7-умумий ўрта таълим мактабида 2022-2023- ўқув йилининг 2-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ва умумий ўрта таълим тизимидаги дтс нинг бажарилишини аҳволи тўғрисида
Download 1.37 Mb.
|
1-chorak hisobot 2022-2023
ЎТИБДЎ : Д.Рахмонова
7-умумий ўрта таълим мактабида 2021-2022- ўқув йилининг 2 - чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ва умумий ўрта таълим тизимидаги ДТС нинг бажарилишини аҳволи тўғрисида МАЪЛУМОТ 7-умумий ўрта таълим мактабида таълим тарбия ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни,Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талаблари асосида иш олиб борилди. Таълим муассасасида 2020-2021- ўқув йилига мўлжалланган ўқув режа мавжуд. Ушбу ўқув режа Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-ПҚ-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли ва 2017 йил 6 -апрелдаги “ Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли, 2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сонли қарорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Санитария қоидалари ва меъёрлари” СанҚваМ (СанПиН) асосида тузилган. Мактабда 69-нафар ўқитувчилар 10- ноябрдан I-машғулотларини бошлаб юборишди. Мактабда II-чорак давомида I-IV синфларда 2-нафар ўқувчи келди, 3- нафар бошқа мактабларга таҳсил олиш учун кетди. V-IX синфларда 2-ўқувчи кетди ва 1-ўқувчи келди , X-XI- синфларда 1-ўқувчи кетди, II-чорак мобайнида жами 3-ўқувчи келди ва 6- ўқувчи кетди. Мактабда II-чорак бошида 1028 нафар ўқувчи бўлиб шундан , 522 нафари қиз болаларни ташкил этса, чорак охирида 1025 нафар ўқувчи бўлиб шундан 522 нафари қиз болалар ташкил этади. II-чоракда ўқувчиларнинг ўзлаштириши 2 - 4 синфларда 331 нафар ўқувчидан 31 нафари “5” баҳога , 261 нафари “4” баҳога, 37 нафари “3” баҳога, ўзлаштириш 100 % самарадорлик 88,7 % ни ташкил этди. 5-11-синфларда 598 нафар ўқувчидан “5” баҳога 44 нафар,”4” баҳога 481 нафар, “3” баҳога 73 нафар ўзлаштириш 100 % самарадорлик 88.5% ни ташкил этди.
Юқори синфларда
Мактабда 69 нафар ўқитувчи ходим бўлиб, 54 нафар олий маълумотли, 15 нафари ўрта махсус маълумотли, шундан 4 нафари олий тоифали,7 нафари 1 тоифали,23 нафари 2 тоифали ва 35 нафари мутахассис ўқитувчилар таълим тарбия беришмоқда. II-чорак мобайнида ўқитувчилар ўз фанларини ДТС талаблари даражасида, янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда кўргазмали воситалар ёрдамида дарсларни ташкил этдилар. 2-чорак бошидан ноябрь ойи рус тили, инглиз тили фан ойлиги, декабрь ойида тарбия ва ижтимоий фанлар(тарих, давлат ҳуқуқ асослари) ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар, очиқ дарслар ўтказилди. 2020 йил 10-ноябрдан 2020-йил 30-ноябргача “Рус тили, инглиз тили” фан ойлиги деб эълон килинди. Фан ойлигида оид реклама ва эълонлар чиқарилди. Ўқувчилар ўртасида буклет ва рефератлар танлови ўтказилди. Бундан ташқари фан ойлигида ижодий ишлар,тестлар олинди. 2-30 декабргача мактабда “Тарбия ва ижтимоий фанлар(тарих, давлат ҳуқуқ асослари)” фан ойлиги ўтказилди. Фан ойлигида ўқитувчи Ф. Очилова томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этди. Мактаб залларига чиқарилган стендларнинг аҳволи ҳам яхши эмас, айримлари эскириб кетган. Мактаб залларидаги кўргазмаларни кўриб чиқиш керак. Мактаб бўйича чорак давомида хеч қандай дарс соати қолдирилмади. Синф журналлари синф раҳбарлари томонидан тўлдириб борилди . Фан ўқитувчилари томонидан ўз саҳифалари тўлдириб борилган. Ўқувчиларнинг кунлик баҳолари қайд қилиб борилган. Кунлик баҳолар жудаям кам қўйилган. Уларнинг билимига қўйилаётган баҳолар жуда паст натижани бермоқда. Натижада ўқувчилар билимида бўшлиқ пайдо бўлганлиги аниқланган. Шунинг учун билимида бўшлиқ пайдо бўлган бу ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар ташкил этиб, улар билан индивидуал ишлаш лозим бўлади. Уларнинг фаолияти чорак давомида таҳлил этилиб, ўрганиб борилади. Ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган дарсни муқаддас деб билган холда янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишади. Зеро, ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самарали гаровидир. Уларнинг фаолияти йил давомида таҳлил этилиб, ўрганиб борилади. Ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган дарсни муқаддас деб билган ҳолда янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишади. Зеро, ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самарали гаровидир. Улар “Дарс муқаддас”, ”Ўрган-ўргат” тадбирлари асосида олиб борадилар. Мактаб услубий бирлашмаларида “Устоз-шогирд” мактаби анъаналари яхши йўлга қўйилган бўлиб, бу бўйича бириктирилган малакали ўқитувчилар устозлик қилмоқда. Ёш мутахассисларга методик маслаҳатлар бериб, уларни дарсларини кузатиб, таҳлил қилиб боришмоқда . Чорак давомида мактабда фаолият юритаётган методбирлашмалар ўз йиғилишларини ўз вақтида олиб бордилар.. Ўқитувчилардан ноябрь ойида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Жалилов И. октябрь ойида, Вахабова Н. ва Ғаниева М. онлайн малака ошириб қайтди ва ҳисобот қилишди. Чорак давомида мактабда фаолият юритаётган қуйидаги педагоглар очиқ дарслар ташкил этишди. Бошланғич синф ўқитувчиси Эргашева Д, Шарипова З., Мухторова Ф, Ҳасанова Н, Инглиз тили ўқитувчилари Юсупова Г, Муҳиддинова Ҳ, Рўзиев А, Ғайратов Ж, Жамолова Ю, Қиличева Ф, Эгамбердиева Г, Қамбарова Умида, тарих фани ўқитувчиси Ш.Исломов, рус тили фани ўқитувчилари Сапарова Н, Шокирова Н, Ибрагимов Л, Қудратов К , Гаппарова Н очиқ дарслар ташкил этдилар. Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Конституция – эркинлик кафолати” мавзусида иншолар танловида 8- б синф ўқувчиси Ғофурова Нозима 1- ўринни, 9- Б синф ўқувчиси Ҳайдарова Эъзоза 2- ўринни эгаллади . Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Мен коррупцияга қаршиман” мавзусида иншолар танловида 9-В синф ўқувчиси Жамолова Рухшона 1- ўринни эгаллади . Шаҳар миқёсида ўтказилган ”Зулфияхоним қизлари” танловида 10-Б синф ўқувчиси Аҳмаджонова Жасмина 1- ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди . Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2020- йил 15- декабрдан 15- январгача “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан мактаб ЧҚБТ раҳбари Номозов Жавоҳир томонидан ”Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” мавзусида тадбир ва давра суҳбати ташкил этилди. Мактаб педагогика кенгаши аъзолари 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Д. Раҳмонованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. 2 -Чорак давомида фан ойликларининг ўтказилиши яхши деб топилсин. 3. Мактаб методбирлашма раҳбарларига; - дарсларни “Дарс муқаддас”, “Ўрган-ўргат” , “Устоз -шогирд”тадбирлари асосида ташкил этиш; - методбирлашма ишлари фаоллаштириш; - PISA, PIRLS, TIMSS асосида ишлар олиб бориш. - 9- синф ўқувчиларидан она тили фанидан диктант математикадан назорат ишларини ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари мунтазам олиб бориш; - инглиз тили ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1875-қарори асосида хорижий тилларни ўқитишни ташкил этиш; -ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш. 4.Барча фан ўқитувчиларига : - Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2019- йил 19- мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича” 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича вазифаларни бажариш ; - дарсларни янги педагогик технологияларни жорий этган холда ташкил этиш; - дарсдан сўнг бўш ва иқтидорли ўқувчилар билан мунтазам равишда тўгараклар ташкил этиш - 2-чорак давомида бўш ўзлаштирган ўқувчиларнинг бўшлиқларини тўлдириш бўйича қўшимча машғулотлар ташкил этиш, улар билан индивидуал ишлашни ташкиллаштириш вазифалари топширилсин. 5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling