Рўзғоршунослик асослари (4 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар
Коммуникатив компетенция: турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганиш учун фан тўгарагига қатнашиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: уй-рўзғор буюмларини таъмирлай олиш; маиший кимёвий восита турлари ва улардан фойдаланиш қоидаларини билиш; соҳага оид касб-ҳунар турларини фарқлай олиш; уй-рўзғор буюмларини таъмирлашда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш; мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.
Шакллантириладиган билимлар: Мебел ва уни жойлаштириш, тозалаш, сақлаш қоидалари. Маиший кимёвий восита турлари ва улардан фойдаланиш қоидалари. Кийимларни тозалаш ва сақлаш қоидалари. Соҳага оид касб-ҳунарлар тўғрисида маълумот.
Амалий машғулот: Мебел ва уни жойлаштириш, тозалаш, сақлаш. Кийимларни тозалаш ва сақлаш қоидалари.
Электротехника ишлари (8 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар
Коммуникатив компетенция: саволларни тўғри қўя олиш ва жавоб бериш;
ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш; турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш; Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларига риоя қилиш: жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларда фаол иштирок этиш; Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: кундалик фаолиятида турли формулаларни формула, модел, чизмалардан ўқий олиш; аниқ-ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, иктисодий режаларини туза олиш; шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: элeктр мoнтaж ишлaрини бaжaришда иш ўрнини ташкил қила олиш, элeктр мoнтaж ишлaрини бaжaришда иш aсбoблaри ҳaмдa иш усуллaридан фойдалана олиш; асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажара олиш; материалларга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олади; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |