Шакллантириладиган билимлар: Уй-рўзғор иситгич асбобларининг тузилиши. Электр иситгич асбобларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари. Иссиқлик релесининг тузилиши ва ишлаш принсипи. ясама иссиқлик релесини конструкциялаш. Хонадон (ошхона, зал) электр тармоғини монтаж қилиш. Икки қутбли вилключател билан битта, иккита, учта лампани улаш. Электромагнитлар ва уларнинг қўлланиши. электро магнитнинг тузилиши ва ишлаши билан танишиш. Электромагнитдан фойдаланиб, комплекс буюм деталларини конуструкцияларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш. Электр қўнғироқнинг тузилиши ва ишлаш принципи. Электротехник доскага электр конструктор деталларидан фойдаланиб, электр қўнғироқни йиғиш. Электро магнет реле. Коллекторлик электродвигателларнинг тузилиши. Электродвигателдан фойдаланиб, электромобил ясаш.
Амалий машғулот: Ясама иссиқлик релесини конструкциялаш. Хонадон (ошхона, зал) электр тармоғини монтаж қилиш схемасини ишлаб чиқиш. Икки қутбли виключател билан битта, иккита, учта лампани улаш. Электромагнитдан фойдаланиб комплекс буюм деталларини конуструкцияларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш. Электротехник доскага электр конструктор деталларидан фойдаланиб, электр қўнғироқни йиғиш. Электродвигателдан фойдаланиб, электромобил ясаш.
Уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш (4 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар
Коммуникатив компетенция: турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганиш учун фан тўгарагига қатнашиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти тизимидан фойдалана олиш, материалларга ишлов беришда механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш; мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |