705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш


Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги (6(б) бандига қаранг)


Download 1.39 Mb.
bet6/14
Sana04.02.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1159926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb

Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги (6(б) бандига қаранг)


A8. Аудитор томонидан етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги (бу ўтказилаётган аудит кўламининг чекланиши деб ҳам аталади) қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:
(a) Тадбиркорлик субъекти бошқаруви доирасидан ташқаридаги омиллар;
(б) Аудиторлик ишининг хусусияти ёки уни бажариш муддатлари билан боғлиқ омиллар; ёки
(в) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан белгиланадиган чеклашлар.
A9. Муайян тартиб-таомилни бажариш мумкин эмаслиги, агар аудитор муқобил тартиб-таомилларни бажариш йўли билан етарлича тегишли аудиторлик далилларини олишга қодир бўлса, ўтказилаётган аудит кўламини чеклаш ҳисобланмайди. Агар бунинг имкони бўлмаса, 7(б) ва 10-бандларнинг талаблари вазиятга қараб қўлланилади. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан белгиланадиган чеклашлар аудит ўтказиш учун бошқа оқибатларга (масалан, аудитор томонидан фирибгарлик рискларини баҳолаш ва келишув устида ишни давом эттириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга нисбатан) сабаб бўлиши мумкин.
A10. Тадбиркорлик субъекти бошқаруви доирасидан ташқаридаги омилларга қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари йўқ қилиб ташланган.

  • Аҳамиятли компонентнинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари давлат органлари томонидан номуайян муддатга олиб қўйилган.

A11. Аудиторлик ишининг хусусияти ёки уни бажариш муддатлари билан боғлиқ омилларга қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:

  • Тадбиркорлик субъекти қарам тадбиркорлик субъектига нисбатан улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашга мажбур ва аудитор улуш бўйича ҳисобга олиш усули тегишли равишда қўлланилганини баҳолаш учун қарам тадбиркорлик субъектининг молиявий маълумотлари хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга эмас.

  • Аудиторлик келишувини бажариш муддатлари аудиторга товар-моддий захираларни инвентаризация қилиш жараёнини кузатиш имконини бермайди.

  • Аудитор фақат моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомилларининг ўзини бажариш кифоя қилмаслигини, бироқ тадбиркорлик субъектининг назорат воситалари самарали эмаслигини аниқлаган.

A12. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан белгиланадиган чеклашлар туфайли аудит кўламининг торайиши натижасида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги билан боғлиқ ҳолатларга қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аудитор товар-моддий захираларни инвентаризация қилиш жараёнини кузатишига тўсқинлик қилади.

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аудитор муайян счётларнинг қолдиқлари бўйича ташқи тасдиқлар тақдим этиш тўғрисида расмий сўровлар юборишига тўсқинлик қилади.

Аудитор келишувни қабул қилганидан кейин тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан чеклашлар белгилангани туфайли етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги оқибатлари (13(б)–14-бандларга қаранг)
A13. Аудит ўтказишдан бош тортишнинг асослилиги тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан чеклашлар белгиланган пайтгача келишув бўйича ишни бажариш босқичига боғлиқ бўлиши мумкин. Агар аудитор моҳияти бўйича аудит ўтказишни якунлаган бўлса, у имкониятга қараб аудитни тўлиқ якунлаш тўғрисида қарор қабул қилиши, фикр билдиришдан бош тортиши ва аудит ўтказиш кўлами чекланганини у аудитни ўтказишдан бош тортишидан олдин фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланаётган параграфда тушунтириши лозим.
A14. Муайян вазиятларда, агар қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар аудитор аудит келишуви бўйича ишни давом эттиришини талаб қилса, аудитни ўтказишдан бош тортишга йўл қўйилмаслиги мумкин. Масалан, аудитор давлат сектори ташкилотларининг молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказиш учун тайинланган ҳолда шундай бўлади. Бу аудитор муайян даврни қамраб оладиган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш учун тайинланадиган ёки муайян даврга тайинланадиган ва тегишли равишда мазкур молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш якунлангунга қадар ёки мазкур давр тугагунга қадар аудитни ўтказишдан бош тортишга ҳақли бўлмаган юрисдикцияларга ҳам тегишли. Аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га бошқа масала параграфини киритишни зарур деб топиши ҳам мумкин.6
A15. Аудитор аудитни ўтказиш кўлами чеклангани туфайли аудит ўтказишдан бош тортиш зарур, деган хулосага келган ҳолларда аудиторга келишувни бажаришдан бош тортиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида тартибга солувчи органлар ёки тадбиркорлик субъектининг эгасини хабардор қилишни амр этадиган профессионал, юридик ёки тартибга солувчи талаб мавжуд бўлиши мумкин.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling