7-умумий ўрта таълим мактабида 2022-2023- ўқув йилининг 2-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ва умумий ўрта таълим тизимидаги дтс нинг бажарилишини аҳволи тўғрисида
Download 1.37 Mb.
|
1-chorak hisobot 2022-2023
ЎТИБДЎ : Д.Рахмонова
7-умумий ўрта таълим мактабида 2020-2021- ўқув йилининг 4 - чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ва умумий ўрта таълим тизимидаги ДТС нинг бажарилишини аҳволи тўғрисида МАЪЛУМОТ 7-умумий ўрта таълим мактабида таълим тарбия ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талаблари асосида иш олиб борилди. Таълим муассасасида 2020-2021- ўқув йилига мўлжалланган ўқув режа мавжуд. Ушбу ўқув режа Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-ПҚ-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли ва 2017 йил 6 -апрелдаги “ Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли, 2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сонли қарорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Санитария қоидалари ва меъёрлари” СанҚваМ (СанПиН) асосида тузилган. Мактабда 65-нафар ўқитувчилар 29- мартдан I-машғулотларини бошлаб юборишди. Мактабда IV-чорак давомида I-IV синфларда 10-нафар ўқувчи келди, 8- нафар бошқа мактабларга таҳсил олиш учун кетди. V-IX синфларда 3-ўқувчи кетди ва 3-ўқувчи келди , X-XI- синфларда 1-ўқувчи кетди, II-чорак мобайнида жами 13-ўқувчи келди ва 12- ўқувчи кетди. Мактабда III-чорак бошида 1042 нафар ўқувчи бўлиб шундан , 509 нафари қиз болаларни ташкил этса, чорак охирида 1043 нафар ўқувчи бўлиб шундан 513 нафари қиз болалар ташкил этади. III-чоракда ўқувчиларнинг ўзлаштириши 1 - 4 синфларда 461 нафар ўқувчидан 88 нафари “5” баҳога , 321 нафари “4” баҳога, 52 нафари “3” баҳога, ўзлаштириш 100 % самарадорлик 88 % ни ташкил этди. 5-11-синфларда 582 нафар ўқувчидан “5” баҳога 82 нафар,”4” баҳога 417 нафар, “3” баҳога 83 нафар ўзлаштириш 100 % самарадорлик 85 % ни ташкил этди.
Юқори синфларда
Мактабда 63 нафар ўқитувчи ходим бўлиб, 48 нафар олий маълумотли, 15 нафари ўрта махсус маълумотли, шундан 4 нафари олий тоифали,8 нафари 1 тоифали, 23 нафари 2 тоифали ва 30 нафари мутахассис ўқитувчилар таълим тарбия беришмоқда. III-чорак мобайнида ўқитувчилар ўз фанларини ДТС талаблари даражасида, янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда кўргазмали воситалар ёрдамида дарсларни ташкил этдилар. Ўқувчилар ўртасида буклет ва рефератлар танлови ўтказилди. Бундан ташқари фан ойлигида ижодий ишлар,тестлар олинди. Мактаб залларига чиқарилган стендларнинг аҳволи ҳам яхши эмас, айримлари эскириб кетган. Мактаб залларидаги кўргазмаларни кўриб чиқиш керак. Мактаб бўйича чорак давомида хеч қандай дарс соати қолдирилмади. Синф журналлари синф раҳбарлари томонидан тўлдириб борилди . Фан ўқитувчилари томонидан ўз саҳифалари тўлдириб борилган. Ўқувчиларнинг кунлик баҳолари қайд қилиб борилган. Кунлик баҳолар жудаям кам қўйилган. Уларнинг билимига қўйилаётган баҳолар жуда паст натижани бермоқда. Натижада ўқувчилар билимида бўшлиқ пайдо бўлганлиги аниқланган. Шунинг учун билимида бўшлиқ пайдо бўлган бу ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар ташкил этиб, улар билан индивидуал ишлаш лозим бўлади. Уларнинг фаолияти чорак давомида таҳлил этилиб, ўрганиб борилади. Ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган дарсни муқаддас деб билган холда янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишади. Зеро, ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самарали гаровидир. Уларнинг фаолияти йил давомида таҳлил этилиб, ўрганиб борилади. Ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган дарсни муқаддас деб билган ҳолда янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишади. Зеро, ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самарали гаровидир. Улар “Дарс муқаддас”, ”Ўрган-ўргат” тадбирлари асосида олиб борадилар. Мактаб услубий бирлашмаларида “Устоз-шогирд” мактаби анъаналари яхши йўлга қўйилган бўлиб, бу бўйича бириктирилган малакали ўқитувчилар устозлик қилмоқда. Ёш мутахассисларга методик маслаҳатлар бериб, уларни дарсларини кузатиб, таҳлил қилиб боришмоқда . Чорак давомида мактабда фаолият юритаётган методбирлашмалар ўз йиғилишларини ўз вақтида олиб бордилар.. Ўқитувчилардан февраль ойида инглиз тили фани ўқитувчиси Қиличева Файёза, март ойида Умрзоқова Г, Ибрагимов Луқмон ва Боқиева Мухайё малака ошириб қайтди ва ҳисобот қилишди. Чорак давомида мактабда фаолият юритаётган қуйидаги педагоглар очиқ дарслар ташкил этишди. Бошланғич синф ўқитувчиси Бобоқулова Д, Шарипова З., Мухторова Ф, Ҳасанова Н, Нарбаева З. Вахабова Н., Қобилова Г, Сохибова С., Саматова С., Кимё фани ўқитувчилари Жумаева Д., Исирова М, биология фани ўқитувчиси Исаева Ш, география фани ўқитувчиси Раҳматова З, математика фани ўқитувчиси Ибрагимова Л. Информатика фани ўқитувчиси Аминова Т. Усмонова Умида , физика фани ўқитувчиси Файзиева М, технология фани ўқитувчиси Зиятова Гўзал, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Очилов Р., Очилов Асқар, Ибрагимов Л, Қудратов К , Гаппарова Н очиқ дарслар ташкил этдилар. Шаҳар миқёсида ўтказилган фан олимпиадасида 9-А синф ўқувчиси Фахриддинов Жўрабек шаҳар миқёсида тарих фанидан 1- ўринни, вилоят миқёсида фахрли ўринни , 9- А синф ўқувчиси Хайруллаева Асила биология фанидан шаҳар миқёсида 3- ўринни вилоят миқёсида фахрли ўринни, 10- А синф ўқувчиси Муҳаммадиева З. тарих фанидан шаҳар миқёсида 2- ўринни вилоят миқёсида фахрли ўринни ва Баратов Жавоҳир тарих фанидан шаҳар миқёсида 1- ўринни вилоят миқёсида фахрли ўринни эгаллади . Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган “Onlayn Questions” лойиҳасида фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан тақдирланди. Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Коррупция ва мен” мавзусида иншолар танловида 9-В синф ўқувчиси Жамолова Рухшона 1- ўринни эгаллади . Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Ижодкор ёшлар – 2021 ” танловида 6-Б синф ўқувчиси Тўраева Малика “Юмшоқ ўйинчоқлар” йўналишида 2- ўринни, 8-Б синф ўқувчиси Джумаева Севинч “ Миллий каштачилик ” йўналишида 3- ўринни эгаллади, 10-Б синф ўқувчиси Аҳмаджонова Жасмина “Либослар дизайни” йўналишида 1- ўринни эгаллашди. Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Энг яхши китобхон ” танловида 9-В синф ўқувчиси Жамолова Рухшона 2- ўринни,”М. Қориёқубов” номидаги Республика танловини вилоят босқичида “Анъанавий хонандалик “йўналишида 3- ўринни эгаллади. Шаҳар миқёсида ўтказилган ”А.Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ” мушоира кечасида 2-Б синф ўқувчиси Ихтиёрова Гулнора 2- ўринни, 1-А синф ўқувчиси Валиева Исмигул “ Расмлар ” танловида 3- ўринни эгаллади. Бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган”Янги авлод ” фан олимпиадаси шаҳар босқичида 3 - А синф ўқувчиси Раимова Асал “Математика ” фанидан 2- ўринни, 4-А синф ўқувчиси Шарипов Равшан “Математика ” фанидан 2- ўринни, 4-Б синф ўқувчиси Холова Асила “Она тили ” фанидан 1- ўринни, 3-А синф ўқувчиси Раимова Асал “Инглиз тили ” фанидан 1- ўринни эгаллади. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling