705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш


Салбий фикр билдиришга ёки фикр билдиришдан бош тортишга тааллуқли бўлган бошқа жиҳатлар (15-бандга қаранг)


Download 1.39 Mb.
bet7/14
Sana04.02.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1159926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb

Салбий фикр билдиришга ёки фикр билдиришдан бош тортишга тааллуқли бўлган бошқа жиҳатлар (15-бандга қаранг)


A16. Қуйида ҳисобот (хулоса) тақдим этишни талаб қиладиган, салбий аудиторлик фикрига ёки фикр билдиришдан бош тортишга зид келмайдиган ҳолатларга мисоллар келтирилган:

  • Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг мазкур асосига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар бўйича модификацияланмаган фикрни билдириш ва ўша аудиторлик ҳисоботи (хулоса)нинг ўзида айни ўша молиявий ҳисоботлар бўйича молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг бошқа асосига мувофиқ салбий фикр билдириш.7

  • Вазиятга қараб, фаолият натижалари ва пул оқимлари хусусида фикр билдиришдан бош тортиш ва молиявий ҳолат хусусида модификацияланмаган фикрни билдириш (АХС 5108 га қаранг). Бу ҳолда аудитор молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдиришдан бош тортишини билдирмаган.

Модификацияланган фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг шакли ва мазмуни

Модификацияни ифодаловчи параграфни киритиш учун асос (16 – 17, 19, 21-бандларга қаранг)


A17. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги изчиллик ғайриоддий вазиятлар юзага келганда уларни аниқлаш ва фойдаланувчилар уларни тушунишига эришишга ёрдам беради. Бинобарин, модификацияланган фикрни билдиришда ва модификациялаш учун асосни тавсифлашда бир хилликка эришиш мумкин бўлмаса-да, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг ҳам шакли, ҳам мазмунида изчилликка риоя этган маъқул.
A18. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфда аудитор тавсифлаши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишларнинг молиявий таъсирига мисол бўлиб товар-моддий захиралар ҳажмини ошириб кўрсатиш фойда солиғи, солиқ солингунга қадар бўлган фойда, соф фойда ва хусусий капиталга бўлган таъсирининг суммаси хизмат қилиши мумкин.
A19. Тушириб қолдирилган маълумотларни модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфда очиб беришни амалга ошириш қуйидаги ҳолларда мумкин эмас:
(a) Очиб бериладиган маълумотлар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан тайёрланмаган ёки бошқа сабабларга кўра аудиторга тақдим этилмаган; ёки
(б) Аудитор мулоҳазасида очиб бериладиган маълумотлар аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га нисбатан ҳаддан ташқари кенг бўлса.
A20. Модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган муайян масала хусусида салбий фикр билдирганлик ёки фикр билдиришдан бош тортганлик очиб берилган ҳолда аудиторлик фикрини модификациялашни талаб қилиши мумкин бўлган бошқа аниқланган масалалар тавсифи тушириб қолдирилганини оқламайди. Бундай ҳолларда аудиторга маълум бўлган бошқа шунга ўхшаш масалаларни очиб бериш молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун ўринли бўлиши мумкин.

Фикр билдириладиган параграф (22–23-бандларга қаранг)


A21. Ушбу параграфнинг бу сарлавҳасини киритиш аудиторлик фикри модификацияланганини фойдаланувчига тушунтиради ва модификация шаклини кўрсатади.
A22. Агар аудитор қўшимча изоҳлар билан фикр билдираётган бўлса, фикр ифодаланаётган параграфда “олдинги тушунтириш муносабати билан” ёки “ҳисобга олган ҳолда” сингари ибораларни қўллаш ўринли бўлмайди, чунки улар етарлича аниқ ёки ишонарли эмас.
Аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар
A23. Иловадаги 1 ва 2-мисолларда молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлган ҳолда қўшимча изоҳлар билан фикр ва салбий фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари) келтирилган.
A24. Иловадаги 3-мисолда аудитор етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда қўшимча изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) келтирилган. 4-мисолда молиявий ҳисоботларнинг мазкур элементи хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти йўқлиги туфайли фикр билдиришдан бош тортиш келтирилган. 5-мисолда молиявий ҳисоботларнинг кўп сонли элементлари хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти йўқлиги туфайли фикр билдиришдан бош тортиш келтирилган. Охирги икки ҳолнинг ҳар бирида далиллар олиш имкониятининг йўқлиги молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсир ҳам муҳим, ҳам кенг қамровли ҳисобланади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling