- Хегел ижтимоий ривожланиш қонунларини тафаккур (мантиқ) қонунлари билан айнан бир деб билади. Бу эса жамиятни тушунтиришдаги мутлоқ идеализмнинг намоён бўлишидир.
Материализм - Жамият ривожланишининг тарихий босқичларида маълум бир моддий ишлаб чиқариш усули ётиши, бу эса ижтимоий-иқтисодий формация сифатида ифодаланиб, инсоният жамияти тарихи эса формацияларнинг кетма-кет алмашинувидан иборатдир.
«Диалектик-гуманистик» оқим - Неохегелчилик (Франкфурт мактаби – Т. Адорно, Т. Марузе, Ю. Хабермас ва б.);
- фрейдизм (фрейдомарксизм – В.Райх, Э.Фромм ва б.;
- экзистенциализм (Ж.-П. Сартр, А. Лефевр, М. Мерло-Понти ва б.);
- феноменология (Э. Пачи, П.Пиконе ва б.),
- «Ҳаёт фалсафаси» (Э.Блох) ва бошқалар.
«Диалектик-гуманистик» оқим - Ж.-П.Сартр тўғридан-тўғри «ижтимоий материя» нинг мавжудлиги тўғрисида гапирса,
- «франкфуртчилар» эса жамиятнинг иқтисодий тузилмаси таҳлилига ўз эътиборларини қаратадилар.
Этимологик нуқтаи назардан бу тушунча турлича ҳодисаларнинг бирлигини ифодалайди: - Моддий дунёнинг бир қисми бўлиб, одамларнинг бирлигини ва шаклларининг тарихан ривожланаётган барча усуллари мажмуидир.
- Одамларнинг тарихий жиҳатдан ўзаро таъсир усули ва бирлиги шаклининг ҳар бири.
- Яшаш вақти ва яшаш жойи бир бўлган одамларнинг (минтақа, мамлакат ва б.) мажмуи.
- Одамларнинг маълум мақсад йўлида бирлашиши.
- Ўз вақтини биргаликда ўтказувчи одамлар гуруҳи ва бошқалар.
СОЦИУМ - Жамият ҳар қандай мураккаб бир бутун ҳодиса ва тизим сифатида ўз тузилиши, структурасига эга.
ЖАМИЯТ - Жамият тузилмасида тўртта асосий соҳалар ажралиб чиқди:
- иқтисодий,
- сиёсий,
- ижтимоий,
- маънавий соҳалар.
Иқтисодий соҳа - ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бирлиги, шунингдек иқтисодиётнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирлари йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |