7-синф технологияси ва дизайн йўналиши ёғочга ишлов бериш технологияси (32 соат) Таянч ва фанга оид компетенциялар


Download 58.41 Kb.
bet4/28
Sana22.06.2023
Hajmi58.41 Kb.
#1647312
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Шакллантириладиган билимлар: каучук тўғрисида умумий маълумотлар. Полимерлар ва металларнинг бирикмаларидан ҳосил бўлган конструкциялар. Каучуклардан буюмлар тайёрлаш технологияси. Полимерлар ва металл бирикмалардан буюмлар тайёрлаш.
Амалий машғулот: Полимерлар ва металларнинг бирикмаларидан ҳосил бўлган конструкциялар. Полимерлар ва металл бирикмалардан буюмлар тайёрлаш.


МЕТАЛЛГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (14 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар:
Коммуникатив компетенция: турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш; хорижий тиллардан бирида сўз бойлигини ошириш ҳамда фикрини ёзма равишда баён қилиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш; мавзу юзасидан реферат тайёрлаш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш); ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: юрт, маҳалла ва оиласи равнақи учун хизмат қилиш; меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, ҳуқуқий маданиятни билиш; кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларнинг дунёқараши, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: кундалик фаолиятида турли формулаларни формула, модел, чизмалардан ўқий олиш; шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: материалларга иссиқлик ва совуқлик ишлов бериш усулларини бажариш; техника объектларни билиш ва технологик жараёнларни қўллаш; асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажара олиш; халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича буюмларни лойиҳалай олиш; материалларга ишлов беришда механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция (ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олади; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олади): мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенция: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.



Download 58.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling