7-мавзу. Молиявий назорат


Молиявий назоратнинг икки йўналишда қаралиши ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги


Download 32.59 Kb.
bet2/3
Sana04.02.2023
Hajmi32.59 Kb.
#1164446
1   2   3
Bog'liq
7. Молиявий назорат Маруза (2)

Молиявий назоратнинг икки йўналишда қаралиши ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.

Молиявий назорат иқтисодий категория сифатида молияга объектив хос бўлган назорат хусусиятининг амалда намоён бўлишидир.Одатда, молиявий назорат қуйидаги икки йўналишда қаралади:
барча иқтисодий субъектларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя қилиши устидан махсус ташкил этилган назорат органларининг қатъий тартибга солинган фаолияти;
молиявий операцияларнинг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида макро ва микродаражада молия ҳамда пул оқимларини бошқаришнинг ажралмас қисми.
Молиявий назоратнинг ҳар икки йўналиши бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлсада, назоратнинг мақсади, методи ва субъектларига мувофиқ равишда фарқланади ҳам. Агар биринчи ҳолда назоратнинг ҳуқуқий ва миқдорий томонлари устунлик қилса, иккинчи ҳолда молиявий назоратнинг таҳлилий томонига катта эътибор берилади.
Давлат, корхона ва ташкилотларнинг барча молиявий фаолияти устидан турли даражадаги қонунчилик ва ижроия ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ташкил этилган муассасалар томонидан амалга ошириладиган назоратга молиявий назорат дейилади. Бу назорат, энг аввало, пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида молиявий-иқтисодий қонунчиликка риоя этилиши, молиявий-хўжалик операцияларининг самарадорлигини баҳолаш ва амалга оширилган харажатларнинг мақсадга мувофиқлиги устидан уазоратни ўз ичига олади. Бошқача айтганда, молиявий назорат у ёки бу молиявий ҳаракат амалиётини баҳолаш билан чекланмасдан, балки ўз таҳлилий йўналишига эгадир.
Молиявий назорат қиймат шаклида амалга ошириладиган назорат бўлганлиги учун ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча соҳаларида амалга оширилади ва пул фондлари ҳаракатининг барча жараёнларида, шу жумладан, молиявий натижаларни идрок этиш жараёнида ҳам қатнашади. Шунинг учун ҳам молиявий назоратнинг объекти пул муносабатлари ҳисобланади.

  1. Молиявий назоратнинг предметини ифодаловчи молиявий кўрсаткичлар.

Молиявий назоратнинг предмети қуйидаги молиявий кўрсаткичлардан иборат:

  • турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари;

  • солиқ тўловларининг ҳажмлари;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадлари;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг муомала харажатлари;

  • таннарх ва фойда;

  • уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари;

  • ва бошқалар.

Молиявий назорат предмети бўлган юқоридаги кўсаткичларнинг кўплари ҳисобли кўрсаткичлар жумласига киради, ва бу нарса, ўз навбатида, улар амалдаги қонуний ҳужжатларга қай даражада мувофиқ, тўғри ва ишончли эканлигини текширишни тақозо этади.
Молиявий назорат молия функцияларининг амалга оширилиш шакли бўлиб хизмат қилади. У давлат ва бошқа барча иқтисодий субъектларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.

Download 32.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling