ТАБИАТ «Геополитика»нинг моҳияти шундан иборатки, давлатлар «ҳаётий борлиғини» кенгайтириш учун курашувчи тирик биологик организмлар сифатида талқин этилади. Фридрих Ратцель ТАБИАТ - Инсонни ўраб турган борлиқни шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин.
- Улардан бири («Биринчи табиат») - ўраб турган табиий борлиқ. У ўзига биосфера (ўсимлик ва ҳайвонлар), гидросфера, атмосферанинг пастки қатлами, литосферанинг юқори қатлами, яъни «географик муҳит» га нисбатан табиатнинг каттароқ қисмини ўз ичига олади.
ТАБИАТ - Ўраб турган муҳитни кенгроқ маънода тушунтириш учун хилма-хил тушунчалар таклиф этилган ва этилмоқда:
- «биогеосфера»,
- «геобиосфера»,
- «витасфера»,
- «экосфера»,
- «ландшафтная сфера».
ТАБИАТ - «Иккинчи табиат» инсон яратган барча нарсани ўз ичига олади: меҳнат қуроллари, маиший буюмлар, қурилишлар, саънат асарлари.
- Сўзсиз, «иккинчи табиат» «биринчи табиат» билан узвий боғланган: инсонннинг меҳнат жараёнида табиий бойликлар ва ашёлар зарур нарсаларга айлантирилади, ҳайвонлар уй ҳайвонига, ўсимликлар эса маданий бойликка айлантирилади ва бошқалар.
ТАБИАТ - «Табиатнинг яратувчанлиги санъат яратувчанлигидан олийроқдир».
Цицерон ТАБИАТ - Инсониятга 370 минг хил ўсимлик тури маълум, ундан 80 минг хилини истеъмол қилиш мумкин, ўзлаштирилгани эса 3 минг (1% дан кам), булардан эса жуда кўп қисми унчалик кенг тарқалмаган.
- Ўсимликлардан бор йўғи 12 тури (буғдой, гуруч, маккажўхори ва бошқалар) лар барча ҳосилнинг 90%ини беради.
- Ҳайвонот оламида 1млн. турдан 100 туригина (яъни 0,1%) уй ҳайвонига айлантирилган, улардан фақат 10 турдаги ҳайвон эса (сигир, қўй, товуқ ва бошқалар) маҳсулот беради.
ТАБИАТ - Инсон ривожланган сари унинг маданияти ҳам мураккаблашиб, ишлаб чиқариши тезлашиб, яшаш фаолияти жараёни «сунъийлашиб» борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |