харажатларидан оқилона фойдаланиш жараёнида молиявий назоратнинг илғор усулларини қўллаш, маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда харажатларни тежашда молиявий назорат органларининг профилактик тадбирларни ўтказиши муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакат молия тизимида товар ва пул оқимларини молиявий-иқтисодий бошқаришда давлат молиявий назоратининг самарали тизимини яратиш ўзига хос ўрин эгаллайди, бундан ташқари давлатнинг молиявий маблағларидан самарали фойдаланишнинг кафолати бўлиб давлат молиявий назорати ҳисобланади. Давлатнинг жамият олдидаги асосий вазифаларини бажаришдаги ролини ошириш бу амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат харажатлари ва молиявий оқимлар йўналишлари устидан самарали назоратни таъминлашга қодир бўлган замонавий молия тизимини яратишни талаб қилади. Ўз навбатида молия тизими эса мавжуд усуллардан фойдаланиб, иқтисодиётни барқарорлаштириш учун давлат молиявий жараёнларининг юқори даражадаги тиниқлиги ва шаффофлигини таминлайди.
Иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари таъминланган ҳамда молиявий барқарорликка эришган ҳозирги даврда давлат молияси ва айниқса, бюджет тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш муҳим стратегик вазифа бўлиб ҳисобланар экан, президентимизнинг қуйидаги фикрлари жуда муҳим: “Албатта, Давлат бюджети ўлчовсиз эмас, маблағларни қаттиқ тежаш, белгиланган мақсад учун ва оқилона ишлатишни таъминлаш зарур. Бу – ҳаммага равшан ва рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат”2.
Шундай экан, бюджет даромадларини шакллантиришда иштирок этувчи иқтисодиётда фаолият юритувчи субъектлар ҳамда аҳолининг солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан олиб бориладиган молиявий назорат бугунги кундаги муҳим назорат йўналишларидан бири ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, молиявий назоратнинг асосий вазифаларидан бири бу молиявий қонун ҳужжатларига риоя қилинишини, молиявий интизомни таъминлаш, бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик орқали давлат молияий сиёсатининг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборатдир. Шу билан бир қаторда Давлат молиявий назорати оптимал бюджет ва солиқ сиёсатининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилиши ҳамда давлат бюджетига ва иқтисодиётнинг ривожланишига тушумларнинг максимал даражада ўсишини таъминлашга хизмат қилади.
Давлатнинг молиявий назорати ҳар бир давлатнинг муҳим функцияси бўлиб, молия кредит тизимини нормал ҳаракат қилишида, албатта, бажарилиши керак бўлган шартлардан биридир. Қаршиликлар муносабатларига асосланган бозор иқтисодиётига ўтиш режасида, иқтисод ўзини бошқаришга барқарор ва самарадорли ҳаракатларига алоҳида эътибор берилган. Бу молиявий назоратни айрим бўғинларини йўқ қилишга асос бўлиб ва қолганларини интизомини бўшаштиришга олиб келди, ишларни реал аҳволини, молиявий интизомини бузулишини, суистеъмолини бартараф қилолмади.
Ҳиссадорлик корхоналарида ва бошқа нодавлат секторидаги хўжалик субъектларида давлат молиявий назоратини йўқ қилиниши хорижий давлатларда бу назорат йўқлиги билан изоҳланади. Лекин, уларда бозор тизими кўп йиллар давомида тузилган бўлиб, алдашда ва ноинсофлик, молиявий даллолчиликда тартиб қоидани ва маъсулиятни қаттиқ тутишган.
Бозор муносабатлари ҳамма шаклдаги мулк эгалари бўлган хўжалик субъектларнинг, систематик ревизияларини ва молиявий хўжалик фаолиятини текшириш зарурлигини, камчиликларини олдини олиб ва уларни бартараф этиш учун чора тадбирларни ишлаб чиқишни рад этмайди. Молиявий назорат бозор иқтисодиётига ҳам ўзига хос объектив ва ҳамма хорижий давлатларда қай меъёрда сиёсий ва иқтисодий вазифалар талаб этилса шу меъёрда қўлланилади.
Бозор муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда номоён бўлади:

  • молиявий ресурсларнинг манбаларида;

  • молиялаштириш принципларида;

  • баҳоларни белгилашда;

  • нақд пулсиз шаклдаги ҳисоб-китобларда;

  • молия-кредит тизимининг таркибида ва унинг бўғинлари орасидаги ўзаро муносабатларида.

Бу шароитда, назорат органларида режалаштирилмаган ва уларга административ-маъмурий бошқариш тизимида керакли аҳамият берилмаган молиявий назоратнинг кўп янги йуналишлари вужудга келди. Молиявий назорат учун жуда катта соҳанинг фаолияти ташкил топди.
Молиявий назоратнинг юзага келиши ва ривожланиши давлат молиявий тизимининг ташкил этилиши ва ривожланиши билан шарт қилиб қўйилди. Молия каби молиявий назорат ҳам капиталистик жамиятдан аввалги босқичлардаёқ, шаклланиш ва ривожланишнинг узоқ даврини босиб ўтди. Унинг баъзи элементлари қулдорлик ва феодал жамиятлардаги ижтимоий муносабатларда номоён бўлди.
Қулдорлик ва феодал жамиятлари барча ижтимоий қатламларга сингган ҳокимлик ва тобелик муносабатлари, «мушт» ҳуқуқи давлат солиқ тўпловчилари фаолиятининг ниҳоятда хилма хил «назорат» шаклларининг гуллаб-яшнаши учун объектив асос яратади.
Давлат бошлиғининг даромадларини давлат даромадлари ва харажатлари билан муқоясалаш қулдорлик ва феодал жамиятларга хос ҳодиса бўлган. Рим сенати сиёсий ҳаётда ҳал қилувчи роль ўйнаган Рим республикаси давридагина жамоат хўжалиги хусусий хўжаликдан ажратилди, бир мунча ривожланган молиявий муносабатлар тизими пайдо бўлиб, давлат даромадлари, бож солиқлари, акцизлар, фискал монополиялардан иборат эди. Даромадлар ҳам, харажатлар ҳам эрарийга - Рим сенатининг хазинаси ва фиск-император хазинасига бўлинган эди.
Рим республикасининг инқирози билан (айниқса, Рим империяси даврида) молиявий назорат элементлари йўқолди, чунки хокимиятни тўлиқ эгаллаб олган императорлар хазинага ўз мулки сифатида қарар ва жамият маблағларидан ўз билганларича фойдаланардилар.
Феодализм даврида молия масаласи бетартиб бўлиб, давлат томонидан тартибга солинган пул муносабатлари тизими мавжуд эмасди. Феодализмда молиявий муносабатларнинг бир мунча ривожланган шакллари шаҳарлар- ҳунармандчилик, мануфактура, савдо марказлари, банкирлар уйлари пайдо булган жойларда мавжуд бўлган.
Молия элементларига нисбатан молиявий назорат мутлақо ибтидоий аҳволда эди. Давлат хазинаси давлат бошлиғи хазинасидан ажратилмаган ва ҳокими мутлаклар маблағлардан ўз маблағлари сингари мутлақо беназорат фойдаланардилар. Давлат харажатлари назоратдан тўлиқ ҳоли бўлиб, бу ҳукмрон синфларнинг текинхўрларча истеъмоли, хазинани талон тарож-килиш ва порахўрлик ўсишига хизмат қилар; натура солиқлари ва тўловлар ундиришда бошбошдоқлик ҳукм суради.
Шундай қилиб, қулдорлик жамиятидаги каби феодал жамиятда ҳам молиявий назорат молияга нисбатан анча суст ривожланди.
Ҳокимият тепасига келган янги буржуа синфи муфассал молиявий тизимни барпо этди, давлат хазинаси давлат бошлиғи хазинасидан ажратилди, солиқлар ва йиғимларнинг батартиб тизими белгиланди.
Ривожланган молиявий тизим молиявий назоратнинг ривожланишини тақозо этарди. Франция, Италияда давлат молиявий назоратининг бевосита субъектлари – Ҳисоб палаталари, Англияда – Бош назоратчи ва Бош тўловчи қонун чиқарувчи ҳокимият (парламент) томонидан тайинланади.
Давлат мулкининг ривожланиши билан молиявий назорат соҳаси ҳам кенгайиб борди, лекин у тобора шартли тус ола бошлади, чунки давлат сектори корхоналаридан ташқари кўпдан-кўп хусусий корхоналар ўзларининг ҳақиқий даромадларини бемалол яширарди.
Молиявий назоратнинг моҳиятини тушуниш учун унинг ҳар қандай иқтисодий формация ва ишлаб чиқиш муносабатларининг барча турларига хос бўлган умумий хусусиятларини аниқлаб олиш лозим.
Молия назорат вазифасининг мавжудлиги ўз-ўзидан молиявий назоратнинг мавжудлигини келтириб чиқармайди, у тегишли давлат органларининг муқим ташкил этувчи фаолиятини тақозо этади.




  1. Download 32.59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling