7-синф технологияси ва дизайн йўналиши ёғочга ишлов бериш технологияси (32 соат) Таянч ва фанга оид компетенциялар


Download 58.41 Kb.
bet15/28
Sana22.06.2023
Hajmi58.41 Kb.
#1647312
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Умумий тушунчалар (2 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Гўшт (мол, қўй, товуқ) ва балиқ маҳсулотларнинг озуқавий қиймати, аҳамияти, турлари, уларнинг сифатига бўлган талаблар. гўшт ёки балиқни (тозалаш) ва бўлакларга бўлиш тартиби.
Амалий машғулот: гўшт ёки балиқни (тозалаш) ва бўлакларга бўлиш.


Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (2 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Гўштдан тайёрланадиган яримфабрикатлар, улардан фойдаланиш ва сақланишига қўйиладиган талаблар. Бифштекс таомини тайёрлаш. Товуқдан тайёрланадиган яримфабрикатлар. Товуқдан таом тайёрлаш.
Амалий машғулот: Бифштекс таомини тайёрлаш. Товуқдан тайёрланадиган яримфабрикатлар. Товуқдан таом тайёрлаш.


Пазандачиликда ишлатиладиган жиҳозлар ва улардан фойдаланиш
(4 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Электр гўштқиймалагичнинг тузилиши, вазифалари, ишлаш принципи. Гўшт ёки балиқдан котлет тайёрлаш. Сабзавот ва меваларни консервалаш. Сабзавот ва меваларни консервалаш.
Амалий машғулот: Гўшт ёки балиқдан котлет тайёрлаш. Сабзавот ва меваларни консервалаш.


Таомлар тайёрлаш меҳнат таълимиси (10 соат)
Шакллантириладиган билимлар: бисквит хамирини тайёрлаш ва безаш. Палов тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Карам ва узум баргидан дўлма тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Майда тўғралган гўштдан “Гуляш” ёки “Бистрогин” тайёрлаб, дастурхонга тортиш.
Амалий машғулот: бисквит хамирини тайёрлаш ва безаш. Палов тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Карам ва узум баргидан дўлма тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Майда тўғралган гўштдан “Гуляш” ёки “Бистрогин” тайёрлаб, дастурхонга тортиш.


ГАЗЛАМАГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Таянч ва фанга оид компетенциялар
Коммуникатив компетенция: мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қила билиш, турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш); ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, ҳуқуқий маданиятни билиш; кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларнинг дунёқараши, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: кимёвий толаларнинг олиниши билади, хоссаларини фарқлай олиш, қўлда бажариладиган ишларнинг техник шартлари асосида мережка усулида тика олиш, электр юритмали тикув машиналарида турли чокларни тика олиш, куйлакни бичиш ва тикиш, халқ ҳунармандчилигининг қуроқчилик санъати иш усуллари асосида бажара олиш. Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.



Download 58.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling