705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш


Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 1.39 Mb.
bet9/14
Sana04.02.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1159926
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb

Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланган умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўпламининг аудити.

  • Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги тавсифи АХС 2109 га мувофиқ акс эттирилган.

  • Товар-моддий захиралар тўғрисида маълумотлар бузиб кўрсатилган. Бузиб кўрсатишлар молиявий ҳисоботлар учун муҳим, лекин кенг қамровли эмас.

  • Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишга қўшимча равишда аудиторга маҳаллий қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этиш бўйича бошқа вазифалар ҳам юкланган.


МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)10
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрга ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказдик.
Компания11 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш,12 шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида13 эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади.14 Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни қўшимча изоҳлар билан билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз.
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос
Компания товар-моддий захиралари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида ххх миқдорида акс эттирилган. Компания раҳбарияти товар-моддий захираларни уларнинг таннархи ва соф сотиш қиймати иккаласидан энг кичиги бўйича акс эттирмаган, бироқ уларни фақат таннарх бўйича акс эттирганки, бу Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан четга чиқиш ҳисобланади. Компания ёзувларига кўра, агар раҳбарият товар-моддий захираларни таннарх ва соф сотиш қиймати иккаласидан энг кичиги бўйича акс эттирганда, товар-моддий захираларнинг соф сотиш қиймати бўйича акс эттириш учун товар-моддий захиралар қийматини ххх суммага пасайтириш талаб этилган бўлар эди. Бинобарин, сотувлар таннархи ххх га кўпайган, фойда солиғи, соф фойда ва акциядорлик капитали тегишли равишда ххх, ххх ва ххх га камайган бўлар эди.
Қўшимча изоҳлар билан фикр
Бизнинг фикримизча, қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳатнинг таъсирини истисно этганда, молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабргача бўлган молиявий ҳолатини, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида унинг молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳаққоний акс эттиради (ёки ҳаққоний ва тўғри тасаввур беради).

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling