7-синф технологияси ва дизайн йўналиши ёғочга ишлов бериш технологияси (32 соат) Таянч ва фанга оид компетенциялар
Download 58.41 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот
Умумий тушунчалар (4 соат)
Шакллантириладиган билимлар: Металл ва металлмас материалларнинг олиниши, уларнинг қотишмалари ва механик хоссаларини ўрганиш, турларга ажратиш ва хусусиятларини аниқлаш. Амалий машғулот: “Гуллар” композициясини тайёрлаш. Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (4 соат) Шакллантириладиган билимлар: Металл ва металлмас материалларни қирқиш, букиш ва тўғрилаш асбобларидан фойдаланиш. Режалаш ва ўлчаш усуллари. Ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва улар билан ишлашда хавфсизлик техникаси қоидалари. Амалий машғулот: Ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва улар билан ишлашда хавфсизлик техникаси қоидалари. Безакли рамка ясаш. Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (6 соат) Шакллантириладиган билимлар: Металл ва металлмас материалларга ишлов бериш дастгоҳларининг вазифаси, тузилиши ва ишлов бериш технологияси. Дастгоҳларда оддий операцияларни бажариш. Амалий машғулот: Дастгоҳларда оддий операцияларни бажариш. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (24 соат) Шакллантириладиган билимлар: Металл ва металлмас материалларга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усуллари. Технологик хариталар тайёрлаш, чизиш ва буюмлар тайёрлаш. Уй-рўзғор, турмуш ва мактаб учун металл ва металмас материаллардан буюмлар тайёрлаш. Уй-рўзғор, турмушда ва мактабда қўлланилаётган техника ва конструкциялаш элементлари. Шакли цилиндрсимон, конуссимон ва фасонли, бурчакли сатҳлар бирикувидан ҳосил қилинган деталлар. Металл ва металлмас материаллардан шакли цилиндрсимон ёки фасонли қути ясаш. Халқ ҳунармандчилигида “Наққошлик” санъати. Тайёрланадиган уй-рўзғор буюмининг технологик харитасини тайёрлаш ва ясаш. Тайёрланган буюмга охирги ишлов бериш ва пардозлаш. Соҳага оид касблар тўғрисида тушунча бериш. Амалий машғулот: Тайёрланадиган буюмларга технологик хариталар чизиш. Уй-рўзғор, турмуш ва мактаб учун металл ва металмас материаллардан буюмлар тайёрлаш. Конусимон ва фасон бурчак сатҳли деталлар эскизларини тузиш ва чизмаларини тайёрлаш. Металл ва металлмас материаллардан шакли цилиндрсимон ёки фасонли қути ясаш. Download 58.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling